• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)

    Биринчи хонимлар Британия қироличаси ва Рим Папаси билан қандай муносабатда бўлиши лозимлиги, президентларнинг турмуш ўртоқларига зарарли одатларга рухсат берилиши мумкинми, шунингдек, қандай ҳолатда улар қоидаларни бузиши мумкинлиги ҳақида Marie Claire нашри тайёрлаган маълумотларни таржима тариқасида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Доимо турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаши ва «Аёлликнинг анъанавий кодекси»

    Ёзилмаган одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, расмий тадбирларда сиёсатчиларнинг рафиқалари эркаклардан бир оз орқада юриши лозим. Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон президент эрининг соясида қолишни хоҳламайди чоғи хизмат сафарларида уни доим Эммануэль Макрон билан бир хил даражада кўриш мумкин. Шу сабабли ҳам францияликлар биринчи хонимнинг бунчалик эркинлигидан мамнун эмасликларини билдириб: «Биз рафиқаси учун эмас, президент учун овоз берганмиз. Бу кетишда у давлат раҳбарини ҳам орқада қолдиради», — деган истеҳзоли фикрларни билдиришган.

    Эммануэль ва Брижит Макрон Франция собиқ президенти Француа Олланддан ҳокимиятни қабул қилиб олиш маросимида, Париж, Елисей саройи, 14 май, 2017 йил.

    Эммануэль ва Брижит Макрон Франция собиқ президенти Француа Олланддан ҳокимиятни қабул қилиб олиш маросимида, Париж, Елисей саройи, 14 май, 2017 йил.
    Фото: Getty Images

    Шу билан бирга, биринчи хонимлар сиёсатнинг ифлос оламига аралашмаган ҳолда турмуш ўртоғининг барча қарорларини сўзсиз қўллаб-қувватлаши лозим. Билл Клинтон Америка Қўшма Штатлари президенти бўлган даврларда унинг рафиқаси Ҳиллари ўзбошимчалиги учун қаттиқ қораланган ва турмуш ўртоғи учун ҳақиқий хавф сифатида қаралган. Турмуш ўртоғининг ишларида, хусусан, соғлиқни сақлаш масалаларидаги сиёсий иштироки билан Ҳиллари биринчи хонимнинг анъанавий «аёллик кодекси» нормаларини бузган. Ҳатто Клинтон хонимнинг машҳур костюм-шимлари ҳам танқид қилинган, жамоатчилик фикрича, бундай либослар биринчи хонимнинг гардероби учун мос эмас. Шуниси ажабланарлики, Ҳиллари Клинтоннинг давлат раҳбарининг иккинчи даражали ролни бажарувчи рафиқаси бўлганидаги паст рейтинги унинг ўзи мустақил сиёсий фаолият билан шуғулланишни бошлаганида ақл бовар қилмайдиган қўллаб-қувватлаш ва машҳурликка алмашди. Бу эса биринчи хоним ўз вазифалари доирасидан ташқарига чиқмаслиги, ҳар доим эрининг соясида қолиши кераклигини тасдиқлайди.

    Биринчи хоним «аёллик» дрес-коди ва эркаклар ишларига аралашмасликдан ташқари, имо-ишора, юз ифодалари ва гапириш услуби билан ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлади. Масалан, Мишель Обама «қўпол» ҳаракатлари, тишлари орасидан чиқмайдиган «назокатсиз» табассуми ва оёқларини бир-биридан керган ҳолда туриши каби ноқулай ҳолатлари учун ҳам яхшигина танқид остида қолган.

