• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Tico’нинг пулига қўшиқ ёзиб машҳур бўлган, 12 йил ўқитувчилик қилган, фарзанд доғини кўрган Маҳмуд Намозов 63 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов бу йил 63 ёшни қаршилади. Фарзанд доғи, дўстлар хиёнатини кўрган ижодкор осонликча машҳурлик чўққисига етгани йўқ. У ҳам ҳамма инсонлар сингари омадини кутиб яшади. Ҳатто, молиявий қийинчиликлар ва Тошкентдаги мусофирчилик ҳам унга бегона эмас.

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    Онасининг васияти...

    Маҳмуд Намозов Узун туманидаги Боботоғ этакларида жойлашган қишлоқда дунёга келган. У оиланинг тўнғичи бўлгани учун ота-онасининг энг ишонган фарзанди бўлган.

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    — Отамнинг асл исми Алимуҳаммад бўлган, қисқартириб Алмат деб кетишган. Сурхон воҳасининг кунчиқар томонидаги қадим Боботоғ бағрида туғилган. Болалиги иккинчи жаҳон урушининг энг қизғин даврларига тўғри келган. Шундан, ёшлигини эсласа, кўнгли бузилиб кетаверади. Уйимиз оддий қишлоқ уйлари каби эди. Раҳматли Мастона онам тиним билмас аёл эди. Дадам-ку ёшликдаги қийинчиликларининг роҳатини кўрди. Аммо онам шунча фарзандни дунёга келтириб, уларни ўқитиб энди қўли ошга борай деганда оламдан ўтди. Ўлимидан аввал олдига чақириб “Сенга ишонаман ўғлим, укаларингга бош бўлгин”, деб таъйинлаганди, — дейди хонанда.

    Ўқитувчи бўлишни истаган

    Хонанда илк мусиқий саводини мактабдаги мусиқа тўгарагида олди. Ўқувчилик пайтларидан жамоа хўжалиги қошида очилган “Райҳон” ашула ва рақс ансамблида яккахон хонанда бўлиб ишлади. Мусиқага бўлган қизиқиши туфайли 1977 йил мактабни битириб, Тошкентдаги Низомий номидаги педагогика институтининг мусиқа факультетига ўқишга кирди.

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    — 17 ёшимда Тошкентга келганман. Менда хонанда бўламан, деган жиддий аҳд бўлмаганми билмадим, педогогика бўйича таҳсил олишни истаганман. Қишлоқ шароитида энг яхши касб ўқитувчилик ва шифокорлик ҳисобланади. Аммо болалигимдан маҳалламизда ўтказиладиган тўй-ҳашамларда фаол эдим, қўшиқ айтардим. Аммо кун келиб, санъат асосий касбим бўлади деб ўйламагандим, — дейди хонанда Маҳмуд Намозов.

    12 йил педагоглик қилгани ҳақида

    Хонанда институтни тамомлаб, Узунга қайтиб боради. Бунга Тошкентдаги молиявий қийинчиликлари ва ижара билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлади. У ўзи таҳсил олган 58-мактабга мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишга жойлашади. Ўн икки йиллик педагоглик фаолияти давомида ўқувчилари туман, вилоят ва республика миқёсида ўтказилган танловларда ғолиб бўлишади.

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    — 1991 йили Ботир Зокиров номидаги республика кўрик танловида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритганман. Сурхондарёдан келиб, “Бахшиёна” қўшиғи билан мукофотланиш жуда яхши эди. Ўшанда биринчи ўринни Азим Муллахонов қўлга киритганди. Мана шундан кейин оилам билан Тошкентга келишга қарор қилганман. Чунки ижодга интилиш учун истаймизми-йўқми пойтахтга яқин бўлиш керак, — дейди хонанда.

    Оғлининг бевақт вафоти

    1994 йили Маҳмуд Намозовни “Ёшлар радиоканалининг мусиқа бўлимига ишга таклиф қилишади. Шунда хонанда оиласи ва икки ўғли билан пойтахтга келади. Аммо орадан кўп вақт ўтмай оила бошига мушкул иш тушади. Улар 12 ёшли ўғилларидан айрилишади.

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    — Бу воқеа Тошкентга энди келганимда юз берган. Сурхонда ўзига яраша обрў-эътиборга эга эдим. Тошкентга келиб, катта қозонда ҳам қайнаб кўрайлик деб, жарга қулаб кетганмиз. Ҳеч ким бизга ёрдам бера олмаган. Олдин бизга ёрдам берамиз, деган одамлар секин ўзларини четга олган. Икки ўғлим Успенский номидаги мусиқа мактаб-интернатида ўқирди. Олти кун ўқиш, бир кун уйга дам олишга келарди. Катта ўғлим 14, иккинчим 12 ёш. Каттам барабанда, иккинчим виолончелда ўқийди. Қишки таътилда уйга келганида кичкинам фақат ухлайди. Биз унинг нега бунча кўп ухлашини тушуна олмаймиз. Кейин билсак, у гепатитнинг оғир формасига чалинган экан. У ёқ, бу ёққа кўрсатгунимизча, 5-10 кун ичида бола кўз ўнгимизда ўлиб қолди.

