• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда учта банкни хусусийлаштириш кейинги йилларга қолдирилди

    Мамлакатда “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асакабанк” ва “Алоқабанк” сотилиши бир неча бор кечиктирилганди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган Фискал стратегияда хусусийлаштириш даври яна кейинга сурилгани қайд этилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Ҳукумат жорий йил якунигача тўртта йирик давлат банкини сотиш жараёнини охирига етказмоқчи эмас. Аслида мазкур банклар президент қарорлари билан 2025 йил якунигача хусусийлаштирилиши кераклиги белгиланганди.

    Стратегияда ёзилишича, “Ўзсаноатқурилишбанк”ни хусусийлаштиришнинг якуний босқичи 2025-2026 йилларда амалга оширилади. “Асакабанк” сотуви 2026-2027 йилларда, “Алоқабанк” ва “Turonbank” 2026-2027 йилларда якунланиши кутилмоқда.

    “Ўзмиллийбанк”, “Агробанк”, “Микрокредитбанк”, “Халқ банки” ҳамда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг давлат улушлари сақлаб қолинади.

    Вазирликка кўра, юқоридаги тўртта банк босқичма-босқич хусусийлаштирилади. Биринчи босқичда уларни институционал ўзгартириш (фаолиятини трансформация қилиш), иккинчи босқичда давлат акциялари пакетини сотиш назарда тутилган.

    Маълум қилинишича, давлат улуши мавжуд банклар жамланган ҳолда ҳисобланганда 2024 йилни 317,2 млрд сўмлик зарар билан якунлаган. Бунга асосий сабаб сифатида “Микрокредитбанк” (-1,7 трлн сўм) ва “Бизнесни ривожлантириш банки” (-2,2 трлн сўм) томонидан катта миқдорда кредитлар бўйича йўқотишларга қарши захиралар яратилиши бўлган.

    Банкларни хусусийлаштириш кечиктирилмоқда

    Президент қарори билан Ўзбекистондаги иккинчи йирик банк ҳисобланган “Ўзсаноатқурилишбанк”даги барча давлат улушини 2022 йил якунига қадар савдога чиқариш белгиланган. Кейинчалик бу муддат президентнинг яна бир қарори билан 2023 йилга қолдирилган. Шундан сўнг давлат раҳбарининг учинчи қарори билан банкни хусусийлаштириш даври 2024 йил охиригача қилиб белгиланган. Аммо бу вазифа ҳам амалга оширилмади.

    Ҳозирда банк Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (мамлакат суверен жамғармаси, банкдаги улуши 82,19 фоиз), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (13,48 фоиз), “Ўзтрансгаз” (1,21 фоиз) ва бошқа акциядорлар (2,26 фоиз) томонидан бошқарилади.

    “Асакабанк”ни хусусийлаштириш муддати ҳам президент қарори билан 2023 йил охиридан 2025 йил охиригача сурилган эди. Кейинроқ 2024 йил 2 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзолангани маълум қилинган.

    Ҳозирда “Асакабанк” акцияларининг 71.09 фоизи Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли. Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги банкнинг 28,17 фоиз, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 0,59 фоиз улушига эгалик қилади.

    “Алоқабанк”ни хусусийтириш ҳам кечикишда давом этмоқда. Масалан, 2023 йил 1 июлгача банк акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) белгиланганди. Кейин бу жараён 2025 йил 1 январгача бўлган муддатга сурилган.

    “Алоқабанк”да Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 53,80 фоиз улуши мавжуд. Шу билан бирга, банкнинг 19,18 фоиз улушига “Ўзбектелеком” , 5,49 фоизига Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, 3,76 фоизига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 1,83 фоиз қисмига “Электромагнит мослашув маркази” ДУК эгалик қилади.

    30 июл, 20:27   Изоҳ (0)   1487
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда фуқароларга шимолликлар билан рухсатсиз мулоқот қилиш имкони берилди

    Дунё | 31 июл, 16:35

    Фарғонада “ёввойи” кимса пайдо бўлгани рад этилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 16:25

    “Беш йилдан буён фарзандсизман” — Талъат Йўлдошев аёли бошқага уйланишни таклиф қилгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 31 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 100 сўмдан кўпроқ кўтарилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 16:13

    АҚШ Покистондаги нефть захираларини ўзлаштиради

    Дунё | 31 июл, 16:10

    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси

    Реклама | 31 июл, 15:00

    Тошкентда сотиш тақиқланган дори воситаларини пулламоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 16:00

    “Манчестер Сити” “Барселона” футболчиси учун 60 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 31 июл, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.