    Мишель Обама жиянлари билан биргаликда Оқ уйда безатиладиган расмий арчани кутиб олмоқда, 2016 йил 25 ноябрь

    Мишель Обама жиянлари билан биргаликда Оқ уйда безатиладиган расмий арчани кутиб олмоқда, 2016 йил 25 ноябрь
    Фото: Getty Images

    Бойлигини кўз-кўз қилмаслик

    Биринчи хонимнинг елкасида уддасидан чиқиш мумкин бўлган жуда мушкул вазифа бор — президентнинг рафиқаси ҳар доим давлат хазинасига қўл теккизмаган ҳолда бенуқсон кўриниши керак. Бироқ камтаргина бўлиб юриш кўплаб сиёсатчиларнинг аёллари учун доимо муаммо туғдиради. Масалан, Мексиканинг собиқ биринчи хоними Анжелика Ривера ўзининг дабдабали ва юмшоқ қилиб айтганда, қулай ҳаёт тарзидан умуман хижолат тортмайди. Ўз ватанида машҳур бўлган актриса қиммат косметик муолажаларсиз, машғулотларсиз, Gucci ва Dior кийимларисиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Ривера нархи баъзида оддий мексикаликнинг йиллик маошидан ўнлаб баравар юқори турадиган кийимлари учун бирор марта ҳам танқид қилинмаган. Анжеликанинг «иштаҳаси» шу кунгача пасайгани йўқ: 2019 йилнинг баҳорида Энрике Пеня Ниэтодан ажрашгани эълон қилингандан сўнг, собиқ биринчи хоним собиқ турмуш ўртоғидан 35 та ҳашаматли автомобиль, Мехико шаҳридан данғиллама уй ва келгуси 12 йил давомида «оддий» йўловчилар билан учмаслик учун шахсий самолётдан фойдаланишни талаб қилган.

    Анжелика Ривера ва Мери Тодд

    Анжелика Ривера ва Мери Тодд
    Фото: Getty Images

    Тарихда президент рафиқаларининг бундай талаблари кўп учрайди. Авраам Линколннинг рафиқаси Мери Тодд ҳам Америкадаги фуқаролар уруши пайтида қимматбаҳо базм либоси сотиб олгани учун жамоатчилик томонидан тез-тез танқид қилинган. Раиса Горбачёванинг чет элдан келтириладиган костюмлари ҳам доимий молиявий қийинчилик ва етишмовчиликларни бошдан кечираётган совет халқини таажжубига сабаб бўлган.

    Бу борада Мелания Трампни ҳам борига қаноат қиладиган аёл деб бўлмайди. Оммавий ахборот воситалари 2950 долларлик Delpozo либосидаги «Ҳеч бир бола оч қолмаслиги керак» деган сўзларни айтишдан уялмаган биринчи хонимни узоқ вақт муҳокама қилди. Меланиянинг 25 каратли олмос узуги, шунингдек, 2017 йилда Сицилияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» саммитида кийган Dolce & Gabbana’га тегишли 51 минг долларлик пальтоси ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Dolce & Gabbana пальтосидаги Мелания Трамп ва Раиса Горбачёва

    Dolce & Gabbana пальтосидаги Мелания Трамп ва Раиса Горбачёва
    Фото: Getty Images

    Ўринли кийиниш

    Биринчи хонимларнинг кундалик жадвали турли тадбирларни қамраб олади: иш юзасидан учрашувлар, дипломатик сафарлар, ижтимоий, хайрия ва маданий лойиҳалар ва албатта, кечки зиёфатлар. Агар эркаклар учун дрес-код деярли ҳар доим юқори сифатли шим костюм билан чекланса, сиёсатчиларнинг хотинлари вазиятга мос образ танлаш учун анчагина бош қотиришларига тўғри келади.

    Гарчи юқорида Ҳиллари Клинтон ва унинг қимматбаҳо костюм-шимлари ҳақида гапирган бўлсак-да, бу борада Мелания Трампни ўринсиз кийиниш бўйича рекордчи деб аташ мумкин. АҚШнинг биринчи хоними 2017 йилда рўй берган «Харви» тўфонидан кейин маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун Техасга 12 сантиметрли пошнали туфлида келиб, америкаликларни ҳайратда қолдирган.

    Мелания Дональд Трамп билан Техасга «Харви» тўфони оқибатида маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун кетмоқда, 29 август, 2017 йил

    Мелания Дональд Трамп билан Техасга «Харви» тўфони оқибатида маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун кетмоқда, 29 август, 2017 йил
    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари, Мелания иммигрант болалар яшайдиган болалар уйига ташриф буюрганида «Умуман олганда, менга фарқи йўқ» ёзуви туширилган куртка кийиб олган. Америка Қўшма Штатлари биринчи хонимининг бундай танлови катта шов-шувга сабаб бўлган бўлса-да, жамоатчилик билан алоқалар раҳбари: «Бу шунчаки куртка, холос», деган изоҳ билан чекланган.

