• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    Рус армиясининг кенг кўлами босқинидан сўнг Украина ўз иттифоқчиларидан мисли кўрилмаган миқдорда ёрдам ола бошлади. Ғарб давлатлари Киевни қурол-яроғ, молиявий грантлар ва бошқа имтиёзлар орқали қўллаб-қувватлади. Гап умумий рақамлар ҳақида кетганда Европа Иттифоқининг улуши каттароқ бўлса-да, Қўшма Штатларнинг ёрдами ҳарбий-техник араткерга эгалиги билан ажралиб туради.

    Байден маъмурияти босқинга қарши курашаётган Украинани қўллаб-қувватлаш учун ўнлаб ҳарбий ёрдам пакети ажратди. АҚШ Конгресси уларни молиялаш учун жами бешта қонун лойиҳасини овозга қўйди. Уларнинг энг сўнггиси Қўшма Штатлар қонунчилари томонидан 2024 йил апрель ойида тасдиқланди. Бешала қонуннинг умумий қиймати 175 миллиард долларни ташкил этади. Улар Украина учун қурол-яроғ сотиб олиш, давлат ва нодавлат институтларини молиялаштириш, қочқинларга ёрдам кўрсатиш каби йўналишларга сарфланди.

    Ochiq manbalar asosida tayyorlandi
     
    Очиқ манбалар асосида тайёрланди

    2024 йил сўнгида Оқ уй АҚШ бюджетидан маблағларидан ташқари, яна бир молиявий манба ажратди. Киевга 20 миллиард долларлик кредит тақдим этилди. Бироқ у Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан қайтарилади.

    Киэл Жаҳон иқтисодиёти институтига кўра, юқорида тилга олинган 175 миллиард долларнинг барчаси ҳам Украинага тўғридан тўғри келиб тушмаган. Қурол-яроғ хариди, гуманитар мақсадлар учун 128 миллиард доллар сарфланган. Қолган маблағлар эса қочқинларни қўллаб-қувватлаш, урушга оид амалиётларни молиялаштириш ҳамда минтақа давлатларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланган.

    Вашингтон Украинани кенг спектордаги қурол-яроғлар билан таъминлаган. Улар орасида ўқотар қуроллар учун патронлардан тортиб, Patriot каби қимматбаҳо мудофаа тизимлари ҳам мавжуд.

    Foto: Daryo
     
    Фото: “Дарё”

    Украина армияси АҚШ қуролларидан 1200 километрга чўзилган фронтнинг ҳар бир участкасида, ҳатто жабҳа ортида фойдаланади. Шу боис Оқ уйнинг ҳарбий ёрдамни тўхтатиш қарори украиналиклар учун жиддий оқибатларга олиб келиши муқаррар. Боиси на маҳаллий корхоналар, на ЕИ АҚШ улушини компенсация қила олмайди. Қолаверса, америкаликларнинг баъзи қуролларига ўринбосар мавжуд эмас.

    Politico нашри Пентагон Украинага мана шундай қурол-яроғларнинг бир қисмини етказиб беришни тўхтатгани, боиси Вашингтон ўз захиралари камайиб бораётганидан ташвишланиши ҳақида ёзди. Рўйхатда Patriot зенит ракета тизими учун PAC-3 ракеталари, HIMARS учун GMLRS ракеталари, AIМ оиласига мансуб ҳаво-ҳаво ракеталари ҳамда 155 мм калибрли артиллерия снарядлари кабилар бор.

    Юқорида саналганлардан энг қимматлиси PAC-3 ракеталари бўлиб, уларнинг йўқлиги қолганлардан тезроқ билинади. Боиси украиналиклар улардан рус баллистик ракеталарини тутиб олишда фойдаланади. Ҳозир Киев ихтиёрида ҳар бири 4-5 млн доллар турадиган мазкур ракеталарга муқобил йўқ.

