Голливуд актёри ва бизнесмен Жорж Клуни ўзининг ҳашаматли вилласини сотувга қўйди. Бино Шимолий Италиядаги Комо кўли бўйида жойлашган. Актёр уни 107 миллион долларга баҳолаган, деб хабар бермоқда “Корреспондент.нет” нашри.
Жорж Клуни “Вилла Олеандра” деб аталадиган уйни 2002 йилда 10 миллион долларга сотиб олган эди.
“Жорж бу ҳудудни ва у ерда яшовчи инсонларни яхши кўради, бироқ актёр шаҳарда бўлганида унга қандай эътибор қаратилишини билади. Актёрга вилла учун катта пул таклиф қилишди ва у Италиянинг бошқа ҳудудидан камроқ кўзга ташланадиган мулкни сотиб олишни афзал кўради”, — дейди инсайдер.
Маълумки, виллага бир вақтлар Брэд Питт, Метт Деймон, Эмили Блант, Жон Красински, Барак ва Мишель Обама, Меган Маркл ва шаҳзода Гарри ташриф буюрган.
Маълумот учун, Клунининг Франциянинг Прованс шаҳридаги жойлашган ҳашаматли “Domaine du Cаnаdеl” номли уйи, шунингдек, Англия, Лос-Анжелес ва Нью-Йоркда кўчмас мулки бор.
Изоҳ (0)