    Мелания Трамп АҚШ—Мексика чегарасидаги иммигрант болалар уйига ташриф буюрганидан сўнг, 2018 йил 21 июнь.

    Мелания Трамп АҚШ—Мексика чегарасидаги иммигрант болалар уйига ташриф буюрганидан сўнг, 2018 йил 21 июнь.
    Фото: Getty Images

    Чекиш мумкин эмас

    Ёмон одатларни тарғиб қилиш, албатта, биринчи хонимнинг вазифалари рўйхатида йўқ. Мантиқан ўйлаб қаралганда ҳам сиёсатчиларнинг хотинларини сигарет чекаётганида тутиб олиш деярли имконсиз. Шунга қарамай, сиёсат оламининг ўз вақтида замонавий зиёлиси ҳисобланган Жаклин Кеннеди 12 ёшидан бошлаб 2-3 қути сигарет чеккан, ҳатто ҳомиладорлик пайтида ҳам бу зарарли одатини ташламаган. Гап шундаки, сигареталар АҚШнинг биринчи хонимига стресс ва семириш билан курашишда ёрдам берган. Лекин ҳар қандай расмий тадбирда фотосуратчиларга унинг имижига путур етказмаслик учун президентнинг рафиқасини қўлида тамаки тутган ҳолда суратга олиш қатъиян ман қилинган.

    Фото: Getty Images

    «Қироллик» одоби

    Биринчи хонимлар билиши шарт бўлган яна бир нарса — бу қиролича қабулида амал қилинадиган одоб-ахлоқ қоидаларидир. Дарҳақиқат, ушбу тадбир давомида оммавий ахборот воситаларининг ўткир нигоҳлари президент рафиқаларининг ҳар бир ҳаракатига, либосидаги деталларга ва ҳатто юз ифодаларига қаратилади. Энг қизиқ томони шундаки, ҳазрати олиялари билан учрашганда амал қилиш шарт бўлган ахлоқ қоидаларининг аниқ рўйхати мавжуд бўлиб, уларни эслаб қолиш осон. Аммо бу ҳаддан ташқари ҳиссиёт билан боғлиқми ёки бундай воқеа пайтида ҳаяжонланиш муқаррар ҳолми — ҳар ҳолда бундай вазиятларда биринчи хонимлар барибир хатога йўл қўяди. Қиролича билан мулоқот қилишдаги энг муҳим қоида — унга қўл узатмаслик, унинг ўзи биринчи бўлиб қўл узатган бўлмаса, албатта. Мишель Обаманинг қироличани орқа томондан «қучоқлаган» ҳолатини эса муҳокама қилмаган одам қолмаган ҳисоб. Ўшанда Елизавета II қироличага хос бўлган олийжаноблик ва донолик билан, қулай ва дўстона муҳитни сақлаган ҳолда ўзини президент рафиқасининг хатосига эътибор бермагандек тутган.

    Бундан ташқари, «қироллик одоби»нинг яна бир нечта стандарт қоидалари бор: қироличага юз ўгириш ва уни суратга олиш одобсизлик ҳисобланади. Анъанага кўра, учрашув пайтида ҳазрати олиялари ҳар доим ташаббусни ўз қўлига олади: у биринчи бўлиб саломлашиш учун қўл чўзади, ҳаммадан аввал ўтиради, суҳбатни ҳам биринчи бошлайди. Қиролича билан учрашувда «Қирол нутқи» фильмининг машҳур эпизодида аниқ кўрсатилгандек, тилингизга эҳтиёт бўлиб, аввал «ҳазрати олиялари» деб гап бошлашингиз, кейин эса «хоним» деб мурожаат қилишингиз керак.

