• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп ва аш-Шараъа: кутилмаган учрашув ортидаги сиёсий сигнал нима?

    2025 йил 15 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ар-Риёдда Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараъа билан мулоқот олиб борди. Бу АҚШ ва Сурия етакчилари ўртасида сўнгги 25 йилдаги биринчи учрашув бўлди. Ар-Риёд шаҳрида ўтган учрашув, АҚШ—Сурия муносабатларида муҳим бурилиш бўлиши мумкин бўлган дипломатик воқеа сифатида баҳоланмоқда.

    Хўш, Суриянинг ҳозирги муваққат ҳукумати АҚШ учун қандай стратегик аҳамиятга эга? Трамп аш-Шараъа нега Иброҳим келишувларига қўшилишга ундамоқда? “Дарё” ушбу саволлар билан сиёсатшунос Ҳабибулло Азимовга юзланди.

    Ярим соатлик учрашув

    Ўтиб бораётган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқ минтақасига ташрифни амалга оширди. У биринчи Саудия Арабистонида меҳмон бўлиб, Суриянинг муваққат президенти — Аҳмад аш-Шараъа (илгари Абу Муҳаммад ал-Жулани номи билан танилган) билан учрашди.

    • АҚШ ҳукумати бир вақтлар аш-Шараъанинг боши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

    Трампнинг аш-Шараъа билан учрашуви ҳақида 13 май куни тунда маълум қилинди. Бу хабар Қўшма Штатлар президентининг Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилганини кутилмаган тарзда эълон қилганидан кўп ўтмай тарқалди.

    Трамп эртаси куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган тадбир чоғида ҳар иккала етакчи шу ерда бўлишини ҳисобга олиб, аш-Шараъа билан “саломлашишга” розилик берган. Оқ уй баёнотига кўра, учрашув тахминан ярим соатдан бир оз ортиқроқ давом этган.

    Икки етакчидан ташқари, учрашувда Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси ва амалда мамлакатни бошқараётган шахс Муҳаммад бин Салмон ҳам иштирок этган.

    Бундан ташқари, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам видеомулоқот орқали суҳбатга қўшилган, деб хабар берди Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги. Маълумотларга кўра, бу учрашув ярим соат давом этган.

    Picture background
    Фото: forbes

    Трампнинг шартлари

    Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт учрашувнинг айрим тафсилотлари билан бўлишди. Унга кўра, Трамп музокараларда Сурия президентидан Исроилни дипломатик жиҳатдан тан олишни ва барча хорижий террорчиларни Суриядан чиқариб юборишни сўраган.

    Бундан ташқари, сиёсатчи аш-Шараъадан ИШИДнинг ҳар қандай қайта тикланишини тўхтатишда АҚШга ёрдам беришга чақирган. Шу билан бирга, Трамп Сурияни Исроил билан Иброҳим келишувини имзолашга чорлаган.

    • Маълумот ўрнида, 2020—2021 йилларда ушбу келишувлар доирасида Исроил БАА, Баҳрайн ва Марокаш билан шартномалар имзолаган эди.

    АҚШ ва Сурия ўртасида 25 йилдан ортиқ узилган алоқалар фонида бу учрашув нимани англатади?

    Ҳабибулло Азимов, сиёсатшунос:

    — Аввало, АҚШ ва Сурия алоқаларининг қисқача тарихига тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу икки мамлакат ўртасидаги алоқалар мураккаб тарихга эга бўлиб, “Совуқ уруш” давридан бошлаб, жуда ҳам кескинлик билан кечган.

    1967 йилги Араб—Исроил урушидан сўнг АҚШ—Исроил иттифоқи кучайган. Бу эса Сурия билан алоқаларни янада кескинлаштирган эди. 80–90 йилларда Америка Сурияга терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида қараган.

    2011 йилдан кейинги Сурия фуқаролар уруши даврида АҚШ Асад режимига қарши бўлган гуруҳларга ёрдам бериб келди. Қўшам Штатлар мухолифатни қўллаб-қувватлаб, бир вақтни ўзида “Исломий давлат”га қарши ҳаракат қилди. Суриядаги курд кучлари билан ҳамкорлик эса Дамашқ ва Анқара билан муносабатларининг кескинлашишига сабаб бўлди.

    2024 йилда Башар Асад ҳокимиятни ташлаб кетгач, Сурияда янги ҳукумат тузилди. АҚШнинг Аҳмад аш-Шараъа ҳукумати билан мулоқотга кириши Яқин Шарқда янги геосиёсий иқлимнинг шаклланишига ҳам замин яратади.

