• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    Бугун жаҳон сиёсий саҳнасида вазият тезлашиб, башорат қилиб бўлмайдиган даражага етди. Айрим мамлакатлар учун бошқа давлатнинг суверенитетини сўроқ остига олиш ва ҳудудига зарба бериш оддий ҳолатга айланди.

    13 июнь тонгида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари “Исёнкор шер” деб номланган операцияни бошлаб, Эроннинг ядро иншоотларига зарба берди. Ўз навбатида, Эрон ҳам Исроилнинг ҳужумига жавоб тариқасида “Ҳақиқий ваъда 3” операциясини амалга оширди. Оқибатда йиллар давомида сояда қолаётган кескинлик очиқ ва тўғридан тўғри урушга айланиб кетди.

    2-, 3-кунлар хронологияси

    14 июнь кунига ўтар кечаси Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Эроннинг бир қатор ҳудудларига яна зарбаларни амалга оширди. Ҳатто Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг уйи ва президентлик комплекси жойлашган ҳудудга ҳужум амалга оширилгани айтилди.

    Шунингдек, Эрон армияси Бош штаби биноси ҳам ҳужумга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ расмийлар бу маълумотни рад этиб, Исроил ракеталари муваффақиятли тўхтатиб қолинганини маълум қилди.

    САХАЛ Эроннинг ғарбий ҳудудида жойлашган “Ҳамадон” ва “Табриз” ҳарбий-ҳаво кучлари базаларига зарба берганини билдирди.

    Шу куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Эроннинг ташкилотдаги доимий вакили Амир-Саид Иравани ҳам сўзга чиқди. У, жумладан, Исроилнинг Эронга уюштирган зарбалари оқибатида 78 киши ҳалок бўлгани, 320 дан ортиқ одам жароҳатланганини маълум қилди ва уларнинг “катта қисми” тинч аҳоли вакиллари экани таъкидлади.

    14 июнь куни тонгда Исроилга Эрон ракета ҳужумининг тўртинчи тўлқини етиб келди.

    Шу куни Меҳр агентлиги Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Эрон ҳудудида уриб туширилган F-35 қирувчи самолёти суратларини эълон қилди. Аммо Исроил бу хабарга муносабат билдирмади.

    Эрон расмийлари Исроилнинг шанбага ўтар кечаси берган зарбаларида яна икки юқори мартабали генерал қурбон бўлганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Эрон қуролли кучлар Бош штаби разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал Ғуломризо Меҳробий ва оператив қўмондонлик бошлиғи ўринбосари генерал Меҳди Раббоний ҳалок бўлган.

    Қўшма Штатлар президенти CNN журналисти Дана Баш билан суҳбатда ядровий келишув бўйича Вашингтон билан музокараларда иштирок этган Эрон вакиллари Исроил ҳарбий амалиёти оқибатида ҳалок бўлганини айтди.

    14–15 июнь Исроилнинг Эронга зарбалари давом этиб, Исфаҳондаги уран конверсия маркази, авиация инфраструктуралар, нефть ва газ омборларини қамраб олган.

    Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ҳусайн Керманпур ижтимоий тармоқларда ёзишича, жума кунидан бери Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 224 киши ҳалок бўлган, яна 1 277 киши яраланган.

    Ўз навбатида Эрон ҳам “Имод”, “Қадр” ва “Хайбар Шакан” баллистик ракеталари орқали Исроилнинг Тель Авив, Ҳаифа, Сафед, Наҳария шаҳарларига зарбалар берди.

    Эроннинг “Имод”, “Қадр” ва “Хайбар Шакан” баллистик ракеталари
    Фото: “Дарё”

    Бугун, 16 июнга ўтар кечаси Эрон Исроилга 100 дан зиёд ракеталар учирди. Асосий зарба пойтахт Тель Авив ва Ҳайфа шаҳарларига тўғри келди.

    Ҳайфада ракета электр станциясига тегди, натижада Исроилнинг марказий қисмида электр таъминотида кенг кўламли узилишлар юзага келди. Ракеталарнинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа чораларига қарамай, нишонга урилгани айтилмоқда.

    Исроилнинг Маген Давид Адом қутқарув хизмати маълум қилишича, Эроннинг тунги ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етган, 92 киши жароҳат олган.

    Ваҳоланки, Эрон ташқи ишлар вазири 15 июнь куни Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр эканлигини айтиб чиққан эди. Бироқ томонларнинг бир-бирига зарба бериши давом этмоқда.

