• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп сайловолди ваъдаларини бажармоқда, аммо бу қонун устуворлигига таҳдид солмоқда

    CNN АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг белгиланган қонунчиликка зид характери хусусида материал эълон қилди. 

    “Дональд Трамп ҳар куни президентлик ва Американинг дунёдаги ўрни ҳақидаги азалий тушунчаларни парчалаб ташламоқда. Аммо янги олий бош қўмондон мутлоқ ҳокимиятга эга бўлиш ва сайловолди ваъдаларини бажаришга шошилиб, қонун устуворлиги ва глобал барқарорликни хавф остида қолдирмоқда”, дейилади материалда.

    “Трампнинг иккинчи муддати бошланишидан олдин, президент Конгресс томонидан аллақачон тасдиқланган миллиардлаб долларларни сарфлашдан бош тортиши ёки Илон Маск каби бизнесменни АҚШ қонунчилигида белгиланган улкан давлат идораларини йўқ қилиш учун жалб этиши мумкинлиги ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаган эди.

    Фото: Google Images

    Оқ уйнинг суд қарорини очиқдан-очиқ эътиборсиз қолдириши ғояси реалликдан кўра юридик факультет семинари учун назарий савол бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эди. Дунёнинг қайноқ нуқталарида ишлайдиган давлат ходимларини ишдан бўшатиш ақлга сиғмасди. Шунингдек, миллионлаб ОИВ/ОИТС билан касалланган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолган дастурни издан чиқариш ҳам шулар жумласидандир.

    Бошқа ҳеч бир президент фаластинликларни Ғазодан Миср ва Иорданияга мажбурлаб кўчириш режасини тузмаган эди — бу Кемп-Девид битимига путур етказиши, Ҳошимийлар қироллигини парчалаши ва амалда этник тозалашга олиб келиши мумкин бўлган қадам эди.

    Шунингдек, ҳеч бир олий бош қўмондон тоталитар Россия томонидан ҳужумга учраган Украина каби иттифоқчи демократик давлатни қўллаб-қувватлашни Киевнинг ноёб ерости бойликлари эвазига амалга оширишни таклиф қилмаган бўларди.

    Ҳеч бир президент Американинг дўсти бўлиб келган Канадани қўшиб олиш билан таҳдид қилмаган.

    Ўзининг демократик, капиталистик қиёфасида глобал тизимни барпо этиб, тарихдаги энг қудратли давлатга айланган мамлакат эркин савдо тизимига божлар билан ҳужум қилиши ёки хорижий бизнес битимларида порахўрликка қарши чекловларни юмшатиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмас эди. 

    Трамп кабинетдаги столида ўтириб, ўзининг қалами билан ҳокимиятни намоён этмоқда. У мамлакат ичида конституциявий инқирозларни келтириб чиқариш ва чет элда тартибсизликлар юзага келиши хавфини эътиборга олмасдан, ташқи сиёсатда кутилмаган ўзгаришларга қўл урмоқда. 

    Президентнинг ўз сайловолди ваъдаларини қандай амалга ошириши унинг иккинчи президентлик даврини белгилайди. Агарда у муваффақиятга эришадиган бўлса, Оқ Уйни бутунлай ўзгартириши ва Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ҳукм сурган жаҳон тартиботини қайта шакллантириши мумкин.

    Вазиятни остин-устун қилишга уста бўлган Трамп, у шунчаки халқнинг хоҳишини бажараётганини таъкидлаб, ўз ҳаракатларидан пушаймон эмаслигини билдирмоқда.

    “Мен соғлом фикр юритганим учун ҳам юқори рейтингларга эгаман”, деди Трамп журналистлар билан учрашувда. У ўзининг ғайриоддий қарорларини шунчаки ҳукуматни парчалаб ташлаш ва унинг фикрича, узоқ йиллар давомида АҚШни алдаб келган дунёга қарши чиқиш учун халқ томонидан берилган ваколатни амалга ошириш сифатида тақдим этмоқда.

    “Кўпчилик бу президентлик тарихидаги энг зўр бошланиш бўлди, деб айтишмоқда”, деди президент Fox Newsъга берган интервьюсида. Бу унинг иккинчи муддатдаги тўхтовсиз чиқишларидан бири эди.

