Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар
Қуйидаги ҳаётий ҳикояларга асосланган асарлар ҳар қандай романдан кўра қизиқарли. Бундан ташқари, улар илҳомланишга, ўзингизга ишонишга ва орзуларингиз амалга ошишига ёрдам беради.
Аёл қудрати ва ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаракат қилиш учун куч топиш қобилияти ҳақида мотивация берадиган китоб ўқишни истасангиз, унда Жей Лонинг таржимаи ҳоли энг яхши вариант. Унда юлдуз очиқчасига ўзининг карьерасидаги қийинчиликлар — Бруклиндан чиққан оддий қиздан дунёнинг биринчи рақамли қўшиқчисигача, Марк Энтони билан турмуш қуриши ва ажрашиши, эркаклар билан оғриқли муносабатлари ва энг қийин бўлган вазиятда ҳам ўзига ишониш қобилияти ҳақида сўз юритади. Женнифер хоинлик, айрилиқ, кўтарилиш ва пасайишларни бошдан кечирган меҳнаткаш ва кучли аёл. Шунингдек, у она, мода қироличаси ва соҳибжамол аёл. Ўқинг ва илҳом олинг!
«Becoming. Менинг ҳикоям», Мишел Обама
АҚШнинг биринчи хоними бўлиш осонми? Мишел Обама нашрдан чиқмасидан аввал ҳам мисли кўрилмаган шов-шувга сабаб бўлган мемуар ёзган. Бу нафақат президентнинг оиласи, балки бутун Американинг қандай яшаши ҳақида таъсирчан ва самимий ҳикоя. Мишел ўзининг ҳаёт йўли, Барак Обама билан танишиши, уларнинг турмушидаги биринчи қийинчиликлар, оддий америкаликлар билан мулоқот ва мамлакат бўйлаб кўплаб саёҳатлари ҳақида гапириб беради. Ушбу китобни ўқиётганингизда президентнинг рафиқаси бўлиш қанчалик қийин иш эканлигини ва ҳар бир аёл бунга қодир эмаслигини ҳис қиласиз. Шу билан бирга, Мишелнинг ўзи билан танишиш, унинг портретини яратиш ва ўзингиз учун ниманидир ўрганиш қизиқ. Мазкур китоб 3 миллиондан ортиқ тиражда сотилган — бу мисли кўрилмаган муваффақият.
«Менинг бутун ҳаётим», Жейн Фонда
Жейн Фонда — давр аёли. Актриса (икки маротаба «Оскар» совриндори) аэробика асосчиси, ҳиппи ҳаракати фаоли. Жейн ўз хотираларини холисона ёзади — асарда биз имкониятидан кўпроқ нарса қилишга ҳаракат қиладиган оддий аёлни кўрамиз. Фонда ажойиб карьера қурди, кўкрак бези саратонини енгди, икки нафар фарзандни дунёга келтирди ва шу билан бирга ҳақиқий фитнес юлдузига айланди. Ҳозирда актриса 83 ёшда ва ҳалиям ажойиб кўринишга эга. Унинг сирларини билишни хоҳлайсизми? Унда бахтли ҳаёт учун кўплаб рецептлар мавжуд бўлган ушбу китобни ўқинг.
«Автобиография», Агата Кристи
Детектив жанр классикаси — Агата Кристи қандай ажойиб ва ғайриоддий шахс бўлганлигини ҳамма ҳам билмайди. Ёзувчи ҳақиқий феминист эди: у «аёлларнинг иши эмас» деб ҳисобланган вақтда машина бошқарган, икки марта турмушга чиққан, илм ўрганган, Миср, Ироқ ва Туркияда қадимги тепаликларни қазиш ишларига борган, Иккинчи жаҳон урушида раҳм-шафқат ҳамшираси бўлиб ишлаш билан бирга ажойиб романлар ёзган... Кристининг таржимаи ҳоли ўзига хос ҳазил ва кинояли тилда ёзилган.
