• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилнинг Эронга ҳужумидан сўнг қайси авиакомпаниялар парвозларини тўхтатди ёки бекор қилди?

    Исроил Эронга ҳаво зарбалари тўлқинини бошлаганидан кейин бир қанча авиакомпаниялар Яқин Шарқдаги парвозларни тўхтатди ёки бекор қилди ва баъзи давлатлар ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    Исроил ҳужумлари 13 июнь куни эрта тонгда ҳарбий ва ядровий объектлар ҳамда турар жой ҳудудларига қаратилган. Ўшандан бери Эрон Исроил бўйлаб ракета зарбалари тўлқини билан жавоб қайтарди.

    Тўхтатилган ва қайта йўналтирилган рейслар рўйхати:

    Яқин Шарқнинг энг йирик авиакомпанияси Emirates 15 июнгача Ироқ, Иордания, Ливан ва Эронга парвозларни бекор қилганини маълум қилган. Жума куни амалга оширилиши керак бўлган бир нечта рейс ва шанба куни Теҳронга амалга ошириладиган битта рейс авиакомпания сайтида бекор қилинганлар рўйхатига киритилган.

    Мамлакатнинг миллий авиаташувчиси ва Яқин Шарқдаги энг йирик авиакомпаниялардан бири бўлган Qatar Airways минтақадаги ҳозирги вазият туфайли Эрон ва Ироққа парвозларни вақтинча бекор қилганини маълум қилган. Шунингдек, 14 июнгача Дамашққа рейслар бекор қилиниши ҳам айтилган.

    Исроилнинг El Аl Airlines авиакомпанияси Исроилга ва ундан парвозларни тўхтатганини ва баъзи самолётларини мамлакатдан олиб чиқиб кетаётганини айтди. Компания рейслари шанба ва якшанба кунлари кечқурун амалга оширилиши керак бўлган мижозларга аэропортларга бормасликни ва парвозлар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни кутишни тавсия қилган.

    Исроилнинг арзон авиаташувчиси Israir 15 июнгача Исроилга ва ундан барча рейсларни бекор қилганини ва Тель-Авив аэропортидан самолётларини эвакуация қилаётганини айтган.

    Исроилнинг Аrkiа авиакомпанияси 14 июнга қадар барча рейсларни бекор қилган.

    Fly Dubai ёки Дубай авиация корпорацияси бюджет ташувчиси Амман, Байрут, Дамашқ, Эрон ва Исроилга парвозларни тўхтатганини ва бошқа бир қатор рейслар бекор қилингани, йўналишлари ўзгартирилгани ёки жўнаш аэропортларига қайтарилганини эълон қилган.

    Turkish Airlines ва бошқа турк операторлари 16 июнгача Эрон, Ироқ, Сурия ва Иорданияга парвозларни бекор қилди, деди Туркия транспорт вазири Абдулқодир Ўролўғли баёнотида.

    Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Аirways авиакомпанияси Абу-Даби ва Тель-Авив ўртасидаги иккита рейсни бекор қилгани ва яна тўртта рейснинг учишини кечиктирганини айтди.

    Etihad ва Turkish Airlines авиакомпаниялари ҳам баъзи рейсларни Озарбайжоннинг Боку шаҳрига йўналтирди, деб хабар бермоқда Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропорти.

    Туркиянинг Pegasus Airlines авиакомпанияси 19 июнгача Эронга, 16 июнгача Ироқ ва Иорданияга парвозларни бекор қилган. Компаниянинг баёнотида айтилишича, у Ливанга парвозларни фақат кундуз кунлари амалга оширади.

    Германиянинг энг йирик авиакомпанияси Lutfhansa Тель-Авив ва Теҳронга 31 июлгача, Амман, Эрбил ва Байрутга 20 июнгача барча рейсларни тўхтатган. Компания ўз баёнотида “ҳозирча Эрон, Ироқ ва Исроил ҳаво ҳудудидан” ҳам қочишини қўшимча қилган.

    Мамлакатнинг миллий авиаташувчиси Аir France Исроил ҳаво ҳудуди ёпилганидан сўнг Тель-Авивга ва у ердан “кейинги огоҳлантиришгача” парвозларни тўхтатган.

    Италиянинг флагман авиакомпанияси Itа Аirways Тель-Авивга парвозлар тўхтатилишини 31 июлгача узайтирган.

    Нидерландиянинг Аir France авиакомпанияси билан ҳамкорликдаги КLМ авиакомпанияси Тель-Авивга камида 1 июлгача барча рейсларни бекор қилди, деб хабар бермоқда Нидерландиянинг АНП ахборот агентлиги.

    Ирландиянинг Rayanair арзон авиакомпанияси 31 августгача Тель-Авивга ва у ердан учадиган рейсларни бекор қилган.

    Lutfhansa’га тегишли ва Швейцариянинг миллий авиаташувчиси бўлган SWIСС авиакомпанияси Тель-Авивга парвозларни 25 октябргача, Байрутга эса июль ойи охиригача тўхтатган.