    Дипломатик манбаларга кўра, Эрон ҳудудига қуруқликдан интервенсия амалга оширилиши тобора муқаррар бўлиб бормоқда. Айтишларича, ҳозир Эрон ҳудудида қайд этилаётган оммавий ҳаво ва ракета зарбалари — бу кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий операцияга тайёргарлик босқичидир.

    Тель Авив

    Барчаси нимадан бошланган эди?

    ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрда Исроилга ҳужуми ва ундан кейин Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари Эроннинг ҲАМАС билан алоқаларини яна бир бор глобал эътиборга олиб чиқди.

    Айниқса, Сурияда Башар Асад ҳокимияти ағдарилиши, Исроил ва Қўшма Штатлар бирлашиб минтақада жойлашган Ҳизбуллоҳ ва Ливандаги ҳусийлар каби кучларга зарбалар бериши — Эроннинг қудратини минтақада сезиларли даражада пасайтирди.

    Душмани “нокдаун” ҳолатида эканини сезган Исроил Эронни тезроқ “бир ёқлик” қилишга ҳаракат қилди. The New York Times нашрининг ёзишича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бир неча ойдан бери АҚШ президенти Дональд Трампни Эроннинг ҳозирги заиф ҳолатидан фойдаланишга ундаб келган.

    Аммо Трамп Исроилнинг Эронни нишонга олиш режасини рад этиб, аввал Теҳрон билан ядро келишувига эришмоқчи бўлган.

    Picture background
    Дональд Трамп
    Фото: Al Jazeera

    АҚШ ва Эрон келишуви

    АҚШ ва Эрон ўртасидаги сўнгги ядро музокараларининг бешинчи раунди Римда (Италия) 2025 йил 23 май куни бўлиб ўтган эди. Бироқ бу келишув ҳеч қандай натижасиз якунланди.

    Америка президент Дональд Трамп “Эрон уранни бойитишдан бутунлай воз кечиши керак”, деган позицияда туриб олди. У музокаралар муваффақиятсиз тугаса, ҳарбий чоралар кўришни, аммо дипломатик имкониятларни охиригача синаб кўрмоқчи эканини айтган эди.

    Ўз навбатида, Эрон олий раҳбари Али Хоманаий “уранни бойитиш — миллий ҳуқуқ”, деб айтди. Ва Америка томони ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон тўхтатиб қўйилган атом объектларини яна ишга туширишини маълум қилди.

    Лекин шунга қарамай, Уммон давлати воситачилигида 15 июнь, якшанба куни Маскатда 6‑раунд келишуви бошланиши кутилаётган эди.

    Бироқ Дональд Трамп 9 июнь куни журналистларга Эроннинг музокарадаги позицияси “қабул қилиб бўлмас” эканини айтди. Аммо бу вақтда келишув учун Трампнинг вакили Стив Уиткофф Уммон музокараларига боришни режалаштираётган эди.

    Picture background
    Фото: overclockers

    Вазиятнинг кескин тус олиши

    9 июнь, душанба куни Трамп Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашди. Эртаси куни эса АҚШ президенти Кемп Девидда (бу АҚШ президентининг расмий дам олиш ва махфий учрашувлар ўтказиладиган қароргоҳи – таҳр.) миллий хавфсизлик гуруҳини йиғди.

    10 июнь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Майкл Курилла Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун ўта кучли ҳарбий чораларни қўллаш имконияти мавжудлигини айтиб чиқди.

    Унинг қўшимча қилишича, президент Дональд Трамп ва мудофаа вазири Пет Хегсетга ҳар қандай ҳолат учун кенг диапазондаги вариантлар тақдим этилган. Курилланинг баёнотлари — АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий чораларга тайёр эканлигини очиб берди.

    12 июнь куни эрталаб АҚШ Ироқдаги дипломатларини эвакуация қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Бунга жавобан Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода баёнот бериб, агар Исроил билан уруш бошланса, АҚШнинг Яқин Шарқдаги барча ҳарбий базалари ҳужум нишонига айланишини маълум қилди.

    Шу билан бирга, Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси генерал Курилланинг ижтимоий тармоқлардаги баёнотларини “ҳарбий тажовузкорлик” сифатида баҳолаб, улар минтақадаги беқарорликни кучайтираётганини айтди.