    Foto:
    Фото: PAC-3 ракеталарини ишга тушириш учун старт қурилмаси (лаунчер)
    Фото: Breaking Defence

    Гап шундаки, Украина йирик шаҳарлар, хусусан пойтахт Киев осмонини ҳимоялаш учун асосан Patriot тизимларига суянади. Сабаби уларда баллистик траектория бўйлаб парвоз қиладиган ракеталарга қарши бошқа восита йўқ. Советлардан қолган С-300 тизимлари эса аллақачон сафдан чиқарилган ёхуд ракеталари тугаган. Германиянинг IRIS-Т, Франция ва Италиянинг САМP/Т тизимлари эса юқори самара кўрсатмайди. Шу боис PAC-3 ракеталари таъминотининг тўхтатилиши тинч аҳолидан қурбонлар сонини кескин оширади.

    HIMARS тизими 2022 йилнинг ўзидаёқ жанг майдонидаги вазиятни кескин ўзгартирди. Юқори аниқликда зарба берувчи қурол шарофати билан украиналиклар рус армиясининг қўмондонлик штаблари, ўқ-дори омборлари, ўқув лагерлари ва бошқа қимматбаҳо нишонларига зарар етказди. Натижада россияликлар ўз тактикасини ўзгартириб, логистика занжирларини ёйишга ва марказлашувдан қочишга мажбур бўлди. HIMARS, айниқса, артиллерия дуэлларида юқори натижа кўрсатади.

    Украиналиклар мазкур тизимнинг асосан 80 км узоқликдаги нишонларга зарба бера оладиган GMLRS ракеталарини қўллайди. Уларнинг ҳар бири 150-200 минг доллар бўлиб, 90 кг оғирликдаги жанговар каллак ташийди. Юқори мобилликка эгалиги боис мазкур тизимни аниқлаш осон эмас. Украина кенг кўламли уруш бошидан буён етказиб берилган 40 та тизимнинг атиги тўрттасини йўқотгани буни тасдиқлайди.

    Ukraina askarlari HIMARS tizimidan zarba bermoqda
    Украина аскарлари HIMARS тизимидан зарба бермоқда
    Фото: Military Times

    Бироқ GMLRS ракеталарисиз фронтда HIMARS тизимларидан фойдаланиш тўхтайди. Бу эса украиналикларни қимматбаҳо нишонларга қарши юқори аниқликдаги қуролдан маҳрум қилади. 

    Россия қуроли кучлари ўзининг авиация борасидаги устунлигидан фойдалана олмаётганига сабаблардан бири Stinger каби кўчма ҳаво мудофаа тизимларидир. Ихчам тизимларни пиёда аскар елкасига ортиб юриши мумкин. Улар дрон, қанотли ракета, вертолёт ҳамда Су-25 каби паст баландликда учувчи нишонларни зарарсизлантира олади. Украина армияси ҳозирда улардан асосан Shahedъларни овлашда фойдаланади. Яъни уларнинг йўқлиги нафақат жабҳада, балки фронт ортида ҳам ўз сўзини айтади.

    Рус армияси Shahed дронларидан фойдаланишни энди бошлаган вақти улар паст баландликда секин парвоз қилар, шу боис уларни ҳатто пулемётлар билан уриб тушириш имкони бор эди. Бироқ турбовинтли двигателни реактив двигателга алмаштириш шарофати билан улар баландроқ ва тезроқ парвоз қила бошлади. Бу эса дронларни қуруқликдан туриб оғир пулемётлар ва зенит қуроллари ёрдами билан уриб туширадиган “Shahed овчилари” ишини мураккаблаштирди.

    Украина қўмондонлиги шу боис уларни тутиб олиш учун F-16 қирувчиларидан фойдаланишни йўлга қўйди. Нидерландия, Бельгия каби давлатларда етказиб берилган қирувчилар бу учун AIМ-7 Sparrow ракеталарини қўллар эди. Қўшма Штатлар таъминотни тўхтатса, Shahed дронлари етказадиган талафот кўлами янада ортади.

