Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида аёлини тош билан уриб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йилнинг февраль ойида Олмалиқ шаҳрида содир бўлган. Унда эркак аёлини рашк туфайли тош билан уриб ўлдирган. Уларнинг 2 нафар фарзанди бўлган.
“Қизимга ҳар хил бўҳтон, туҳматлар қилди. Ҳеч қандай ўйнаши бўлмаса ҳам ўзини оқлаш учун ўйнаши бор деб айтиляпти, қуруқ оғзаки гап. Ҳеч қандай факт йўқ, на телефонда хабари бор, на SMS бор. Ҳеч нарсани келтириб бера олишмади”, деган марҳума келиннинг онаси.

Судланувчи суд мажлисида онлайн иштирок этган. У қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, онасидан, қариндошлари ва ҳаммадан узр сўраган.
Суд ҳукмига кўра, фуқаро Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 11 йил муддатга узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Аввалроқ Тошкент вилояти Келес шаҳрида 3 кунлик келинчак куёвнинг уйида ўзини осиб қўйгани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)