    Picture background
    Фото: YouTube

    Трамп аш-Шараъани нега Иброҳим келишувларига қўшилишга ундамоқда?

    — Дональд Трамп Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа билан учрашувда уни Иброҳим келишувларига қўшилиш учун чақирди. Бу чақириқ, Яқин Шарқдаги дипломатик алоқаларни кенгайтириш ва минтақада барқарорликни таъминлашга қаратилган АҚШ ташқи сиёсатининг бир қисми сифатида кўрилади.

    Иброҳим келишувлари Американинг аралашуви, Исроил билан БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш ўртасида дипломатик алоқаларни нормаллаштиришга олиб келди. Бу келишув минтақада Исроилни тан олиш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган. Трамп бу келишувни минтақавий тинчлик ва барқарорликни оширган деб таърифлаган.

    Сурия учун Иброҳим келишувларини имзолашнинг сиёсий шартлари бир қатор мураккаб омилларга боғлиқ.

    Биринчидан, Голан тепаликларининг ҳуқуқий статуси масаласи Сурия учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    Иккинчидан, Исроилни тан олиш ва унинг минтақадаги сиёсатини қабул қилиш, Сурия сиёсатининг асосий тамойилларига қарши бўлиши мумкин.

    Учинчидан, Эрон билан мавжуд сиёсий ва ҳарбий алоқалар, Сурия учун бу келишувларни имзолашни мураккаблаштиради.

    Picture background
    Яқин Шарқ харитаси
    Фото: wикипедиа

    Трамп томонидан санкцияларни бекор қилиш ваъдаси қанчалик реал ва бу халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан қандай баҳоланади?

    — АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқ сафарининг бир қисми сифатида Риёдда бўлиб ўтган Кўрфаз араб давлатлари саммитининг очилиш маросимида нутқ сўзлади. У ўз чиқишида саммитдан олдин Сурия раҳбари Аҳмад аш-Шараъа билан учрашганини маълум қилди.

    Трампнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ўтказилган учрашувлар ортидан, АҚШ Сурияга нисбатан жорий этилган барча санкцияларни бекор қилиш қарорини қабул қилган.

    Унга кўра, ушбу қарор Сурияга янги сиёсий ва иқтисодий саҳнага қайтиш учун муҳим имконият яратади. Трамп санкцияларни “ниҳоятда кучли ва вайронкор” деб таърифлаган ҳолда, уларнинг бекор қилиниши минтақавий барқарорликка хизмат қилишига ишонч билдирган.

    Ушбу баёнот, АҚШ ташқи сиёсатида Сурияга нисбатан ёндашувнинг қайта кўриб чиқилаётганидан дарак беради ҳамда Яқин Шарқда янги дипломатик конфигурация юзага келаётганини кўрсатади.

    Қўшма Штатларнинг Сурияга қўллаган санкцияларни бекор қилишига халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан қараганда, бир давлатнинг бошқасига санкция қўллаши ёки уларни бекор қилиши принципиал жиҳатдан суверен қарор сифатида қаралади.

    Бироқ бу қарор БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциялари ёки халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асосий тамойилларига зид бўлмаслиги керак. Демак, бир давлатнинг санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги қарори халқаро ҳуқуқ нормалари билан мос келиши ва халқаро мажбуриятларга зид бўлмаслиги зарур.

    Ҳабибулло Азимов
    Фото: “Дарё”

    Суриянинг ҳозирги муваққат ҳукумати АҚШ учун қандай стратегик аҳамиятга эга?

    — Суриянинг ҳозирги муваққат ҳукумати Қўшма Штатлар учун минтақадаги геосиёсий таъсирини тиклаш ва Эрон—Россия блокига қарши мувозанат яратиш нуқтаи назаридан стратегик аҳамият касб этади. Муваққат ҳукумат билан мулоқот ўрнатиш орқали АҚШ Сурияда демократик институтларни шакллантиришда воситачилик қилиш имконини беради. Бу ҳамкорлик натижасида радикал ва экстремистик гуруҳларнинг қайта фаоллашувининг олдини олишда хавфсизлик кафолати сифатида қаралмоқда.

    Шунингдек, Америка Хитойнинг “Бир камар — бир йўл лойиҳаси”га муқобил тижорат йўлаги сифатида илгари сўраётган IMEC (India-Middle East-Europe Corridor) коридорининг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаган. Суриянинг бу лойиҳада иштироки АҚШ манфаатларига мос келади.

    Бундан ташқари, Қўшма Штатларнинг Сурия муваққат ҳукуматни сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши халқаро ҳамжамиятда унинг етакчилик мавқейини мустаҳкамлаши мумкин. Натижада АҚШга БМТ доирасидаги сиёсий музокараларда устунлик беради.

