• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Мукаммал жуфтлик: президентлар ва биринчи хонимларнинг бир-бирига уйғун бетакрор образлари (фото)

    Жуфтликларнинг бир хил кийинишидан ҳам ортиқ романтикроқ нима бўлиши мумкин? Америка Қўшма Штатларининг биринчи хонимлари ҳамда президентлари ушбу ёқимли стилистик композицияга бегона эмас ва баъзида ажойиб ташқи уйғунликни намойиш этадилар.

    Жимми ва Розалин Картер

    Розалин ва Жимми Картер Оқ уйда зиёфатда, 1977 йил

    Розалин ва Жимми Картер Оқ уйда зиёфатда, 1977 йил
    Фото: Getty Images

    Жимми ва Розалин Картерга романтика бегона бўлмаган, уларнинг Оқ уйда Эрон шоҳининг ташрифи шарафига ўтказилган давлат зиёфатида бир-бирига ўхшаш либос кийгани бунинг яна бир тасдиғидир.

    Жорж ва Лаура Буш 

    Фото: Getty Images

    2001 йил январь ойида Жорж Бушнинг инаугурациясида унинг кийими ва хотинининг либосида кўк ранг уйғунлаштирилган. Лаура Буш далласлик дизайнер Мичаэл Фаирcлотҳ томонидан тикилган ёрқин кўк пальто кийган, эри кўк галстук тақиб олган.

    Фото: Getty Images

    2005 йилда Жорж ва Лауранинг ўхшаш кийиниши янги босқичга кўтарилади: эгнидаги жакетида биринчи хоним нафақат президент галстугининг рангини, балки матонинг нақшини ҳам такрорлайди.

    Барак ва Мишел Обама

    Фото: Getty Images

    Барак ва Мишел Обама ҳам бир-бирига мос келадиган кийимлар билан бирдамликни намойиш этишда ортда қолишмайди. Биринчи хоним Гана пойтахти Аккра шаҳридаги Ла Генерал Hospitalга сафари чоғида хира пушти рангдаги камарли оч кўк либос кийганида, президент галстук ва кўйлак билан ўша иккала рангни такрорлади.

    Фото: Getty Images

    Оқ уйда ҳарбий Жаред Монти учун «Шон-шараф» медалини топшириш маросимида ҳам эр-хотин оқ-қизил-қора композицияни яна такрорлади. Биринчи хоним қизил ва қора гулли нақшли оқ коктейл либосида, президент эса қора костюм, оқ кўйлак ва қизил галстук тақди.

    Фото: Getty Images

    2011 йилда Обамалар Ҳазрати олияларини зиёрат қилиш учун келганларида ва улар шарафига зиёфат уюштирилганда, улар ишлаб чиқилган схемани янги босқичга кўтаришди: бу сафар президент смокинг эмас, фрак кийган, биринчи хоним эса қордек оқ либосини худди шу рангдаги қўлқоплар билан тўлдирди. Эр-хотин худди шу гаммани қўллаб-қувватлаган қиролича Елизавета ва шаҳзода Филипп фонида кўзни қамаштирарди.

    Дональд ва Мелания Трамп

    Фото: Getty Images

    2018 йил апрель ойида АҚШ президенти Дональд Трамп ва биринчи хоними Мелания Трамп Флорида штатидаги Палм-Бичдаги Мар-а-Лаго мулкида Япония бош вазири Синдзо Абэни қабул қилишди. Мелания икки чизиқли кўйлакда, Дональд эса чизиқли галстук таққан эди. Япония бош вазири ҳам президент қиёфасини акс эттирувчи чизиқли галстук танлагани қизиқ.

    Фото: Getty Images

    2019 йилнинг май ойида Японияга ташрифи чоғида Мелания Трамп Бельгия бренди Дриэс Ван Нотенънинг ёзги плаши ва Christian Louboutin’нинг ёрқин сариқ туфлиси билан уйғунлаштирилган образда эди. Ўшанда Дональднинг костуми сариқ галстук билан тўлдирилиб, хотинининг пойабзали рангини акс эттирди.

    Фото: Getty Images

    Оқ уйдан Трамп жуфтлигининг сўнгги Рождество сурати ҳақиқий бирлик мадҳиясига ўхшарди. Уларнинг иккиси ҳам смокинг ва оқ кўйлак кийиб, айни дамдаги тантанани таъкидлашга ҳаракат қилишган.

    Жо ва Жилл Байден

    Фото: Getty Images

    Жо ва Жилл Байден ҳам бир-бирига мос кийиниш санъатини ўзлаштирган. Жорий йилнинг июнь ойи бошида Корнуоллда G7 саммитига келганларида иккаласи ҳам тўқ кўк пиджак кийиб олган эди.

    Фото: Getty Images

    АҚШ президенти ва биринчи хоними 2021 йил октябрь ойи бошида ўзларининг либосларидаги бир хил рангларнинг унчалик ёрқин бўлмаган комбинациясини намойиш қилиб, Делавердаги дам олиш кунларидан кейин қайтиб келишди. Жиллнинг кўйлагидаги тасвирлар Жонинг теракота галстуги ва кўк кўйлагига ўхшарди.

    Мавзуга доир:

    • Оқ уйдан кейинги ҳаёт: президентлик муддатидан сўнг АҚШнинг собиқ биринчи хонимлари нима билан шуғулланади?
    • Абадий классика: малика ва биринчи хонимларнинг ҳеч қачон урфдан қолмайдиган 6 та соч турмаги
    • Подиумдан ҳокимиятгача: сиёсатчи ва шаҳзодалар билан ҳаёт йўлини боғлаган моделлар (фото)

    19.10.2022, 11:54   Изоҳ (0)   21233
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Дилсўзга насиҳати, Дилноза Кубаева хонадонида фотиҳа тўйи, Ситора Фармоновага аталган пранк

    18.10.2022, 23:05

    «Саҳнага, ижодга тўймади, унинг умрини запретлар еди». Марҳум санъаткор Равшан Намозовнинг рафиқаси ҳамда фарзандлари билан суҳбат (видео)

    18.10.2022, 20:10

    «Тўйдан кейин 5 йил гўшт емасак-да, аёлим бирор марта буни юзимга солмаган». Элмурод Ҳақназаров пулга бўлган меҳрини қандай сўндиргани ҳақида (видео)

    18.10.2022, 18:48

    «Енгилтак қиз ролини ижро этишни истамайман, чунки уни отам ва ака-укам кўради». Клип ва сериалларда роллари билан танилаётган Гулруҳ Пирназарова билан суҳбат

    18.10.2022, 16:43

    Қалбингизни жунбишга келтирадиган 10 та таъсирли мультфильм (видео)

    18.10.2022, 14:42

    «Гарри Поттер» фильми юлдузлари Ҳагрид — Робби Колтрейн вафоти ҳақидаги хабарни қандай қарши олди?

    18.10.2022, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.