    Грециянинг Аegean Airlines авиакомпанияси Тель-Авивга ва у ердан 12 июль куни эрта тонгдаги рейсгача бўлган барча рейсларни, шунингдек, 28 июнь куни эрталабки парвозлар орқали Байрут, Амман ва Эрбилга ва у ердан барча рейсларни бекор қилган.

    LОТ Polish Airlines авиакомпанияси Эрон ҳаво ҳудудидан Осиёга парвозлар учун фойдаланмаслигини маълум қилган.

    Венгриянинг Wizz Air бюджет авиакомпанияси Тель-Авивга парвозларни тўхтатган. Яқин 72 соат ичида минтақадаги ёпиқ ҳаво ҳудудидан таъсирланган рейсларни қайта йўналтирди, дейилади унинг Кипрдаги журналисти орқали берган баёнотида.

    Руминиянинг байроқ ташувчиси Таrom Тель-Авив, Байрут ва Амманга барча тижорий рейсларни 16 июнгача тўхтатган.

    Латвиянинг АirBaltic авиакомпанияси Тель-Авивга 23 июнгача бўлган барча рейслар бекор қилинганини маълум қилган.

    Европа ва Шимолий Америкадаги парвозлари учун Эрон устидан учиб ўтувчи субконтинентнинг байроқ ташувчиси Air India бир нечта рейслар, жумладан Нью Йорк, Ванкувер, Чикаго ва Лондондан парвозлар йўналтирилаётганини ёки ўз манзилига қайтарилганини айтган.

    Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси Москва ва Теҳрон ўртасидаги рейсларни бекор қилган. Авиакомпания баёнотида айтилишича, Дубай, Абу-Даби, Доҳа ва Малдив оролларига парвозлар Покистон ҳаво ҳудуди орқали қайта йўналтирилган.

    АҚШнинг Delta Аir Lines авиакомпанияси 31 августгача Нью Йоркдан Тель-Авивга парвозларни тўхтатганини айтган. Авиакомпания, шунингдек, пайшанба куни Нью Йорк—Тель-Авив йўналиши бўйича парвозни ортга қайтарди, деб хабар бермоқда Flightрадар.

    АҚШнинг йирик авиакомпанияси United Airlines Тель-Авивга UАL84 рейси парвоздан сўнг Нью Йоркка қайтганини тасдиқлади, Нью Йоркдан парвоз ҳам бекор қилинган. Авиакомпания август ойининг охиригача Исроилда ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Исроил ОАВ.

    Британиянинг Easyjet авиакомпанияси Тель-Авивга барча рейсларни камида 31 июлгача тўхтатганини эълон қилган.

    14 июн, 20:45   Изоҳ (0)   2521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Эрон#авиакомпания#бекор қилди#тўхтатди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ва Британия авиакомпаниялари Исроилга парвозларни бекор қилди

    01.08.2024, 13:10

    Саудия Flyadeal авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

    15.11.2024, 10:05

    Киберҳужум Япония авиакомпанияси фаолиятини ишдан чиқарди

    26.12.2024, 20:30

    Qanot Sharq авиакомпанияси 20 дан ортиқ рейсини бекор қилди

    7 январ, 18:13

    АҚШда JetBlue авиакомпаниясига тегишли самолётнинг шасси қисмида икки кишининг жасади топилди

    7 январ, 22:00

    Ўзбекистон 3 та хорижий авиакомпанияга мунтазам парвозларга рухсат берди

    6 феврал, 17:20

    Хитой авиакомпанияси Тошкентга юк ташишни йўлга қўйди 

    3 апрел, 17:25

    Ўзбекистон самолёт ва авиакомпаниялар сони бўйича МДҲ мамлакатлари учлигига кирди

    14 май, 15:05

    Ҳелсинки аэропортидаги иш ташлашлар сабабли Finnair авиакомпанияси юздан ортиқ рейсни бекор қилади 

    28 май, 23:40

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    8 июн, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Концертимдан кейин ажрим ёқасидаги оилалар ярашиб олди”. Аваз Охун Instagram сабаб ажрашишлар кўпайгани ҳақида гапирди

    Маданият | 1 август, 15:30

    Instagram’да бадавлат, ҳаётда эса қашшоқ: сохта ҳашамат ортига яширинган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 1 август, 15:20

    Словения Европада биринчи бўлиб Исроилга қурол эмбаргосини жорий этди

    Дунё | 1 август, 15:10

    Шохрух Аминов Қорақалпоғистон прокурори бўлди

    Ўзбекистон | 1 август, 15:04

    “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

    Спорт | 1 август, 15:01

    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи

    Реклама | 1 август, 13:33

    Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

    Ўзбекистон | 1 август, 14:59

    Чирчиқда ароқ сотишни талаб қилган йигитни ўлдирган сотувчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 1 август, 14:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.