    Сурия муваққат ҳукумати билан ҳамкорлик АҚШнинг Яқин Шарқда барқарорликни таъминлаш, геосиёсий таъсир доирасини кенгайтириш ва минтақавий хавфсизлик архитектурасини шакллантиришга қаратилган ташқи сиёсатида стратегик устувор йўналишларидан бири сифатида шаклланмоқда.

    Picture background
    IMEC киродри
    Фото: thehindu.com

    Ушбу учрашув Россия, Эрон ва Хитойнинг Сурия бўйича сиёсатига қандай таъсир кўрсатади?

    — Ушбу учрашув Россия, Эрон ва Хитойнинг Сурия бўйича сиёсатига сезиларли таъсир кўрсатади. Россия Асадлар даврида Сурия билан мустаҳкам алоқаларга эга бўлган. Ҳозир эса Москва янги ҳукумат билан мулоқот қилиб, ўзининг мавжуд бўлган таъсирини ушбу ҳудудда сақлаб қолишга интилмоқда.

    АҚШнинг Сурия билан алоқаларини нормаллаштиришга бўлган ҳаракатлари, Россиянинг минтақадаги позициясини заифлаштиради. Эрон ҳам Россиядек Асадлар даврида Сурия билан чуқур сиёсий ва ҳарбий ҳамкорлик олиб борган бўлиб, Сурияни ўзининг минтақадаги стратегик мақсадлари учун муҳим ҳисоблаган.

    Сурияда ҳукумат алмашуви ва АҚШнинг санкцияларни бекор қилиш қарори, Эроннинг Сурия бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқишга ундайди. Хитой ҳозирда Сурия билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга катта қизиқиш билдирмоқда ва минтақадаги геосиёсий ўзгаришларнинг ўзининг стратегик манфаатларига таъсирини ўрганмоқда.

    АҚШ ва Сурия ўртасидаги музокараларнинг фаоллашуви, айниқса санкцияларнинг бекор қилиниши, Хитойнинг минтақадаги ташқи сиёсий йўналишларига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан, юзага келаётган янги геосиёсий шароит Россия, Эрон ва Хитойнинг Сурия бўйича олиб бораётган сиёсатини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.

    Сардор Али суҳбатлашди.

    15 май, 17:00   Изоҳ (0)   4339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Сурия#Саудия Арабистони#Аҳмад аш-Шараъа#Дональд Трамп#геосиёсат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёни қаритган 75 йиллик низо: Фаластин-Исроил урушининг тарихи ва сабаблари

    14.10.2023, 17:05

    Исроил АҚШ илтимосига кўра Ғазога қуруқликдаги операцияни кейинга қолдирди. WSJ сабабини аниқлади

    25.10.2023, 21:39

    Геосиёсий таҳлил: Эрон ва Туркия муносабати, урушга ҳозирланаётган АҚШ

    27.01.2024, 19:45

    “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” тарқатиб юборилади – ал-Жулоний

    30.12.2024, 13:36

    “Бу ерда ҳали катта ўйин тугагани йўқ” — Суриядаги геосиёсий тўқнашувлар

    3 феврал, 19:00

    Қайси шаҳарларда рўза энг узоқ ва энг қисқа давом этади?

    4 март, 13:15

    Зеленский АҚШ—Украина музокаралари олдидан Саудия Арабистонига келди

    11 март, 12:23

    Инсонпарварлик ёрдами қисқарса, кўпчилик ҳалок бўлади — БМТ

    13 март, 14:25

    Трамп маъмурияти айрим мамлакат фуқароларига виза беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда — Reuters

    15 март, 16:25

    “Барчасига террорчи арабларнинг ўзи айбдор” — Ғарб медиасининг Фаластин ҳақида тарқатаётган ёлғонлари

    1 апрел, 20:27

    Туркия Сурия марказидаги ҳарбий базага қўшин жойлаштирмоқчи. Бу Исроилни ташвишга соляпти

    1 апрел, 22:25

    Трамп Ғазога америкалик ҳарбийларни юбориши мумкин

    8 апрел, 11:10

    Индонезия фаластинликларга бошпана беришини эълон қилди

    9 апрел, 14:05

    “Франция яқин ойларда Фаластин давлатини тан олади” — Макрон

    10 апрел, 13:02

    Сурия АҚШ президентига табиий бойликларини таклиф қилмоқчи — ОАВ 

    13 май, 13:29

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    14 май, 09:48

    Трамп Сурия президенти билан учрашди (видео)

    14 май, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.