    овал
    Трамп ва Нетаньяху 
    Фото: Axios

    “Исёнкор шер” операцияси

    13 июнь куни тонгда Исроил Эронга тарихдаги энг кучли ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди. 200 дан ортиқ Исроил қирувчи самолётлари Эрон ҳаво ҳудудига кирмасдан (баъзи манбаларда кириб ҳам дейилмоқда – таҳр.) кенг кўламли мувофиқлаштирилган ҳужумни амалга оширди.

    Ушбу операция Эроннинг ядро дастури, баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш объектлари ва юқори лавозимдаги генерал ва олимларни нишонга олишга қаратилган эди.

    Зарба 100 дан ортиқ манзилларга, жумладан, Эроннинг Натанз, Исфаҳон ва Теҳрон шаҳарларига берилди.

    Ҳужум оқибатида Эрон бош штаб раҳбари генерал Муҳаммад Боқирий, Эрон Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бош қўмондони Ҳусайн Саломий ҳамда 6 та ядро олими ҳалок бўлди.

    Кейинроқ SAXAL Эронда тўққиз нафар ядровий тадқиқотлар соҳасидаги олим ва эксперт йўқ қилинганини маълум қилди. Улар қуйидагилар:

    • Фаридун Аббосий — ядро энергетикаси соҳасидаги эксперт;
    • Муҳаммад Маҳдий Теҳранчи — физик олим;
    • Акбар Мутаолиби Зода — кимё машинасозлиги соҳасидаги мутахассис;
    • Саид Баржи — материалшунослик бўйича эксперт
    • Амир Ҳассан Фаҳаҳий — физик олим;
    • Абд ал-Ҳамид Минучеҳр — реакторлар физикаси бўйича мутахассис;
    • Мансур Асғарий — физик олим;
    • Аҳмад Ризо Зулфиқорий Дарёний — ядро энергетикаси соҳасидаги эксперт;
    • Али Баҳуей Катимирий — механика соҳаси бўйича мутахассис.

    Axios нашри маълумотларига кўра, Исроил Эрон ядровий ва ракета объектларига зарба бериш операциясини саккиз ой давомида тайёрлаган.

    Ҳужум оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди, яна 329 киши жароҳат олди. Бу рақамлар кейинги кунларда бир неча баробарга ошди.

    Мамлакат раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий Тель Авивга шафқатсиз жавоб беришни ваъда қилди.

    Шунингдек, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “Эроннинг мағрур халқи”ни Ислом Республикаси раҳбариятига қарши чиқишга чақирди.

    Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Эрон бош штаб раҳбари генерал Муҳаммад Боқирий, Эрон Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бош қўмондони Ҳусайн Саломий

     “Ҳақиқий ваъда 3”

    Эроннинг жавоби ўзини узоқ куттирмади. Дастлаб, Исроил томонига 100 дан ортиқ дронлар учирилди. Бироқ уларнинг деярли барчаси Исроил ҳудудига кирмасдан уриб туширилди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди…

    13 июнь куни тунда Эрон Исроилнинг “Исёнкор шер” операциясига жавобан “Ҳақиқий ваъда 3” номи билан операция амалга ошириб, Исроилга уч босқичда ракета зарбалари берди.

    Маълумотларга кўра, Эрон Исроилга биринчи марта 2000 км масофага уча оладиган, 1,5 тоннагача портловчи моддаларни ташишга қодир бўлган “Хайбар” баллистик ракетасидан фойдалан ҳолда, жами 300 га яқин баллистик ракеталар билан ҳужум қилган.

    Ракеталар Тель Авивдаги режалаштирилган нишонларга — жумладан, ҳарбий базалар ҳамда Мудофаа ва Миллий хавфсизлик вазирликларининг биноларига бориб урилган.

    Исроил ҳаво мудофаа тизими — “Темир гумбаз” Эрон томонидан учирилган баллистик ракеталарни тутиб қола олмаган.

    Fox News телеканали эфирида берилган маълумотда келтирилишича, зарбалар Исроил пойтахти марказида жойлашган Исроил қуролли кучлари муассасалари тўпланган стратегик аҳамиятга эга ҳудудга қаратилган.

    Бироқ Исроил расмийлари ҳужум натижасида асосан фуқаролик объектлари зарар кўрганини таъкидлади. Мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг баёнотига кўра, Исроил Эрон томонидан учирилган баллистик ракеталарнинг “салмоқли қисмини” йўқ қилишга эришган.

    Исроил томоннинг хабар беришича, 13 июнь кунидаги ракета ҳужуми оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 70 дан ортиқ киши яраланган.