    Оқ уй бошқа мамлакатларни ноқонуний муҳожирларни қайтариб олишга мажбурлашда, Панама каналида АҚШ кемалари учун яхшироқ шартларга эришишда, Канада ва Мексикани чегара хавфсизлигини кучайтиришга ундашда ва Ғазода ҲАМАС гаровидагиларни озод қилишда катта ютуқларга эришганини даъво қилмоқда. Бу ғалабаларнинг баъзилари қисман ҳақиқий, баъзилари бўрттирилган ёки чўпчак. Бироқ Трампнинг айтишича, бу янги “Олтин давр”нинг бошланиши.

    Фото: Google Images

    Президент ўз фаолиятидаги энг юқори рейтинглардан баҳраманд бўлмоқда. Ўтган ҳафта охирида CBS News томонидан ўтказилган сўровда унинг рейтинги 53 фоизни ташкил этди. Агар Жо Байден президентлигининг сўнгги ойлари турғунликка айланиб қолган бўлса, Трампнинг фаол ҳаракатлари мамлакат ишларини юритаётган ишбилармон инсон тасаввурини яратаётганга ўхшайди.

    Трамп 2024 йилда ўзгаришларни – мустаҳкамланган чегараларни, Вашингтон институтларига ҳужумни ва кўплаб америкаликлар ўзларининг ишлаб чиқариш иш ўринларини йўқ қилишда айблайдиган жаҳон савдо тизимини демонтаж қилишни ваъда қилиб, кўпчилик овозларни қўлга киритди. У шундай қиляпти ҳам. 

    Бироқ, Трампнинг доимо қудратини намойиш этишга эҳтиёжи ва ўзини гўёки Американи қутқариш учун суиқасдчи ўқидан асраб қолингандай сезиши, АҚШ сиёсий тизими учун жиддий хавф туғдирмоқда.

    Ички сиёсатда Трамп қонун устуворлигига бир нечта йўналишда таҳдид солмоқда. Унинг президентлик муддатига атиги уч ҳафта бўлган бўлса-да, кўплаб ҳуқуқшунослар мамлакат мисли кўрилмаган конституциявий инқирозга юз тутаётганини таъкидлашмоқда.

    Бу хавотирлар вице-президент ЖД Ванснинг якшанба куни Х (Собиқ Twitter)ъда жойлаган постидан кейин янада кучайди. Постда Оқ уй ўзининг энг баҳсли дастурлари бўйича суд қарорларини тан олмаслик эҳтимоли ҳақида сўз борган.

    “Судьяларга ижро ҳокимиятининг қонуний ваколатларини назорат қилиш ҳуқуқи берилмаган”, деди Ванс. Огаё штатининг собиқ сенатори билдирган фикрлар, янги Оқ уйнинг президент ҳаракатларини табиий равишда қонуний кучга эга деб эълон қилиш ва ҳокимиятнинг бошқа тармоқларини эътиборсиз қолдириш тенденциясини намоён қилмоқда. 

    Ванснинг пости икки сабабга кўра кишини хавотирга солади.

    Биринчидан, маъмурият қонун устуворлигига шунчалик кўп синовлар яратган. Масалан, Трампнинг туғма фуқаролик конституциявий тамойилини бекор қилишга уринишини бир нечта судьялар тўхтатишга мажбур бўлди.

    Иккинчидан, Трамп лавозимининг дастлабки ҳафталарида сиёсий кучини синаб кўраётган янги президент эмас. У 2020 йилги сайлов натижаларини тан олмагани ва 2021 йил 6 январда уни ҳокимиятда сақлаб қолишга уринган юзлаб исёнчиларни афв этгани билан демократияга бўлган нафратини исботлаб бўлган. Трампнинг биринчи муддатдаги иккита импичменти ва ундан кейин Сенатнинг оқловлари шуни кўрсатмоқдаки, унинг республикачи ҳамкасблари уни жавобгарликка тортиш учун деярли ҳеч қандай ҳаракат қилмайди.

    Шунга қарамай, баъзи республикачилар Американинг президентларга қўйиладиган анъанавий чекловлари мустаҳкам туришини таъкидламоқда. “Менинг фикримча, судлар, шубҳасиз, ҳукуматимизнинг тўғри ва нотўғри ҳаракатларни белгилайдиган, ҳакамлик қиладиган тармоғидир ва уларнинг ҳаётимиздаги аҳамияти беқиёс”, деди Сенат раҳбари Жон Тун CNNъга.