    Ukraina harbiy havo kuchlarining F-16 qiruvchisi
    Украина ҳарбий ҳаво кучларининг Ф-16 қирувчиси
     

    Украинадаги можаро дронлар уруши бўлгани билан, артиллерия фавқулодда муҳим рўл ўйнайди. Ҳар икки томон янада узоқроқ ва аниқроқ зарба берадиган замбараклар устида муттасил ишламоқда.

    Украина армияси постсовет маконида кенг тарқалган 152 мм калибрли тизимлардан асталик билан воз кечиб, ўз эътиборини НАТО стандартларига қаратмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарилган Bohdana ўзиюрар гаубитсаси бунга мисол бўла олади. У юк машинаси шассисига асосланган илғор тизим ҳисобланади.

    Бироқ снарядлар тақчиллиги ҳар икки томон, жумладан украиналикларга жиддий муаммо туғдирмоқда. Россия ўз эҳтиёжларини Шимолий Кореянинг мисли кўрилмаган захиралари ҳисобига қондирмоқда. Украина эса бу борада иттифоқчиларига қарам. Маҳаллий саноат етари миқдорда снаряд билан таъминлай олмайди.

    Ukrainada ishlab chiqarilgan Bohdana oъziyurar gauбитсаsi
     
    Украинада ишлаб чиқарилган Bohdana ўзиюрар гаубитсаси
    Фото: Pravda.ua.com

    Бироқ интенсив уруш Совуқ уруш давридан буён минимал даражада ушлаб турилган захираларни анча толиқтирди. Ғарб ўз омборлари бўшаб қолишидан хавотирланиб, Украинага керак бўлганидан камроқ снаряд юбормоқда. Янги ишлаб чиқариш қувватлари эса ҳали тўла изга тушиб олгани йўқ.

    Лекин 155 мм калибрли снарядлар Европа АҚШнинг ўрнини боса оладиган саноқли йўналишлардан бири ҳисобланади. Боиси уларни ишлаб чиқариш ҳаво мудофаа ракеталаридан кўра анча содда ва арзон технологик жараён ҳисобланади. Бироқ PAC-3 ва GLMRS ракеталарининг ягона етказиб берувчиси Қўшма Штатлар эканини унутмаслик лозим.

    АҚШ ёрдамининг тўхташи фронт қулаб, Россия пойтахт Киевни босиб олишини англатмайди. Украина европалик ҳамкорлари, қолаверса ички имкониятлари ҳисобига курашни давом эттиради. Снарядлар тақчиллигини ФВП-дронлар билан компенсация қилади. Бироқ Қўшма Штатлардек қудратли иттифоқчининг ўйиндан чиқиши узоқ муддатда ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Украина армияси ва жамиятида Вашингтонга ишонч, шу билан бирга жанговар руҳият тушади. Рус армиясининг қуруқликдаги ютуқлари янада кенгаяди. Энг ачинарлиси, аскарлар ва тинч аҳолидан қурбонлар ошади.

    Rus ballistik raketasi keli tushishi natijasida vayron boъlgan koъp qavatli bino. Dnipro, Ukraina
    Рус баллистик ракетаси кели тушиши натижасида вайрон бўлган кўп қаватли бино. Днипро, Украина
    Фото: War.ukraine.ua

    Бироқ Вашингтон Украинага ёрдамни тўхтатгани ҳақида бир-бирига зид хабарлар тарқалмоқда. Оқ уй раҳбари Украинага қурол-яроғ етказиб бериш давом этишини, бироқ Қўшма Штатлар “аввал ўзида етарлича захира бўлишига ишонч ҳосил қилиши кераклиги”ни таъкидлади.

    4 июл, 19:55   Изоҳ (0)   634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Украина#Россия
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.