    «Биринчи хонимлар клуби» ёки аёллар бирдамлиги

    Одатда биринчи хонимларнинг бир-бирлари билан дипломатик муносабатлари эрлари ўртасидаги сиёсий «дўстлик»дан кам бўлмайди. Расмий тадбирларда улар дўстона бўлиши, суҳбатни давом эттира олиши, бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиши ва «ҳамкасбини» қийин аҳволга солмаслиги керак. Масалан, Мелания Трамп турмуш ўртоғининг инаугурациясини нишонлаш чоғида АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама совға келтирганида уни жуда чиройли кутиб олган. Аммо ўша лаҳзада Мишелнинг шошиб, совғани қаерга қўйишни билмай ноқулай вазиятда қолганини кўпчилик яхши эслайди, чунки анъанага кўра, улар биргаликда суратга тушиши керак эди, табиийки, бундай вазиятда совға ортиқча. Шу туфайли Мишель катта танқидга учраган бўлса-да, одоб-ахлоқ қоидалари бўйича мутахассислар бундай вазиятга олдиндан тайёр бўлиб, бу каби ноқулайлик яратмаслиги керак бўлгани учун Меланияни айблашган.

    Дональд ва Мелания Трамп, Барак ва Мишель Обама янги президентнинг инаугурациясида, 2017 йил 20 январь

    Дональд ва Мелания Трамп, Барак ва Мишель Обама янги президентнинг инаугурациясида, 2017 йил 20 январь
    Фото: Getty Images

    Бундай хатолардан Мишель ҳам холи эмас. 2013 йилда у Хитойнинг биринчи хоними Пенг Лиюанга нисбатан ўзини жуда ёмон тутган, ҳатто ҳақоратли муносабатда бўлган: Мишель охирги лаҳзаларда Калифорнияда бўлиб ўтиши режалаштирилган АҚШ—Хитой саммитига келишдан бош тортган. Хитойнинг биринчи хонимига саммит давомида ҳамроҳлик қилишга олдиндан ваъда берган Мишель бирданига қизлари билан Вашингтонда қолишини эълон қилган. Хитой томони бу хабарни жуда ёмон қабул қилган, чунки Пенг Лиюань америкалик «ҳамкасби» билан учрашишни анчадан бери кутарди. «Мишель (Обама) Си Цзиньпин оиласига дўстона муносабатда бўлмаслиги мумкин ёки ҳақиқатан ҳам унинг бошқа муҳим ишлари бордир. Аммо банд бўлиш бундай тадбирни ўтказиб юбориш учун баҳона бўлолмасди», — дея ўз фикрини билдирган Хитой вакили.

    Биринчи хонимлар — Пенг Лиюань ва Мишель Обама 2014 йилда Мишелнинг Хитойга расмий ташрифи чоғида учрашишган

    Биринчи хонимлар — Пенг Лиюань ва Мишель Обама 2014 йилда Мишелнинг Хитойга расмий ташрифи чоғида учрашишган
    Фото: Getty Images

    Биринчи хоним, шунингдек, мамлакатида бўлиб турган хорижий давлатлар раҳбарларининг рафиқаларига ҳамроҳлик қилиши лозим. 2017 йилда Мелания Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ ва унинг рафиқаси Акиэ Абе билан Оқ уйга ташриф буюрганида бу анъанани очиқчасига бузди. У Акиэ билан фақат Вашингтонга келганида учрашган, лекин шаҳар бўйлаб режалаштирилган саёҳатлар пайтида Меланияни вазирнинг рафиқаси билан бирга кўришмаган.

    Яхши кайфиятда бўлиш

    Ҳар қандай туйғуларни, айниқса, салбий ҳисларни яширмаслик президент рафиқалари учун ўта одобсизлик ҳисобланади. Ҳамма турлича феъл-атворга эга, лекин биринчи хонимларнинг хулқи ҳақида гап кетганда, ҳатто «бир зумда ёниб кетувчи» характер эгаси ҳам бу масалада ўз устида ишлаши шарт. Масалан, Мелания Трамп Саудия Арабистонига бўлган дипломатик ташриф чоғида маҳҳалий аҳолида ёмон тасссурот қолдирган. Ўша пайтда Қўшма Штатларнинг собиқ биринчи хоними жаҳл қилган ҳолда қўлини эридан кескин тортиб олганини айтмаса, айтарли ҳеч нарса бўлмаган. Аммо шу ҳаракати билан турмуш ўртоғига ҳурматсизлик қилгани муҳакамаларга сабаб бўлган.

