Шавкат Мирзиёев 30 июнь бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.

“Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”даги президент фармони имзоланганди. Фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланган эди.
“Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланганлар БҲМнинг 10 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади ва қонунчиликда белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.
Шунингдек, президент қарори билан бир гуруҳ иқтидорли йигитлар фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганди.
“Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига БҲМнинг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Мукофотлар топширилишидан лавҳалар















Илк бор “Ёшлар куни”ни нишонлаш тўғрисида 2017 йил 30 июнь куни эълон қилган. Шундан буён 30 июнь — “Ёшлар куни” мамлакатда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини эътироф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, янги авлодни илм-фан, санъат, спорт ва инновациялар соҳаларига кенг жалб этиш мақсадида нишонланади.
Изоҳ (0)