    Ҳокимиятга келган дастлабки ҳафталарида Трамп АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Истеъмолчилар молиявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюроси каби идораларни шунчаки ёпиб қўйишга уриниб, алоҳида ташвиш уйғотди. Бу муассасаларнинг ҳар бири Конгресс қарори билан ташкил этилган ва шу сабабли қонунга асосланади. Шунга қарамай, президент журналистларга Истеъмолчиларнинг молиявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюросини тугатиш режаси ҳақида гапирди. “Чунки биз исрофгарчилик, фирибгарлик ва суиистеъмолликлардан қутулишга ҳаракат қиляпмиз”, деди у душанба куни.

    Трамп давлат идораларини тугатиш рўйхати бўйича ҳаракат қилиб, Конгресс томонидан федерал маблағларни ажратиш орқали ифодаланган иродасини эътиборсиз қолдирмоқда. Конституция президентларга қонун чиқарувчилар томонидан белгиланган харажатларни амалга ошириш ёки оширмаслик танловини бермайди.

    Улар буни бажаришлари шарт. Оқ уй Трампнинг сайловчилардан харажатлар ва исрофгарчиликларни қисқартириш учун ваколат олганини таъкидламоқда. У ижро ҳокимияти орқали Конгресс иродасини четлаб ўтишга уринган ягона президент эмас — собиқ президент Барак Обаманинг “қалам ва телефон стратегияси” ҳам баъзида қонун чегарасига яқинлашгандек туюларди. Бироқ, ҳар бир янги президент Конгресс томонидан қабул қилинган аввалги қонунларни эътиборсиз қолдирадиган бўлса, Америка энди конституциявий республика ҳисобланмаслигини англатади. 

    Фото: Google Images

    Трамп ҳокимиятнинг бошқа тармоғи — суд ҳокимияти ваколатларини эътиборсиз қолдиришни режалаштираётгани ҳақидаги хавотирлар душанба куни федерал судья иккинчи марта маъмуриятга грант ва кредит тўловларини тиклашни буюрганида кучайган эди. Род-Айленд штати бош судьяси Жон Макконнелл маъмурият унинг аввалроқ миллиардлаб долларлик федерал ёрдамни музлатиб қўйишни бекор қилиш бўйича кўрсатмаларини бузганини айтди. Вашингтондаги бошқа бир ҳолатда федерал ходимлар судьяга маъмурият бўшатилган USAID ходимларини ишга тиклай олмаганини айтишди.

    Гарчи ҳукумат ҳали судларга тўлиқ қарши чиқмаган бўлса-да, конституциявий инқироз яқинлашаётгандек туюлмоқда.

    “Вице-президентнинг барча уринишларига қарамай, биз ҳали бу ҳолатга етиб бормаганлигимизни таъкидлаш муҳим,” деди Жоржтаун университети ҳуқуқ маркази профессори Стив Владек душанба куни CNN мухбири Эрика Хиллга. “Менимча, ҳозирча судлар ўз вазифасини бажармоқда. Бироқ, ижро ҳокимияти ҳаракатларининг қонуний ёки қонуний эмаслиги масаласи тарихан, ҳал қилиш учун ижро ҳокимиятининг ўзига қолдирилмаган”.

    Шунга қарамай, қонунга бўйсунмайдиган маъмуриятдан тобора кучайиб бораётган қўрқувлар Трамп қонун устуворлигини ноқулайлик сифатида кўраётганининг кўплаб белгилари билан боғлиқ. Масалан, у Оқ уйга қайтганидан кўп ўтмай, 6 январдаги ишларда қатнашган ўнлаб прокурорларни ишдан бўшатди.

    Трампнинг ҳукумат самарадорлиги бўйича департаментига раҳбарлик қилувчи технологик кашфиётчи Маскнинг федерал ҳукуматнинг улкан секторларини парчалаб ташлашдаги муҳим роли, унинг фирмалари, жумладан, SpaceX фойдаланган улкан давлат шартномаларини ҳисобга олган ҳолда, кўплаб мутасаддиларни ҳам хавотирга солмоқда.

    Трамп душанба куни бу қўрқувларни ўтган йилнинг охирида ўз лавозимига тасдиқланган Ҳукумат ахлоқи бошқармаси раҳбарини ишдан бўшатиш билан кучайтирди.

    Бу президент Иллинойс штатининг собиқ губернаторини тўлиқ афв этиши билан биргаликда содир бўлди. Род Благожевич бир неча айбловлар, жумладан, бир вақтлар Обама эгаллаб турган АҚШ Сенати ўрнини сотишга уринишда айбланган.