    Аммо Исроил бош вазирининг рафиқаси бу борада Меланияни ортда қолдиришга улгурган. Сара Нетаньяхунинг ҳаракатларини кузата туриб, бундай этикет қоидалари у учун бир тийинлик аҳамиятга эга эмаслигини тушуниш қийин эмас. Мисол учун, Украинага ташрифи чоғида Сара каравай нонининг бир бўлагини ҳамманинг кўз олдида ташлаб юборган. Аммо кейинроқ сиёсатчининг рафиқаси нон бўлагини тасодифан тушириб юборганини даъво қилиб, вазиятдан чиқиб кетган бўлса-да, жуфтликни Украинага олиб борган самолёт капитани билан бўлган можароси ҳақидаги миш-мишлар Саранинг ёмон феъли ҳақидаги тахминларни тасдиқлайди. Маълум бўлишича, мазкур жанжалга вазир рафиқасининг самолёт экипажи уни яхши кутиб олмагани сабаб бўлган.

    Мамлакатлар маданиятини билиш

    Дипломатик сафарлар пайтида, айниқса, Ғарб урф-одатларига ўхшамайдиган мамлакатларга ташриф буюрганда биринчи хонимларнинг кийган либоси, таққан аксессуарлари сиёсий ва маданий нуқтаи назардан синчковлик билан диққат марказда бўлади. Масалан, Саудия Арабистонига ташриф буюрган Мишель Обаманинг боши очиқлиги маҳаллий аҳолини қаттиқ ғазаблантирган — ҳатто Twitter’да «Мишель Обама одобсиз» хештеглари пайдо бўлган ҳам. Аслида АҚШ биринчи хонимининг кийими дипломатик протоколга ва Ғарб аёлларининг Саудия Арабистонига ташрифининг одатига тўғри келган бўлса-да, Мишель ва унинг маслаҳатчилари мусулмон мамлакат маданиятини ҳурмат қилиши керак эди. 2017 йилда Мелания Трамп АҚШнинг собиқ биринчи хонимидан ўрнак олиб, Ар-Риёд сафарида рўмол ўрашдан бош тортди. Албатта, бу воқеани оммавий ахборот воситалари ҳам эътиборсиз қолдирмади, лекин ҳозирда бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда ва бу мусулмон мамлакатларида аёллар эркинлигини чеклайдиган қатъий қоидаларга қарши ўзига хос норозиликка айланиб бормоқда. Салбий реакцияга қўшимча равишда Меланиянинг бу ҳаракати бутун дунёдаги кўплаб аёлларнинг қўллаб-қувватлашига сазовор бўлди.

    Мелания ва Дональд Трамп Саудия Арабистонига ташрифи чоғида, 2017 йил 20 май

    Мелания ва Дональд Трамп Саудия Арабистонига ташрифи чоғида, 2017 йил 20 май
    Фото: Getty Images

    Калта юбка ва елкаси очиқ либос киймаслик

    Машҳур сиёсатчиларнинг аёллари қадди-қоматларини очиқдан очиқ омма олдида кўрсатмасликлари аниқ ва осон бажариладиган талаб каби кўринади. Бироқ бу қоида биринчи хонимлар томонидан мунтазам равишда бузилади. АҚШнинг 4-президенти Жеймс Медисоннинг рафиқаси Долли Медисон ҳаддан ортиқ очиқ либослари учун мунтазам равишда танқид остига олинган. Элеанор Рузвельт чўмилиш кийимида суратга тушган «илк» биринчи хоним эди, бу айниқса ўша пайтда дадил ва провокацион ҳаракат сифатида қаралган. Мишель Обаманинг 2009 йилда Буюк Каньонга саёҳати пайтида калта шортида намоён бўлиши жамоатчиликнинг ҳақиқий норозилигига сабаб бўлган. Кейинчалик собиқ биринчи хоним бу унинг энг катта хатоларидан бири эканини тан олган.

