• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Сардор” 25 ёшда: сериал қаҳрамонлари ўтган вақт ичида қанчалик ўзгарган?  

    Суратга олинганига 25 йил бўлишига қарамасдан, “Сардор” сериали ҳозиргача ватанпарварлик руҳидаги сериаллар ичида миллионлаб инсонларнинг севимли фильми бўлиб қолмоқда. Сериал 2000 йилда режиссёр Шавкат Маҳбубов томонидан суратга олинган бўлиб, унда бош ролларни Улуғбек Юнусов, Шомаҳмуд Шорасулов, Бобур Йўлдошев, Жамшид Арслонов, Нигора Каримбоева, Ўткир Менглиев, Дурдона Турсунбоева, Ёқуб Аҳмедов, Карим Мирҳодиев, Маҳмуд Исмоилов, Фотиҳ Жалолов сингари актёр ва актрисалар ижро этишган

    “Генералнинг жияни” курсант Зафар Давлатназаров ролини маҳорат билан ижро этган Бобур Йўлдошев сериални суратга олиш жараёнида 21 ёшда бўлган.

    Фото: “Дарё”

    “Сардор” сериалидан сўнг бирин-кетин “Дев билан пакана”, “Осмондаги болалар 2”, “Севинч”, “Ватан”, “Забаржад”, “Омад”, “Қўрғошин”, “Тоға” каби фильмларда бош ролларни ижро этган.

    Фото: “Дарё”

    Актёр бугунги кунда “Дийдор” ёшлар театри раҳбари сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

    “Сардор” сериалида сержант Замира ролини ижро этган актриса Нигора Каримбоева ўша вақтда 21 ёшда бўлган. Ушбу сериалдаги ижро актрисанинг илк ролларидан бири ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

    Актриса ҳозирги кунга қадар “Алвидо”, “Ватан”, “Чашма”, “Осмон яқин”, “Дада”, “Сабот”, “Тоға” каби фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган.

    Нигора Каримбоева бугунги кунда “Илҳом” театрида актриса, шунингдек, телеканалда бошловчи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

    Актёр Улуғбек Юнусов “Сардор” сериалида курсант Ўктам ролини ижро этган. “Сардор” сериали актёрнинг илк ролларидан бири ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

    “Сардор” сериалидан ташқари “Қайтар дунё” сериалидаги Абдулла роли билан ҳам актёр мухлислар орасида машҳурликка эришган.

    Фото: “Дарё”

    Асли касби режиссёр бўлган, фильмларда рол ижро этишни хушламайдиган Улуғбек Юнусов “Муҳаббат синовлари”, “Сарвиноз”, “Фотима ва Зуҳра”, “Жасур”, “Бегоналар”, “Муқаддас бурч” каби фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган.

    Актёр ва режиссёр Улуғбек Юнусов бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

    “Сардор” сериалида курсант Исмоил Қудратов ролини ижро этган Шомаҳмуд Шорасулов 31 ёшда бўлган.

    Фото: “Дарё”

    Ҳозирги кунда дубляж режиссёри бўлиб ишлаётган Шомаҳмуд Шорасулов интервьюларида “Сардор”даги ролининг катта қисми кесиб ташланганини ва шундан сўнг фильмларда рол ижро этмаганини маълум қилган эди.

    Фото: “Дарё”

    Шомаҳмуд Шорасулов моддий қийинчиликлар сабаб Исроил давлатида 10 ой давомида официантлик қилган.