    Трампнинг адлия департаменти эса прокурорларга Нью-Ёрк мери Эрик Адамсга қарши федерал коррупция ишини тўхтатишни буюрди. Департаментнинг таъкидлашича, бу айбловлар Демократик мерни Трампнинг иммиграцияни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларига ёрдам беришдан чалғитган ва шу билан у суддан сиёсий имтиёзларни алмаштириш учун фойдаланишни режалаштираётгани ҳақидаги хавотирларни кучайтирган.

    Президент ўз ижро ҳокимиятини чет элларда ҳам намойиш этишга интилди - Трамп Ғазони кўчириш режасини жиддий эканлигини яна бир бор таъкидлаб, Канадани 51-штатга айлантиришга мажбур қилмоқчи бўлди.

    Трампнинг эътиборидан ҳеч нарса четда қолмайдигандек: У ҳатто Байден маъмуриятининг овқатланиш саноатидаги қоғоз найчалардан воз кечиш бўйича экологик ташаббусини ҳам бекор қилди. “Бу найчалар тез синади, ишдан чиқади. Улар иссиққа узоқ чидамайди, атиги бир неча дақиқа, баъзан бир неча сония ишлайди, холос. Бу аҳмоқона ҳолат. Шунинг учун биз яна пластик найчаларга қайтамиз”, деди Трамп.

    12 феврал, 22:46   Изоҳ (0)   3020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #трамп#ақш#байден

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “АҚШда тухум нархи ошиб кетганига Байден маъмурияти айбдор” — Трамп матбуот котиби

    29 январ, 17:00

    АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этади 

    29 январ, 17:30

    Исроил армияси Ливан жанубидаги уйларга ўт қўйиб, келишувни бузди 

    1 феврал, 20:30

    АҚШда ноқонуний мигрантлар депортациясига қарши акциялар ўтказилди 

    3 феврал, 18:32

    Украинадаги уруш якуни яқинми?

    4 феврал, 14:15

    Исроил хурсанд, араб давлатлари ғазабда. Дунё Трампнинг Ғазони АҚШ ўз назоратига олиш таклифига қандай муносабат билдирди? 

    5 феврал, 19:10

    АҚШ Нетаньяху туфайли Халқаро жиноий судга санкциялар киритди 

    7 феврал, 09:01

    Трамп Байденнинг махфий маълумотларга киришини чеклаб қўйди

    8 феврал, 09:35

    Трамп Путин билан Украинадаги урушни муҳокама қилди 

    9 феврал, 16:57

    Трамп шаҳзода Гаррининг депортацияси ҳақида: “Рафиқаси билан муаммолари шундоқ ҳам етарли”

    9 феврал, 22:15

    Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик бож жорий этишини айтди

    10 феврал, 11:09

    Еврокомиссия АҚШнинг Европа экспортига қўллайдиган божларига жавоб беришга ваъда қилди 

    10 феврал, 18:31

    “АҚШ режаси бўйича фаластинликларнинг Ғазога қайтиш ҳуқуқи бўлмайди” — Трамп 

    10 феврал, 22:30

    “Ҳозир одамлар ‘Озодлик’ янгиликларига муҳтож эмас” — Садир Жапаров

    11 феврал, 09:27

    Олтин нархи яна ошди 

    11 феврал, 10:17

    Эрдўғон Ғазодаги вайронагарчилик учун Исроилдан 100 млрд доллар товон талаб қилди

    11 феврал, 10:51

    “Украина кун келиб Россиянинг бир қисмига айланиши мумкин” — Трамп

    11 феврал, 12:25

    Трамп ҲАМАСга шарт қўйди 

    11 феврал, 18:25

    “Украина АҚШга 500 млрд долларлик нодир металларни топширишга рози” — Трамп 

    11 феврал, 19:45

    Ҳусийлар етакчиси Исроилга ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди 

    11 феврал, 21:00

    Зеленский Россияга “ҳудудларни алмашиш”ни таклиф қилмоқчи 

    11 феврал, 23:15

    Нетаньяху: “Гаровдагилар озод этилмаса, Ғазода шиддатли жанглар бошланади”

    12 феврал, 08:55

    Россия 5 йил ичида Европада катта уруш бошлаши мумкин — Дания разведкаси

    12 феврал, 10:16

    Иордания қироли Трампга Ғазодан 2 минг болани олиб кетишга ваъда берди

    12 феврал, 14:25

    Ҳиндистон бош вазири самолётини портлатмоқчи бўлишди — ОАВ

    12 феврал, 13:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)



    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.