• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Американинг энг бой актрисаси ким? Жулия Робертс эса охирги ўринда

    Америкалик актрисаларнинг қайсилари энг бой эканлиги билан танишиб чиқамиз.

    10. Жессика Альба

    “Қора фаришта”, “Гуноҳлар шаҳри”, “Фантастик тўртлик” фильмлари юлдузи Жессика Альба гонорарига боғланиб қолмасликни истарди. Натижада 2011 йилда у болалар ва уй учун экологик тоза маҳсулотлар бренди — Тhe Honest Company’ни ишга туширди.

    Компания миллиардлик сармояга эришди, Жессиканинг ўзи эса бизнеследи мақомига кўтарилди. 2021 йилда брендни биржага чиқариб, юз миллионлаб даромад топди.

    Ҳозирда унинг уч фарзанди, турмуш ўртоғи, гўзал ҳаёти ва ақлли ҳамда босиқ аёл сифатидаги обрўси бор.

    9. Жулия Робертс

    “Ҳурилиқо” фильмидан сўнг Жулия ўша давр тимсолига айланди: “Ноттинг Ҳилл”, “Энг яқин дўстимнинг тўйи”, “Эрин Брокович” — сўнгги фильм учун у “Оскар” мукофотини қўлга киритди ва роли учун 20 миллион доллар гонорар олди. Бу ўша пайтда рекорд эди.

    Жулия ўз ишини севади. Шу боис шовқин-сурон ва жанжаллардан кўра, жимгина ишини қилишни афзал кўради. У операторга турмушга чиқди ва учта фарзанд кўрди.

    Бойлиги тахминан 250 миллион доллар атрофида. Жулия ҳашаматли ҳаётни яхши кўради, аммо пулни оқилона сарфлашга интилади.

    8. Женнифер Энистон

    “Дўстлар” сериали эндигина эфирга чиққанида ҳеч ким у шунчалик машҳур бўлишини ва Энистоннинг соч турмагини бутун дунё аёллари нусхалашини тасаввур қилмаганди. Бироқ айнан шундай бўлди. Рейчел ролини ижро этиб, у бутун бир авлоднинг рамзига ва энг юқори маош олувчи актрисалардан бирига айланди.

    Сериал тугагач, у “Марли ва мен”, “Биз Миллерлармиз”, “Ёмон хўжайинлар” каби фильмларда суратга тушишни давом эттирди. Бу фильмлар уни енгил комедия қироличасига айлантирди. Кейинчалик у “Тонгги шоу” билан телевидениега қайтди ва яна ҳар бир қисм учун миллион доллар оладиган юлдузга айланди.

    Унинг бойлиги 300 миллион доллардан ошади. Бунга қўшимча равишда Aveeno ва Emirates каби брендлар билан реклама шартномалари ҳам бор.

    Шахсий ҳаёти худди бир сериалга ўхшайди: Бред Питт билан турмуш, ажралиш, севги муносабатлари, шов-шувли сарлавҳалар. Унинг фарзанди йўқ, аммо 2022 йилда сунъий уруғлантириш усули орқали ҳомиладор бўлишга уринганини очиқ тан олди. Бироқ бу уринишлар натижа бермади.

    6. Женнифер Лопес

    Лопес Нью Йоркнинг энг қашшоқ туманларидан бири бўлган Бронксда туғилган. Раққоса сифатида ишлай бошлаган. Аммо ҳаёти “Селена” номли фильмдаги бош ролдан кейин ўзгариб кетди. Кинода у томошабинларни ўзига жалб қиладиган ҳақиқий магнитга айланди.

    Бироқ Лопес фақат актрисагина эмас. Ҳали ҳеч ким актрисалар ҳит-парадлар ярата олишини билмаган пайтда у қўшиқ куйлаган. 

    Бойлиги 400 миллион доллардан ошади. Кийим-кечак линияси, атир-упалар, турлар, фильмлар, сериаллар, шартномалар, Netflix, продюсерлик — барчаси унинг қўлида.

    Шахсий ҳаёти худди кинодагидек: уч марта турмуш қурган, Марк Энтонидан эгизаклари бор, 20 йилдан сўнг Бен Аффлекка қайтиб, Лас Вегасда тўй қилган. Аммо 2025 йилда улар яна ажрашди.

    4. Ким Кардашьян

    У ҳақда истаганча ҳазиллашиш мумкин, аммо ҳақиқат шуки — у империя яратди. Дастлаб реалити-шоу, кейин суратлар, сўнгра брендга айланган ном.

    Унинг бизнеси улкан: KKW косметикаси, Skims ички кийимлари, шартномалар, реклама, телекўрсатувлар. Skims ҳозирда бир миллиард доллардан ортиқ қийматга эга. Кимнинг бойлиги тахминан 1,7 миллиард доллар.