    Шомаҳмуд Шорасулов “Сарой жавоҳири”, “Ёз ифори” (Корея), “Икки тақдир” (Ҳиндистон), “Оила ришталари” (Туркия), “Телба”, “Жиноят ва жазо”, “Ўсмир” (Достоевский асарлари асосида. Россия) “Уруш ва тинчлик” (BBC) каби сериалларга, “Ваня тоға”, “Жамила” (Россия) “Илтижо”, “Тазарру”, “Орзу дарахти” (Грузия) “Самовий ёғду”, “Ёмғир”, “Тилла балиқча”, “Чумчуқ қўшиғи” (Эрон) “Ёввойи нок” (Туркия) “Қўрқоқ”, “Апу трилогияси”, “Қизил қалампир” (Ҳиндистон), “Йўл”, “Қизил саҳро” (Италия), “Расёмон”, “Қумликдаги аёл” (Япония) каби бадиий фильмларни овозлаштириш жараёнига режиссёрлик қилган.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслоновнинг тўнғич фарзанди Жамшид Арслоновни кино ихлосмандлари аввало Ҳошим Арслоновнинг ўғли эмас, балки “Сардор” сериалидаги жанжалкаш курсант Ботир Розиқов роли билан танишади.

    Фото: “Дарё”

    Жамшид Арслонов “Сардор” сериалида 22 ёшида суратга тушган. “Занжир”, “Чемпионлик орзуси” сериаллари ҳамда “Отамдан қолган далалар” фильмида турли даражадаги ролларни ижро этган.

    Фото: “Дарё”

    Жамшид Арслонов бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланади.

    Фаолиятини 1998 йилда “Шайтанат” сериалида эпизод ролдан бошлаган актриса Дурдона Турсунбоева 2000 йилда “Сардор” сериалида сержант ролини ижро этган.

    Фото: “Дарё”

    Актриса бугунги кунда АҚШда яшаб, тадбиркорлик билан шуғулланади.

    Актёр Ўткир Менглиев “Сардор” сериалида “старшина” Эшжонов ролини ижро этган. Актёр ўшанда 23 ёшда бўлган.

    Фото: “Дарё”

    Ўткир Менглиев “Сардор”даги илк ролидан сўнг “Кичкина одамлар”, “Тавба”, “Адвокатлар”, “Дада”, “Зирапча”, “Акажон, хизматингиздамиз”, “Тақдирлар” каби бир қанча фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган.

    Ўткир Менглиев бугунги кунда Ўзбек миллий академик драма театри актёри сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ноила Тошкенбоева сериалда Дилором опа образини гавдалантирган. Ўшанда у 56 ёшда эди. У бугунги кунда ҳам фаол ижод билан машғул, актриса фильм ва сериалларда роллар ижро этиш билан биргаликда, дубляжда ҳам самарали фаолият юритмоқда. 

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Ноила Тошкенбоева фаолияти давомида “Шум бола”, “Суюнчи”, “Тўйлар муборак”, “Келинлар қўзғолони” каби бир қанча фильмларда роллар ижро этган. Актриса дубляждаги фаолияти мобайнида мингдан ортиқ бадиий фильмлар, мультфильмлар ва сериалларга овоз берган. Айниқса, овоз берган фильмларидан “Эсмералда”, “Аёл”, “Парчаланган юраклар”, “Золим Истанбул” сингари сериаллардаги дубляж ишлари алоҳида аҳамиятга эга.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жалол Юсупов “Сардор”да суратга тушганида 30 ёшда эди. 

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Жалол Юсупов “Сардор”дан сўнг “Бир кам дунё”, “Занжир” сериалларида, “Дард”, “Аросат”, “Алданган аёл”, “Матонат” каби фильмларда турли образларни гавдалантирган. 

    Учқун Тиллаев сериалда взвод командири образини гавдалантирган. Ўшанда у 26 ёшда эди. 

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Учқун Тиллаев бугунги кунда Ички ишлар вазирлигининг ансамблида фаолият юритади. Подполковник Учқун Тиллаев 2014 йилдан буён ансамблнинг маданият саройи раҳбари ҳисобланади.

    Актёр суратга тушган фильмлар орасида “Остона”, “Жазо”, “Эгизаклар”, “Пойқадам” ҳамда “Пойга” фильмлари машҳур. 

    Режиссёр ва ссенарист Ҳилол Насимов сериалда суратга тушган пайтда 37 ёшда эди. 

