Мудофаа харажатларининг ўсиб бориши, импичмент, Мексика билан чегарада девор ва тарихий ташрифлар. Жо Байденнинг сайловлардаги рақиби, АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг биринчи президентлик муддати нималар билан ёдда қолди? «РБК» шу мавзуда фотогалерея тайёрлади .
«Мен жуда муваффақиятли бизнесмендан бош телеюлдуз ва АҚШ президентигача (биринчи уринишда бунга эришиб) бўлган йўлни босиб ўтди. Ўйлашимча, бу менинг ақлли эмас, балки даҳо эканлигимни, жуда барқарорлигимни кўрсатади», — деб жавоб берган эди Дональд Трамп 2018 йилда ўзига қаратилган танқидга. У АҚШ тарихида ҳеч қачон на сиёсий ва на ҳарбий хизматда бўлган ягона президент ҳамда импичмент эълон қилинган учинчи президент бўлди.
2017 йил 20 январь куни 45-АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Биринчи хоним Мелания инаугурациядан кейинги анъанавий балга ўзи дизайнер Эрве Пьер (Carolina Herrera маркасининг собиқ креатив директори) билан биргаликда яратган оқ кўйлакда келди. Кейинроқ у либосни Америка тарихи миллий музейига ҳадя қилди Фото: AP Photo
Мексика билан чегарада девор қуриш — 45-АҚШ президентининг сайловолди ваъдаларидан бири. Ушбу лойиҳани молиялаштириш бўйича юзага келган зиддиятлар АҚШ ҳукумати фаолиятининг тарихда энг узоқ вақт тўхтаб қолишига олиб келди. Девор нархи 12 миллиарддан 70 миллиард долларгача баҳоланмоқда. Суратда: Дональд Трамп АҚШ чегара хизмати бошлиғи Родни Скотт билан Аризона штати Сан-Луис шаҳрида АҚШ ва Мексика ўртасидаги девор ёнида, 2020 йил 23 июнь Фото: Reuters
2017 йил 16 июнь куни Трамп Кубага нисбатан сиёсатини қатъийлаштирди ва Барак Обама даврида эришилган келишувларнинг бир қисмини бекор қилди. У, хусусан, АҚШга қочиб ўтган кубаликларга бир йил ичида яшаш учун гувоҳнома сўраб мурожаат қилиш имконини берадиган wet feet, dry feet сиёсатини бекор қилди, Кубага бормоқчи бўлган америкаликлар учун чекловлар киритди ҳамда кубалик ҳарбийлар билан иш юзасидан ҳамкорлик қилишни тақиқлади. У Кубага жуда кўп марта ён босилганини, аммо «энди у кунлар ўтиб кетгани»ни айтди Фото: AP Photo
2018 йил 19 сентябрь куни Трамп Шимолий ва Жанубий Каролинада «Флоренс» тўфонидан жабр кўрган ҳудудларга ташриф буюрди. Тўфон оқибатида 43 киши ҳалок бўлди, етган зарар 22 миллиард доллардан зиёдга баҳоланди Фото: AP Photo
2017 йил майида у Қуддусдаги Исо қабри ибодатхонаси ва Йиғи деворини зиёрат қилган биринчи амалдаги АҚШ президентига айланди. Ўша йили у ушбу шаҳарни Исроил пойтахти деб тан олди ва Америка элчихонаси Тель-Авивдан кўчирилишини эълон қилди, бу эса Фаластинда норозиликларни келтириб чиқарди Фото: Reuters
Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президентининг Японияга ташрифи чоғида, 2017 йил 6 ноябрь Фото: Reuters
Трамп ва унинг рафиқаси Мелания 2018 йил 24 август куни Огайо штатидаги Колумбус Болалар миллий касалхонасига ташриф буюрди. Бу ташриф акс этган суратлардан бирини соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар интернетга жойлади. Фойдаланувчилар суратда Оқ уй раҳбари давлат байроғини бўяшда хатога йўл қўяётганини пайқаб қолди: У горизонтал чизиқлардан бирини тўқ кўк рангга бўямоқда, аслида эса улар оқ ёки қизил бўлиши керак Фото: AP Photo
