• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Путин Алиев билан икки марта гаплашиб, узр сўради” — Песков

    Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон самолёти қулаши муносабати билан ҳамкасби Илҳом Алиевдан узр сўраган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.

    Коллаж: Улйсмедиа

    Маълум қилинишича, Путин ва Илҳом Алиев икки марта телефон орқали мулоқот қилган. Озарбайжон президенти авиаҳалокатга Россия вакиллари сабабчи эканини таъкидлаган. 

    “Путин Azerbaijan Airlines лайнери ҳалокати учун узр сўради ва чуқур таъзия билдирди, тергов органларига зарур кўрсатмалар берилди ҳамда авиаҳалокатни текширишда кўмаклашилмоқда”, деди Песков.

    У Илҳом Алиевнинг Россия “воқеани босди-босди” қилишга урингани ҳақидаги айбловига ҳам муносабат билдирди.

    “Биз бу фалокатнинг сабабларини аниқлаш учун мутлақо холис ва беғараз текширув ўтказилишидан манфаатдормиз”, деди Песков.

    ♦ Оқтовдаги авиаҳалокат

    Бокудан Грознийга J28243 рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Диспетчерлар Грозний ва Махачқалъада қўнишни рад этганидан кейин лайнер мажбурий қўнишни амалга оширишга уринди. Оқтов аэропортига бир неча километр қолганда у қулаб тушди, портлаб, ёниб кетди.

    Azerbaijan Airlines Oqtovdagi aviahalokat sababini maъlum qildi

    Бурун қисми тўлиқ ёнган, дум қисмида эса омон қолганлар бўлган. Камида 29 нафар тирик қолган йўловчи айнан шу қисмда бўлган. Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Қулаган самолёт кўздан кечирилганда тешиклар аниқланган. Шунга асосланиб, самолётни Чеченистонга дрон ҳужумини қайтарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўққа тутган бўлиши мумкин.

    ♦ Озарбайжон президенти авиаҳалокат сабаблари ҳақида

    Илҳом Алиев якуний версия қора қутилар очилгандан сўнг маълум бўлишини айтганди. Аммо дастлабки тахминлар ҳам етарли даражада ва фактларга асосланганини билдирган.

    “Фактлар шундан иборатки, Озарбайжон фуқаролик самолёти Россия ҳудудида, Грозний шаҳри яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва деярли бошқарувни йўқотган. Шунингдек, бизнинг самолётимиз радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бошқариб бўлмайдиган ҳолатга туширилганини ҳам биламиз. Бу самолётга етказилган биринчи зарар ҳисобланади”, деган у Озарбайжон телевидениесига берган интервьюсида.

    Lightbox Image

    Шундан сўнг Алиев янги баёнот бериб, айб Россия вакилларида эканини таъкидлади.

    “Мен ишонч билан айта оламанки, ҳалокатда, Озарбайжон фуқаролари ўлимида айб Россия Федерацияси вакилларида. Яқин кунларда биз дастлабки натижани биламиз ва ҳамма нарса ўз ўрнига тушади, юз берган фожианинг тўлиқ манзараси ойдинлашади. Бу, албатта, ушбу фожиани тўлиқ тергов қилиш ва айбдорларни жазолаш ишида муҳим аҳамият касб этади”, деган Озарбайжон президенти.

    ♦ Россияга қўйилган талаблар

    “Биз Россия томонига ўз талабларимизни аниқ баён қилдик. 27 декабрь куни бу талаблар уларга расман топширилди. Улар нимадан иборат? Биринчидан, Россия томони Озарбайжондан узр сўраши керак. Иккинчидан, улар ўз айбларини тан олиши лозим.
    Учинчидан, улар айбдорларни жазолаши, жиноий жавобгарликка тортиши ва Озарбайжонга, жабрланган йўловчилар ва экипаж аъзоларига товон тўлаши керак — бу бизнинг шартларимиз. Улардан биринчиси кеча тақдим этилганди. Умид қиламанки, бошқа шартларимиз ҳам қабул қилинади”, деган эса Илҳом Алиев.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилия Оқтовда қулаб тушган Озарбайжоннинг Embraer 190 самолётининг қора қутиларини расшифровка қилишни якунлаган. Материални бразилиялик уч нафар терговчи, шунингдек, Озарбайжон ва Россия мутахассислари таҳлил қилган.

    Lightbox Image

    Барча маълумотлар авиаҳалокатни таҳлил қилиш ва текшириш учун масъул бўлган Қозоғистонга юборилган. Улар авиация ҳалокати бўйича якуний ҳисоботда эълон қилиниши кутилмоқда. Текширув ва унинг якуний натижаларини эълон қилиш учун Қозоғистон жавобгардир.

     

    9 январ, 17:05   Изоҳ (0)   7460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Embraer 190#Azerbaijan Airlines#Песков

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Azerbaijan Airlines Оқтовдаги авиаҳалокат сабабини маълум қилди

    27.12.2024, 18:20

    “Embraer 190 ҳалокати ҳақидаги сохта маълумотлар тарқалишининг олдини олиш зарур” — Тўқаев 

    28.12.2024, 17:15

    Туркманистон ҳаво йўллари февраль ойига қадар Москвага парвозларни тўхтатди 

    28.12.2024, 18:02

    Путин Алиевдан Оқтовдаги авиаҳалокат учун узр сўради  

    28.12.2024, 18:22

    Путин Тўқаев билан AZAL самолёти ҳалокатига боғлиқ вазиятни муҳокама қилди 

    28.12.2024, 21:47

    Жанубий Кореяда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

    29.12.2024, 07:19

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Жанубий Корея раҳбарига таъзия йўллади

    29.12.2024, 13:15

    “Самолёт Грозний яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва бошқарувни йўқотган” — Илҳом Алиев

    29.12.2024, 16:40

    “Ҳалок бўлганлардан омон қолганлар кўп” — шасси очилмай қолиши оқибатида рўй берган авиаҳалокатлар

    29.12.2024, 17:15

    Озарбайжон президенти авиаҳалокат юзасидан Россияга талаблар қўйди

    29.12.2024, 17:30

    “Учувчилар омон қолмасликларини билган” — Озарбайжон президенти

    29.12.2024, 20:50

    Алиев авиаҳалокатда ҳалок бўлган экипаж аъзоларини “Озарбайжон Миллий қаҳрамони” унвони билан тақдирлади

    30.12.2024, 19:31

    Илҳом Алиев: “Айб — Россия вакилларида. Биз самолёт ҳалокатида айбдорларни жазолашни талаб қиламиз”

    6 январ, 15:02

    Оқтовда қулаган самолётнинг қора қутилари расшифровка қилинди

    7 январ, 10:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.