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Ҳилол Насимов “Алданган аёл”, “Меросхўр”, “Тубанлик” каби фильмлари билан томошабинларга яхши таниш. Режиссёр бугунги кунда ижоддан ташқари, ёш кадрларга дарс бериб келмоқда. 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев сериалда суратга тушганида 35 ёшда эди. 

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Карим Мирҳодиевнинг ижодида бугунги кунда танаффус кузатилмоқда. Томошабинлар унинг “Чархпалак”, “Кичкина табиб”, “Осмон яқин”, “Қўрғошин”, “Кечиккан ҳаёт”, “Ҳамроҳ” каби фильмларидаги образлари билан яхши танишади. 

    Гулчеҳра Носирова сериалда суратга тушганида 36 ёшда эди. 

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Актриса бугунги кунда “Муқимий” номидаги мусиқали драма театрида фаолият юритмоқда. Актриса “Супер келинчак”, “Хавфли бурилиш”, “Опа-сингиллар”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Аёл қасоси” каби фильм ва сериалларда ҳам роллар ижро этган. 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд Исмоилов сериалда суратга тушганида 35 ёшда эди.  

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Маҳмуд Исмоилов бугун ҳам фаол ижод билан банд. Унинг “Севги фазоси”, “Қайтар дунё”, “Шайтанат”, “Опа-сингиллар”, “Бевалар” ва “Муқаддас бурч” каби лойиҳалардаги образлари томошабинлар қалбидан муносиб жой эгаллаган. 

    Сериалда генерел образини маҳорат билан ижро этган Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ҳозирда табаррук 87 ёшда. У айни пайтда фарзандлари ва неваралари даврасида умргузаронлик қилмоқда. 

    Фото: Instagram / @dunyotv

    Ёқуб Аҳмедов Отелло, Юсуфбек ҳожи, Креонат, Шоҳжаҳон, Каренин сингари роллари билан ўзбек театри тарихида муносиб из қолдирган, саҳнада Абу Райҳон Беруний, Али Қушчи, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Абай каби тарихий сиймоларни гавдалантириб, шон-шуҳрат қозонган ўзбек киносининг тирик афсонаси. Унинг фильмографиясидан 100 га яқин муваффақиятли лойиҳалар ўрин олган. 

    2 апрел, 14:01   Изоҳ (0)   7030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Сардор»#сериаллари#ўзбекистонлик машҳурлар#ўзбек шоу-бизнеси вакиллари#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сардор» сериалидаги жанжалкаш курсант Жамшид Арслонов съёмка вақтида ўғлидан айрилгани ҳақида гапириб берди (видео)

    18.09.2021, 09:56

    «Улардан нафратланаман». Ҳошим Арслоновнинг ўғли Жамшид Арслонов дадасига туҳмат қилганлар ҳақида гапирди (видео)

    17.09.2021, 09:52

    Онаси саратондан вафот этган, грек қиз билан никоҳидан бахт топган, “Ватан”даги Қурбон роли учун курашган актёр Бобур Йўлдошев 45 ёшда (фото, видео)

    17.01.2024, 13:20

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    “Тамакининг хумори тутганда қолдиқларини чекканман” — биринчи аёлини тупроққа қўйган, нафақадаги актёр Бобур Йўлдошев 46 ёшда (фото, видео)

    18 январ, 12:50

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва бошқа турк сериаллари юлдузларининг никоҳ тўйи қандай нишонланган? (фото)

    28 феврал, 12:51

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    2025 йил баҳор мавсумининг энг кутилган сериаллари

    17 март, 18:30

    “17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

    19 март, 14:37

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Қизиқарли сюжети билан “Калмар ўйини”дан қолишмайдиган машҳур корейс сериаллари

    27 март, 11:43

    Instagram: Машҳурлар байрамни қандай нишонлади? Она бўладиган Афруза, “Миллион” концертига қанча пул кетади?

    1 апрел, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.