2018 йилнинг апрелида Франция президенти Эмманюэль Макрон АҚШга расмий ташрифи чоғида Трампга Америка ҳарбийлари Иккинчи жаҳон уруши чоғида жойлашиб олган Франция шимолидан келтирилган эман кўчатини совға қилди. Бунга жавобан АҚШ президенти ва биринчи хоними Франция етакчисига Оқ уй Ҳаворанг хонасидаги стул қопламасини, унинг ташрифи чоғида олинган суратлардан иборат альбомни ҳамда ўзларининг имзолари туширилган Tiffany&Cо компаниясининг кумуш қадаҳини ҳадя қилди Фото: Reuters
Трамп НАТО иштирокчилари орасида мудофаа харажатлари адолатсиз тарзда тақсимлангани юзасидан бир неча марта норозилигини изҳор қилган. 2018 йил июлда Брюсселдаги саммитда бўладиган учрашув олдидан Трамп якуний ҳужжатга имзо қўйишга рози бўлмаслиги ёки АҚШ альянсни тарк этишини эълон қилишидан хавотирланишган эди. Аммо учрашув якунида Америка етакчиси коммюникени имзолади ва шериклари билан мудофаа харажатларини ошириш ҳақида келишувга эришди. Суратда: биринчи қаторда (чапдан ўнгга): Бельгия бош вазири Шарль Мишель, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, АҚШ президенти Дональд Трамп, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй. Иккинчи қатор (чапдан ўнгга): Германия канцлери Ангела Меркель, Греция бош вазири Алексис Ципрас, Венгрия бош вазири Виктор Орбан. Учинчи қатор (чапдан ўнгга): Норвегия бош вазири Эрна Дольберг, Польша президенти Анжей Дуда, Португалия бош вазири Антониу Кошта, Руминия президенти Клаус Йоханнис Фото: Getty Images
2018 йил 14 август куни Трамп 2019-молия йили учун АҚШ мудофаа бюджетини имзолади, у ўша вақтда АҚШ тарихидаги рекорд миқдор — 716 миллиард долларга тенг бўлди. Трампнинг президентлик даврида мудофаа бюджети фақат ўсди, аммо ЯИМга нисбатан мудофаа харажатлари қисқарди. Суратда: АҚШ президенти 2018 йил 13 август куни Нью-Йорк штатидаги Форт-Драм ҳарбий базасига ташрифи чоғида Фото: Reuters
2019 йил 30 июнь куни Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда учрашди. Трамп рамзий маънода чегарани кесиб ўтди ва КХДР ҳудудида бўлган амалдаги биринчи АҚШ президентига айланди Фото: Reuters
Америка етакчиси 11 ёшли Фрэнк Жаччиони олқишламоқда (2017 йил 15 сентябрь). Болакай Трампга хат ёзиб, Оқ уй ёнидаги чимни ўриб беришни таклиф қилган. Уни бир кунга пушти боғда Миллий боғлар хизмати ходимлари билан биргаликда ишлаб кўришга таклиф қилишди Фото: Reuters
Америка етакчисининг Буюк Британияга иккинчи ташриди чоғида (2019 йил) Лондон марказида норозилик акциялари бўлиб ўтди, матбуотда эса Британиянинг АҚШдаги элчиси Ким Деррокнинг ёзишмалари тарқалди, у хатларида Трампни «бесўнақай» ва «енгилтак одам» деб атаган. Оқ уй раҳбари Деррок билан бошқа ишламаслигини маълум қилди. Британия ТИВ махфий маълумот тарқалишида айбдор бўлганларни жазолашга ваъда берди, элчи эса истеъфога чиқди. Суратда: Оқ уй раҳбари ва Буюк Британия қироличаси Елизавета II меҳмонлар билан Лондондаги Букингем саройида давлат зиёфати олдидан, 2019 йил 3 июнь Фото: AP Photo
