Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди. Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Россия элчиси Москванинг Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олиш қарори ҳақида ташқи сиёсат бўлими бошлиғини хабардор қилган. Бу ҳақида ТАСС хабар қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, Афғонистон ҳукумати расман тан олинганини тасдиқлайди, деди Россия президентининг махсус вакили Кабулов.

Толибон томонидан киритилган Афғонистон байроғи илк бор Москвадаги элчихона тепасига ўрнатилди.
“Афғонистонни тан олиш тўғрисидаги қарорни Путин Лавров таклифи билан қабул қилган ва бу Москванинг мулоқот ўрнатиш истагидан далолат беради”, деди Россиянинг Кобулдаги элчиси.
Аввалроқ АҚШ “Толибон”нинг террорчи ташкилот сифатидаги мақомини қайта кўриб чиқиши ҳақида хабар берилганди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг сўзларига кўра, бу Афғонистонда ҳибсда бўлган америкаликларнинг озод қилиниши билан боғлиқ.
"Бу мақом ҳозир яна қайта кўриб чиқилмоқда, чунки сўнгги вақтларда ҳибсга олинган баъзи америкаликларни озод қилишда маълум муваффақиятларга эришдик", деди у Вакиллар палатасида бўлиб ўтган эшитувда.
Шунингдек, Давлат котиби АҚШ террорчи ташкилотлар, жумладан, “Ал-Қоида”га қарши курашда “Толибон”дан кўпроқ ҳамкорликни кутишини айтган.
Изоҳ (0)