    Фото: Getty Images

    Папанинг «қора» қоидаси ва «оқ имтиёз» кимларга берилган?

    Ҳеч кимга сир эмаски, Ватикан ўзига хос ёзилмаган қоидаларига эга. Унга кўра, Папа билан учрашувда аёлларга камтарона қора кийим кийиш тавсия этилади: узун енгли кўйлак, шунингдек, бошини шарф, тўр ёки шляпа билан ёпган маъқул. Гарчи бир мунча вақтдан бери Папа атрофидагилар учун бу қоидалар унчалик қаттиқ бўлмаган бўлса ҳам, биринчи хонимлар томонидан юз берадиган энг кичик хатолик ҳам католик черкови ва Папага нисбатан ҳурматсизлик саналади. Мисол учун, 2018 йилда Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон Папа Френсис қабулида бўлганида бир амаллаб «қора» дрес-код кийган бўлса-да, бошини ёпишни унутиб, хато қилган, натижада Макроннинг рафиқаси оммавий ахборот воситаларининг бош мавзусига айланган.

    Брижит Макрон ва Папа Френсис Ватиканда, 26 июнь, 2018 йил

    Брижит Макрон ва Папа Френсис Ватиканда, 26 июнь, 2018 йил
    Фото: Getty Images

    Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг биринчи хоними бу анъанани бузмаган. Ватикандаги учрашувда кийиниш услуби бўйича таниқли Мелания Трамп ва президентнинг қизи Иванка бошларини қора тўр  билан ёпган ҳолда жуда нафис кўринган.

    Мелания ва Иванка Трамп Ватиканда Папани кутиб олишмоқда, 2017 йил 22 май

    Мелания ва Иванка Трамп Ватиканда Папани кутиб олишмоқда, 2017 йил 22 май
    Фото: Getty Images

    Қизиғи шундаки, «қора» қоидада айримлар учун алоҳида истиснолар ҳам мавжуд: баъзи католик мамлакатларнинг қироллик оилалари аъзолари Папа билан учрашганда оқ кийимда келиш ҳуқуқини берувчи — «оқ имтиёз» (французча Privilège du blanc)га эга. Бундай истисно Испания қироличалари (София ва Летиция), Бельгия (Матильда ва Паола), Люксембург олий герцоги Мария Тереза, Неапол маликаси Марина ва Монако маликаси Шарлин учун амал қилади. Албатта, бундай имтиёз ҳамма учун эмас. Шу сабабли ҳам 2006 йилда Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блернинг рафиқаси Чери Блернинг Папа Бенедикт XVI қабули вақтида оппоқ костюм кийгани атрофдагиларнинг кескин танқидига сабаб бўлган.

    Қоидаларни қачон бузиш мумкинлигини ҳам билиш керак

    Бошқа қоидалар сингари одоб-ахлоқ қоидалари ҳам истиснолар ва қонунбузарликларга йўл қўяди, чунки уларнинг баъзилари эскирган. Бундан ташқари, айрим ҳолларда протоколга риоя қилмаслик бузилган қоидадан кўра кўпроқ маъно ва фойда келтириши мумкин, айниқса, ижтимоий масалаларда. Гарчи бу осон иш бўлмаса-да, биринчи хоним томонидан тўғри амалга оширилган протоколга қарши «жиноят» нафақат жамоатчиликдан ижобий жавоб олиши, балки бир зумда эрининг сиёсий рейтингини кўтариши ҳам мумкин.