Дональд Трамп 2020 йилги АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан Рашмор тоғида уюштирилган мушакбозлик томошасида, у ерда АҚШ асосчилари Жорж Вашингтон, Томас Жефферсон, Теодор Рузвельт ва Авраам Линкольнга аталган ёдгорлик жойлашган Фото: AP Photo
2020 йил 4 февраль куни президентнинг конгрессдаги анъанавий нутқи бошланишидан олдин Трамп вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг қўлини сиқишдан бош тортди. Трампнинг чиқишидан кейин Пелоси унинг нутқи ёзилган қоғозларни йиртиб ташлади ва журналистларга «мавжуд муқобил йўлларни ҳисобга олганда, бу у қилиши мумкин бўлган энг одобли иш бўлгани»ни таъкидлади. Ўтган йилнинг сентябрида Пелоси Украинага ҳарбий ёрдам тўхтатиб қўйилгани сабабли Трампга нисбатан импичмент жараёни бошлангани ҳақида эълон қилган эди. Аммо амалдаги президентни ҳокимиятдан четлатиш бўйича АҚШ тарихидаги учинчи уриниш амалга ошмади. Суратда: Нэнси Пелоси, Дональд Трамп ва вице-президент Майк Пенс Фото: Reuters
АҚШ президенти 2019 йил 26 ноябрь куни шукроналик куни арафасида анъанавий куркани афв этиш маросимида. Бу сафар у Брэд ва Баттер (инглиз тилида «нон» ва «сарёғ») номлари берилган икки куркани қўйиб юборди. Анъана 1947 йилда Миллий курка федерацияси ва Паррандачилар миллий кенгаши биринчи марта АҚШ президенти Гарри Трумэнга курка совға қилганидан кейин бошланган эди Фото: Getty Images
АҚШ президенти 2020 йил 6 март куни Теннисси штатида торнадо етказган зарарни кўздан кечирмоқда. Ушбу штатда табиий офат оқибатида 50 дан ортиқ уйлар вайрон бўлган, камида 25 киши ҳалок бўлган, қарийб 150 киши касалхонага ётқизилган эди Фото: Reuters
Дональд Трамп ва Мелания Трамп 2020 йил 16 февралда Флорида штатидаги Дейтона-Бич шаҳрида NASCAR пойга ассоциациясининг Daytona 500 мусобақаларини очиб берди. Жуфтлик трасса бўйлаб ўзининг «The Beast» («Йиртқич») лимузинида юриб ўтди Фото: Reuters
Америка етакчиси Оқ уйнинг Жанубий майсазорида машҳур питчер Мариано Ривера отган бейсбол коптогини тутмоқда, 2020 йил 23 июль. Трамп спортчилар билан Бош бейсбол лигаси чемпионати бошланиши шарафига учрашди Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп ва вице-президент Майк Пенс Флоридадаги Канаверал бурнидан SpaceX Falcon 9 ракетаси ва Crew Dragon космик кемаси учирилишини кузатмоқда, 2020 йил 30 май. Трамп SpaceX раҳбари Илон Маскни илк хусусий бошқарилувчи миссия муваффақиятли учирилгани билан қутлади Фото: Reuters
Трамп Америка консерваторлари иттифоқи анжуманида, 2020 йил 29 февраль Фото: AP Photo
Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка иқтисодиёти Трамп ҳокимият тепасига келганидан сўнг жуда катта натижаларга эришгани ҳақидаги фикрига: «Мен бу сўзларга 100 фоиз қўшиламан», дея муносабат билдираётган вазият, 2018 йил 18 май Фото: Reuters
Изоҳ (0)