Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров “crypto” фойдаланувчи номини 25 миллион долларга сотиб олиш таклифи бўлганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, дастлаб у 350 минг долларга сотиб олинган. Икки ярим йил ичида нарх 70 баробарга ошган.
Telegram раҳбари мессенжер фойдаланувчилари рақамли активларнинг тўлақонли эгалари эканлигини таъкидлаган.
“Одамлар ўз рақамли активларига бевосита эгалик қилганларида, ажойиб ҳодисалар рўй беради - масалан, Telegram’нинг ушбу токенлаштириилган идентификатори нархи кескин равишда 70 баробарга ўсди. Telegram фойдаланувчилари воситачиларсиз, мусодара хавфисиз, барчаси TON ақлли шартномалари билан кафолатланган мустақил эгалардир”, дейилади хабарда.
Дуровнинг таъкидлашича, Telegram — фойдаланувчиларни ўз рақамли идентификация маълумотлари ва активларига эгалик қилишнинг бузилмас ҳуқуқи каби ажралмас ҳуқуқларга эга бўлган эркин шахслар сифатида кўрадиган ягона йирик ижтимоий платформа ҳисобланади.
Бундан аввал Telegram’да маълумотларнинг ишончлилигини текшириш механизми ишга тушгани ма`лум қилинганди.
Изоҳ (0)