     

    Ҳеч нарса қила олмай қолдик. Энди у пайтдаги дод-войни кўрсангиз эди, аҳволимиз ҳам жуда абгор. Пулим, имкониятим бор-у, лекин ҳеч нарса қила олмасдим. Ўша пайтда президентга қарайдиган шифокор ҳам келиб кўриб, кеч қолганимизни айтди. Сариқ касалнинг оғир формасига учраган экан, боламиз қўлимизда жон берди. Сурхондарёга қўйиб келишимиз керак. Шунақа қалин қор ёққан, тизза бўйи келади. Уч машинага бўлиниб, йўлга чиқдик. Йўллар яхмалак, юриб бўлмайди. Соатига 20-30 километр тезликда юряпмиз. Ҳайдовчилар чарчаб, ҳолдан тойиб қолди.

    Ўғлим иккимиз машинада. Ҳайдовчилар чой ичишга тушиб кетди. Тасаввур қилинг, машинада ўтирибсиз, туширилган олд ўриндиқда эса болангизнинг танаси ётибди. Шу пайтда хаёлимдан Тошкентга бориб нима топдим, деган ўйлар ўтган. Шунинг учун келдимми, деганман, — дея ҳикоя қилади Маҳмуд Намозов.

    Тошкентга келиб нима топдим?

    Хонанданинг айтишича, фарзандининг ўлимидан сўнг у қаттиқ тушкунликка тушиб қолган.

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    — Тошкентга қайтиб, ўғлимнинг еттисини бердик. Ўша пайтда ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлди. Икки-уч кун уйда фақат ётганман. Аёлим ўшанда туғруқхонада ишларди. У ишга чиқиб кетди. Бир куни у ишдан келди-да, қачонгача ётасиз, бўлди энди, қолганларига умр берсин, деди. Аслида, у мендан кўпроқ куйиши керак бўлса ҳам менга далда бўлган. Бу воқеани эслашни ҳам хоҳламайман. Ҳозир эслаётганим — бошингиздан ўтказганингизни кимгадир айтсангиз, унга фойдаси тегиши мумкин. Кимдир отасини йўқотади, кимдир пулини, кимнингдир уйи ёниб кетади, ҳаётда йўқотишлар бўлади, лекин бу дегани ҳаёт тугади, дегани эмас. Аллоҳнинг ишига ҳеч қачон шак келтирмаслик керак. Ҳаёт синовларидан муносиб ўтсакгина, уларнинг орқасидан бизга мукофот берилади, — дейди хонанда.

    Tico пулига яратилган иккита қўшиқ

    У бугунги кунда воҳанинг энг талабгир хонандаси бўлса-да, осонликча машҳурликка эришмаган. Ижара уйда яшаш осон кечмаганлиги учун давлат ишидан ташқари, тўй-хизматларга ҳам бориб қўшиқ ижро этарди. 

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    — 2000 йили машина оламан деб пул йиққанман. Ўша пайтда Tico машинаси роса урфга айланганди. Тошкентдан машинани суриштирсам, 1300 АҚШ доллари дейишган. Қўлимда 1000 доллар бор эди. Қарз олиб бўлса ҳам машина оламан деб роса ҳаракат қилганман. Аммо атрофимдаги инсонлар қарз беришолмаган. Охири пул тополмаганимдан кейин қўшиқларимга клип олиб, “айлантирсам-чи” деган фикр ҳаёлимдан ўтган. “Маржон тақиб қўяман” ва “Оҳу-воҳ” қўшиқларига клип олиб, айлантирганман. Қўшиқлар қисқа вақтда шу қадар оммалашиб кетдики, 2000 йилнинг сентябрь ойида менга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини беришди, — дейди хонанда Маҳмуд Намозов. 

    “Сурхон”дан кетиши очилмайдиган сир

    2000 йилда хонанда бир гуруҳ ижодкорлар билан бирлашиб, “Сурхон” гуруҳини ташкил этди. Гуруҳ “Саратонда” “Гулпари”, “Қишлоғим” каби кўплаб хит қўшиқларни яратди. Афсуски, 14 йилдан сўнг номаълум сабабларга кўра, Маҳмуд Намозов “Сурхон”ни тарк этди. Орадан шунча йил ўтган бўлса-да, у нега гуруҳни тарк этганлигининг сирини ошкор этмайди. 

    Фото: Маҳмуд Намозов архивидан

    Маҳмуд Намозов шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ва улар билан боғлиқ суратларни омма билан бўлишишни истамайдиган ижодкор. Интервьюларида фақатгина 6 нафар набираси борлиги айтади, холос. 

    13.05.2023, 13:30   Изоҳ (0)   25258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёри Пол Уокернинг қизи “Форсаж-10” фильмида суратга тушади

    13.05.2023, 09:30

    Том Хенкс “Форрест Гамп”нинг муваффақиятига ишонмагани ҳақида сўзлаб берди

    12.05.2023, 17:55

    Америкалик актриса Сьюзан Сарандон ҳибсга олинди

    12.05.2023, 14:56

    Голливуднинг энг зўр тансоқчилари: Меган Маркл, Бейонсе ва бошқа машҳурлар қандай қўриқланади? (фото)

    12.05.2023, 14:20

    Образдан образга таниб бўлмас даражада ўзгарган актёр ва актрисалар (фото)

    12.05.2023, 11:30

    Instagram: Феруза Норматова Умрага кетди, Муборак Абдуллаева Истанбулда операция қилинди, Муниса Ризаева турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволга жавоб

    12.05.2023, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.