Бутун ҳаёт — театр! Аниқроқ айтганда — спектакль. Замонамизнинг энг таниқли рассомларидан бири Марина Абрамовичнинг таржимаи ҳоли ҳаётга янги нуқтаи назардан — оддий аёл сифатида қарашга имкон беради. Фақат жуда истеъдодли аёл нигоҳи билан. Марина фикрларини чиройли ифодалайди — ғамгин ҳазил билан у ўзининг болалиги ва биринчи ижодий тажрибалари, эркаклар билан муносабатлари ва рассом Улай билан ёрқин романтикаси ҳақида гапириб беради. Абрамович — ўз йўлидан боришни биладиган, ижтимоий догматларга аҳамият бермайдиган, ҳатто баъзан уларни бузадиган инсон. Агар бирор нарса қилишга журъат эта олмаётган бўлсангиз, албатта, ушбу китобни ўқинг.
«Режали аёл: Бахтли ҳаёт қоидалари», Мей Маск
Бир вақтнинг ўзида супермодель, диетолог бўлиш, учта фарзандни дунёга келтириш ва дунёдаги энг таниқли бизнесмен — миллиардер ўғилни қандай тарбия қилиш керак? Мей Маск таржимаи ҳолида шу ҳақда сўз юритади. У Жанубий Африкада туғилган ва жуда кўп саёҳат қилган, кейин Канадага кўчиб ўтган ва муваффақиятли моделлик карьерасини қурган, косметика бўйича етакчи брендларнинг реклама роликларида ва Бейонсе клипларида суратга тушган. Шу билан бирга, Мейнинг турмуши ҳавас қиларлик бўлмаган — автобиографиясида у бошидан кечирган кўплаб синовларни тасвирлайди. Шу билан бирга, у аёлларни илҳомлантирувчи маслаҳатлар беради, ўзингизга эътибор беришнинг муҳимлиги ҳақида гапиради ва янги иш бошлашга ҳеч қачон кеч бўлмаслигини эслатади.
«Яшил чироқ», Мэттью Макконахи
Мэттью Макконахи ўзининг 50 ёшини автобиографиясини эълон қилиш билан нишонлашга қарор қилди — у ҳаётини қайта кўриб чиқишга уриниб, кундалик шаклида китоб ёзди ва шу билан бирга ўз тушунчаларини ўқувчилар билан баҳам кўрди. Китоб ҳақиқатан ҳам қизиқарли ва самимий бўлиб чиқди: асарда Мэттью кинодаги биринчи қадамлари, юридик факультетни тарк этиш тўғрисидаги қарори, отаси билан бўлган оғир муносабатлари, шахсий ҳаёти ва романтик ролдан кўра, буюк драматик актёр бўлишни истаган йигит ҳақида ёзган.
«Шиддатли. Менинг ҳаётим», Мария Шарапова
Яна бир кучли аёлнинг илҳомлантирувчи таржимаи ҳоли — Мария Шарапова қандай қилиб ўз ҳаётини катта спортга бағишлашга қарор қилгани, АҚШга кўчиб ўтиши ва ота-онаси билан муносабатлари, ғалабалари, мағлубиятлари ва албатта, допинг можароси ва узоқ муддатли дисквалификация ҳақида ёзади. Холисона, самимий, таъсирли ва қизиқарли тарзда ёзилган асарда Мария ҳаёт ҳақидаги ҳикоялари билан ўртоқлашади, худди ўқувчи унинг яқин дўстидек. Ушбу китоб ўзингизга ишонишга ва ютуқ ҳар доим омад эмас, балки меҳнат натижаси эканлигини тушунишга ёрдам беради. Агар гўзал Мария муваффақиятга эришган бўлса, унда сиз ҳам, албатта, муваффақият қозонасиз!
«Вивен Вествуд», Иэн Келли, Вивен Вествуд
Панк қироличаси, Буюк Британия бош дизайнери — Вивен Вествуд ҳақиқий инқилоб қилди. Нафақат модада, балки оммавий маданиятда ҳам. Ушбу китоб Вивен билан биографнинг суҳбати бўлиб, у Чешир графлигининг кичик бир қишлоғидаги болалигини, ақл бовар қилмайдиган кийимлари туфайли хўрланганини, Лондонни забт этиши ва мода саноатида катта карьера бошлаганини эслайди. У ғайриоддий, дадил ва ноодатий нарсаларни ўйлаб топадиган даражада ижодкор аёл.