    16 июн, 14:38   Изоҳ (0)   1955
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Эрон#уруш#АҚШ#Яқин Шарқ
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу уруш бошланганини билдирмайди”. Исроил Эронга қандай жавоб қайтаради?

    02.10.2024, 21:00

    Исроил—Эрон уруши Марказий Осиёга қандай таъсир қилади?

    07.10.2024, 17:31

    “Германия Исроилга қурол етказиб беришда давом этади” — Германия канцлери

    17.10.2024, 17:50

    Дунё АҚШдаги сайловлардан нима кутяпти? 

    25.10.2024, 10:21

    “Бир томчи нефть бир томчи қонга арзийди!” — парда ортидаги геосиёсий “ўйинчи”ларнинг Суриядаги манфаатлари

    08.12.2024, 20:13

    “Эрон мушкул жумбоқ устида бош қотирмоқда” — Теҳрон Вашингтон билан келишадими? 

    19.12.2024, 17:00

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    “Путин бирорта мақсадига эришмади”: Байден ташқи сиёсатини сарҳисоб қилди

    14 январ, 11:15

    Яширин зиддият устига қурилган иттифоқ: Пезешкиён ва Путин нималарга келишиб олди?

    22 январ, 15:40

    Эрон исроилликларни Гренландияга кўчиришни таклиф қилди

    29 январ, 12:30

    АҚШ Исроилга “барча бомбаларнинг онаси”ни бермоқчи

    6 феврал, 17:00

    Исроил Эроннинг ядро объектларига зарба бермоқчи — АҚШ разведкаси

    13 феврал, 11:45

    “Озарбайжон энди кичик ука эмас” — совуқлашган озар-рус муносабатлари қандай оқибатга олиб келади?

    17 феврал, 16:56

    Исроил генерали 2025 йилни Ғазо ва Эрон билан уруш йили деб эълон қилди

    6 март, 14:50

    “Сардор” 25 ёшда: сериал қаҳрамонлари ўтган вақт ичида қанчалик ўзгарган?  

    2 апрел, 14:01

    Трамп ва аш-Шараъа: кутилмаган учрашув ортидаги сиёсий сигнал нима?

    15 май, 17:00

    Осмондаги энг қиммат ўғрилик. Исроил ғалабасини кафолатлаган “Бриллиант” операцияси

    20 май, 15:00

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    6 июн, 16:00

    Исроилнинг Эронга ҳужуми сабаб нефть нархи ошадими?

    13 июн, 15:50

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    14 июн, 11:15

    Эрон ядро дастури ҳақида нималарни билиш муҳим?

    14 июн, 12:03

    “Исроил Эроннинг АҚШ билан музокара олиб борган барча вакилларини йўқ қилди” — Трамп 

    14 июн, 12:40

    “Нетаньяху АҚШни урушга тортмоқда” — америкалик сенатор

    14 июн, 14:30

    Исроил ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб авиақатновлар вақтинча тўхтатилди

    14 июн, 14:11

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Исроилнинг Эронга ҳужумидан сўнг қайси авиакомпаниялар парвозларини тўхтатди ёки бекор қилди?

    14 июн, 20:45

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    14 июн, 21:20

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    15 июн, 09:21

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    15 июн, 15:41

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    15 июн, 20:06

    Трамп Исроилга Эрон олий раҳнамосини ўлдирмасликни буюрди — ОАВ

    16 июн, 09:25

    Эронда Исроил учун дрон ва бомбалар ясаган махфий устахона топилди (видео) 

    16 июн, 08:45

    “Ҳоким, вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт” — Шавкат Мирзиёев

    16 июн, 09:58
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москвада шифокорлар бошига пичоқ санчилган эркакни қутқариб қолди

    Дунё | 16 июн, 21:04

    Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланганлар қатл этилди

    Дунё | 16 июн, 20:50

    Ўзбекистонда май ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож қанча фуқарога юридик ёрдам кўрсатилгани айтилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 20:35

    Эркаклар ўқисин: Қорин чиқишининг оддий, аммо кутилмаган 4 та сабаби

    Лайфстайл | 16 июн, 20:20

    АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси америкаликларга мамлакатни тарк этишда ёрдам кўрсата олмаслигини маълум қилди

    Дунё | 16 июн, 20:10

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади

    Ўзбекистон | 16 июн, 19:54

    Эдин Жеко “Фиорентина” билан келишувга эришди

    Спорт | 16 июн, 19:45

    Марказий банк фирибгарликнинг янги турларидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 16 июн, 19:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.