• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Озарбайжон Россияда фуқаролари қийноққа солиниб, ўлдирилгани юзасидан жиноий иш очди

    Озарбайжон Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан унинг фуқароларини қийноққа солиниб, ўта шафқатсизлик билан ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси хабар берди.

    Foto:
    Фото: “ТАСС”

    Дастлабки терговга кўра, 27 июнь куни эрталаб Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимлари рейд ўтказиб, Озарбайжон фуқароларини жиноятга алоқадорликда гумонлаб, ҳибсга олган. Ҳибсга олинганлар — деярли ҳимоясиз бўлган ҳолатда — қўлга олиш жараёнида, йўлда ва маъмурий биноларда қаттиқ қийноқларга, кўп маротаба оғир жароҳатларга дучор бўлган. Уларнинг турли тана қисмларига қаттиқ ва ўткир буюмлар билан урилган.

    Оқибатда ўша куни соат 15:00 атрофида Екатеринбург шаҳар ички ишлар бўлими биносида 1966 йилда туғилган озарбайжонлик Гусейн Сафаров, кичик бизнес эгаси, вафот этган. Унинг укаси, 1970 йилда туғилган Зияддин Сафаров эса эрталаб махсус бўлинманинг хизмат машинасида калтакланишдан вафот этган. У икки фарзанднинг отаси бўлиб, таксичилик қилган.

    Суд-тиббий экспертизага кўра, Гусейн Сафаров қовурға синишлари ва бошқа оғир тан жароҳатлари оқибатида травматик ва қон йўқотиш шокидан вафот этган. Зияддин Сафаров эса кўп сонли тан жароҳатлари сабабли травматик шокдан ўлган.

    Шунингдек, бошқа Озарбайжон фуқаролари ҳам шу тергов доирасида қийноққа солинган ва оғир ҳамда ўрта даражадаги тан жароҳатлари олган. Айни пайтда улар Россияда даволанмоқда. Озарбайжон бош прокурори тўпланган далиллар асосида қуйидаги моддалар бўйича жиноят иши қўзғатган:

    • 12.2-модда — Озарбайжон фуқаросига нисбатан республикадан ташқарида содир этилган жиноят учун Озарбайжон қонунчилиги билан жавобгарликни белгилаш;
    • 120.2.1 — гуруҳ бўлиб қасддан одам ўлдириш;
    • 120.2.4 — ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш;
    • 120.2.7 — икки ёки ундан ортиқ кишини ўлдириш;
    • 120.2.9 — олдиндан тил бириктирган ҳолда одам ўлдириш;
    • 309.2 — ваколатни суиистеъмол қилиш натижасида оғир оқибатларга сабаб бўлиш;
    • 293.3 — қийноққа солиш ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, агар бу ҳаракатлар эҳтиётсизлик ортидан жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса.

    Терговни Озарбайжон Бош прокуратураси ҳузуридаги махсус тергов бошқармаси олиб бормоқда. Иш юзасидан тергов гуруҳи тузилган ва фаол суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    1 июл, 15:37   Изоҳ (0)   2096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Озарбайжон#Россия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвадаги Ғалаба парадида дунёнинг 29 та давлати раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда

    7 май, 17:50

    Озарбайжон президенти Путиннинг парадига боришдан бош тортди 

    8 май, 09:01

    Украина Москвадаги парадда хорижий ҳарбийлар иштирок этишини қоралади

    8 май, 16:55

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    Украина Хитой армиясини Москвадаги парадда қатнашгани учун танқид қилди

    13 май, 19:10

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    13 май, 17:10

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    14 май, 18:07

    Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилиши кутилмоқда

    21 май, 09:39

    Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тартиби ўзгариши мумкин

    28 май, 12:42

    “10 марта қизил чироқдан ўтган ҳайдовчини потенциал қотил дейиш мумкин” — Зоир Йўлдошев

    2 июн, 16:55

     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақид...

    4 июн, 10:38

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    6 июн, 19:57

    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

    11 июн, 10:30

    Тошкентда халқаро инвестиция форуми иш бошлади

    10 июн, 16:11

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон бош вазири Али Асадовни қабул қилди

    10 июн, 19:11

    Президентлар кўз ўнгидаги ғалаба: Мирзиёевга футболда кимлар ҳамроҳлик қилди?

    11 июн, 10:46

    Индонезия Туркиядан 10 млрд долларга бешинчи авлод қирувчилари сотиб олиши мумкин 

    11 июн, 14:23

    Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали эвакуация қилинди 

    16 июн, 09:05

    Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан Исроил—Эрон можароси юзасидан суҳбатлашди

    16 июн, 18:01

    Баҳромжон Аълоев Эрон ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчилари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

    17 июн, 20:40

    Озарбайжон клуби Бобир Абдиҳолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди

    25 июн, 16:32

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Арманистон КХШТдан бутунлай чиқиш билан таҳдид қилди

    27 июн, 10:15

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    29 июн, 18:10

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    29 июн, 23:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21

    Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:15

    Жиззахда 40 сотих ерни 19 минг долларга ўзганинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.