    Папа Иоанн Пол II 1982 йил 7 июнда Ватиканга ташрифи чоғида АҚШ президенти Рональд Рейган ва биринчи хоним Нэнси Рейган билан саломлашмоқда

    Папа Иоанн Пол II 1982 йил 7 июнда Ватиканга ташрифи чоғида АҚШ президенти Рональд Рейган ва биринчи хоним Нэнси Рейган билан саломлашмоқда
    Фото: Getty Images

    Мисол учун, бир вақтлар Нэнси Рейган Ватикан протоколини бузиши мумкинлигини ўйлаб ҳам ўтирмай, Папа Иоанн Пол II дан тўғридан-тўғри гиёҳвандликка қарши курашиш билан шуғулланишни сўраган. Ўшанда ҳеч ким АҚШнинг биринчи хонимини қоидани бузганликда айблашга журъат эта олмаган. Худди шундай вазият Бразилия биринчи хоними Мишель Болсонаро турмуш ўртоғининг инаугурациясида имо-ишора тилида гапириб, протоколга қарши чиққан. Бундай ҳаракати билан Мишель эшитиш қобилияти чекланган одамларнинг ҳуқуқларини фаол қўллаб-қувватлашини кўрсатди ва жамоатчиликдан жуда илиқ жавоб олди. «Бу сайловлар илгари эшитилмаганларга овоз бўлади. Бразилияликларга тинчлик, хавфсизлик ва фаровонлик керак. Бу ҳамма ҳурмат қиладиган мамлакат бўлади», деб ваъда берди президентнинг рафиқаси. Сайлов пайтида Мишель эрининг сайловолди материалларини имо-ишора тилига таржима қилган, бу Жаирнинг ғалабасида муҳим рол ўйнаган.

    Жаир ва Мишель Болсонаро, 28 октябрь 2018 йил

    Жаир ва Мишель Болсонаро, 28 октябрь 2018 йил
    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир: 

    • Афсонани хотирлаб: «Темир хоним» — Маргарет Тетчер кийиниш услубида нималарга эътибор берган? (фото)
    • Замонамиз Золушкаси: Бир вақтлар Apple компаниясига ишга олинмаган Иордания маликаси Рания ал-Абдулла ҳикояси
    • Қатар аёлларига ҳуқуқларини қайтариб берган биринчи хоним — шайх Моза ҳикояси
    • Жилл Байден ўқитувчиликка қайтди. Тарихда биринчи марта АҚШ президентининг рафиқаси Оқ уй ташқарисида ишлайди
    • Тўртинчи қаватдаги квартира ва творог учун навбат: 66 ёшли Германия канцлери Ангела Меркель қандай яшайди?
    • «Темир хонимлар»: Сиёсий карьерасини оиладан устун қўйган машҳур аёллар (фото)

    23.10.2021, 12:48   Изоҳ (0)   33694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк актёри Бурак Ўзчивитнинг устидан полицияга шикоят қилишди. У ҳамкасбларини ҳақорат қилганликда айбланмоқда

    23.10.2021, 11:47

    Instagram: «Миллион» вакили Сарвар уйланди, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, «Ёр-ёр» кўрсатувига пародия

    22.10.2021, 22:36

    Юлдузлардан косметик воситалар: бизнесда омади чопган ва буни уддалай олмаган машҳурлар (фото)

    22.10.2021, 18:56

    Имконияти чекланган бўлишига қарамай, муваффақият қозонган ва бахтли турмуш қурган инсонлар (фото)

    22.10.2021, 13:57

    Анжелина Жоли, Ума Турман ва бошқа машҳур аёллар ўз ташқи кўринишидаги қайси жиҳатларни ёқтирмаслиги ҳақида сўзлаб берди

    22.10.2021, 11:59

    Instagram: Муниса Ризаевага осмондаги юлдузни совға қилишди, Шаҳло Зоировага аталган романтик сюрприз, қизлар учун кастинг эълон қилган Имрон

    21.10.2021, 22:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    iPhone смартфонлари 10 йил ичида одамларга керакcиз бўлиб қолиши мумкин

    Технологиялар | 10 май, 17:40

    “Бюджет пулидан ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган”. Депутат Бандлик вазирлиги самарасиз ишлаётганини айтди

    Ўзбекистон | 10 май, 17:18

    Ўзбекистонда якшанба куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

    Ўзбекистон | 10 май, 17:10

    Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

    Дунё | 10 май, 16:45

    “Юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 10 май, 16:18

    “Ўтган йили 326 млрд сўмлик шартномалар тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган”—Меҳриддин Абдуллаев

    Ўзбекистон | 10 май, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.