Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида қўлга тушган 11 нафар ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланган шахсларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
2025 йилнинг 26 август куни Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Янгибозор ҳудудида ноқонуний валюта айирбошлаш ва фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган 11 нафар шахс қўлга олинган ва уларга нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шундан сўнг тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилиб, ушбу шахсларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шу каби ҳолат Бухоро ва Қорақалпоғистонда ҳам кузатилиб, 4 нафар шахс қўлга олинганди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)