    Шахсий ҳаёти сериал учун сюжет бўла олади. Учта никоҳ, Канье Уэстдан тўрт фарзанд, ажралишлар, кейин Пет Девидсон билан муносабат — буларнинг барчаси доимо муҳокама марказида.

    3. Рианна

    Хонанданинг машҳурлиги “Umbrella” ҳити билан бошлаган ва ўшандан бери у нафақат чўққида қолди, балки афсонага айланди. Мусиқа рейтингларида унинг қўшиқлари ҳали ҳам янграйди, гарчи мухлислар янги альбомни деярли 10 йилдан бери кутаётган бўлса ҳам.

    Рианна Fenty Beauty косметика брендини яратди — бренд одамларга ҳар қандай тери рангига мос келадиган пардоз воситаларини тақдим этади. Шундан кейин Savage Х Fenty кийимлари, ундан сўнг эса Fenty Hair маҳсулотларини сотувга чиқарди.

    У, албатта, актрисадан кўра кўпроқ қўшиқчи, аммо “Баттлешип”, “Оушеннинг 8 дўсти”, “Валериан ва минг сайёралар шаҳри” фильмларида ҳам рол ўйнаган. Бойлиги — тахминан 1,4 миллиард доллар.

    2. Опра Уинфри

    Опра Миссисипи штатининг чекка ҳудудида қашшоқликда туғилган, болалигида зўравонликни бошдан кечирган, сотувчи бўлиб ишлаган. Буларнинг барчаси у 19 ёшида янгиликлар микрофони қаршисига ўтиришидан олдин содир бўлган.

    “Опра Уинфри шоуси” — 25 йил эфирда, миллионлаб томошабинлар, кўз ёшлари, эътирофлар, тарихга кирган суҳбатларни тақдим этди. У ҳар бир дастурни шедевр асарга айлантирарди. Одамлар шунчаки суҳбатлашгани келиб, бутунлай ўзгарган ҳолда кетишарди.

    Кейинчалик — Harpo Productions, OWN телеканали, О журнали, инвестициялар, фильмларга бўлган ҳуқуқлар, Weight Watchers’даги улушларга эгалик қилди. 2025 йилга келиб унинг бойлиги тахминан 3 миллиард долларни ташкил этади.

    У Майкл Жексон, Барак Обама ва ҳатто шаҳзода Гарри ҳамда Меган билан суҳбатлашди.

    1. Жейми Гертс

    80 йилларда у  “Йўқолган болалар”, “Нолдан кам”, “Сайнфелд”, “Элли Макбил”, “Тез ёрдам” фильмлари орқали машҳурликка эришди.

    Кейинчалик у молиячи, сармоядор ва жуда ақлли йигит Тони Ресслерга турмушга чиқди. Улар биргаликда бизнес-жуфтликка айланишди. Кейин эса “Атланта Ҳокс” баскетбол клубини сотиб олишди.

    Ҳозир унинг бойлиги 8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Жейми бу пулларни сериаллар ёки косметикадан эмас, балки инвестициялар ва спорт жамоасига эгалик қилишдан топган.

    10 апрел, 12:56   Изоҳ (0)   3408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актрисалар#шоу-бизнес#лайфстайл

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фақат Меган Маркл эмас: шаҳзода ва аристократларга турмушга чиққан машҳур актрисалар

    10.06.2024, 15:56

    Голливуд юлдузларининг авлоди бўлган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    17.06.2024, 17:25

    Баъзида ҳатто маҳоратли актёр ва актрисалар ҳам фильмни бузиб қўйишларининг 4 сабаби

    03.07.2024, 09:50

    Истанбуллик миллиардерлар: Туркиянинг 10 нафар энг бой машҳурлари

    27.08.2024, 10:50

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Руҳий касалликлар шифохонасида даволанган машҳур актёр ва актрисалар

    07.11.2024, 11:25

    Ақлдан озган мухлис, акула ҳужуми, суратга олиш пайтидаги клиник ўлим: ҳаётдан кўз юмишига оз қолган Голливуд юлдузлари 

    09.11.2024, 12:40

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Хитойлик аёлларнинг ёш кўриниш сири нимада?

    2 апрел, 18:45

    Голливуд юлдузларининг севимли таомлари 

    5 апрел, 14:57

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    “Киану Ривзга ёрдам бермоқчи эдим”: Қозоғистонлик аёлни “Голливуд юлдузи” алдамоқчи бўлган

    8 апрел, 19:58

    Голливуд юлдузи Хю Грант ва унинг оиласини Лондон аэропортида ушлаб қолишди

    9 апрел, 18:40

    Хитойда Голливуд фильмларининг намойиши тақиқланиши мумкин

    9 апрел, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.