IMO подкастида АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обама қизлари ҳақида гапириб, ёшлар тарбияси билан боғлиқ муаммоларга тўхталди. Барак Обама билан турмушда у икки фарзандни — 24 ёшли Саша ва 26 ёшли Малияни тарбияламоқда.

“Ўғил фарзандим бўлмаганидан жуда хурсандман. Чунки у Барак Обама бўларди. Мен унга ачинган бўлардим”, деди.
Мишел ўғлига турмуш ўртоғининг исмини қўйишини айтиб ҳазиллашди.
Шунингдек, у ҳозирги воқеликда ўғил болалар тарбияси ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
“Одамларнинг айтишича, оналар қизларни тарбиялабди, ўғилларини эса шунчаки яхши кўришади. Мен эса бошқача фикрдаман: ўғилларингизни севинг, лекин уларни ҳам тарбияланг. Ўғлингиз қанчалик кучли бўлишини истасангиз, шунчалик кучли қилиб тарбияланг. Унга никоҳда ўзини қандай тутишни ўргатинг, эътиборли ота, меҳрибон қўшни ва масъулиятли фуқаро бўлишни ҳам уқтиринг. Уни ўзидан бошқага эътибор берадиган ва ғамхўрлик қиладиган инсон этиб тарбияланг”, деди Мишел.
Изоҳ (0)