• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Кўксаройда бир гуруҳ ватандошларга давлат мукофотларини топширди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ фуқаролар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди. Давлат раҳбари мукофотланганларни табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    «Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бир оз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз.

    Эл-юртимиз бу муаммолар қаршисида саросимага тушиб қолгани йўқ. Аксинча, қийинчиликлар бизни янада бирлаштирди, бир-биримизга меҳримиз ортди. Мураккаб вазиятга қарамасдан, кўпни кўрган, азм-у шижоатли халқимизнинг фидокорона меҳнати билан бу синовларни мардона енгиб ўтяпмиз. Барака ҳамжиҳатликда, деган гап ҳаётимизда яна бир бор ўз тасдиғини топди. Пандемия ва глобал инқироз оқибатларини камайтириш бўйича кўраётган чора-тадбирларимиз ўз самарасини беряпти», — дейди Президент.

    Аҳоли соғлиғини асраш, иқтисодиётни ривожлантириш ва бунёдкорлик ишлари жадал давом этаётгани таъкидланган. Юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналар, янги транспорт тизимлари барпо этилаётгани, биргина шу ойда Тошкент металлургия заводи, янги метро йўналиши ишга туширилган. 2020 йилда пойтахтда Болалар миллий тиббиёт маркази, Ғалаба боғи, Адиблар хиёбони бунёд этилган. Барча вилоят ва туманларда замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар, янги-янги боғчалар, мактаблар, маданият ва санъат ҳамда спорт масканлари қад ростламоқда.

    «Биз бугунги натижаларга эришиш учун пандемия шароитида — ғоят мураккаб бир вазиятда иш олиб бордик. Бунинг учун 2—3 карра кўпроқ меҳнат қилишга, изланиш, янги имконият ва ресурсларни қидириб топишга тўғри келди. Аввало, фидойи шифокорларимиз ўз жонини гаровга қўйиб, халқимиз соғлиғини асраш учун беқиёс жасорат ва матонат кўрсатдилар. Бу борада Қуролли Кучлар, Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мард ва жасур ходимларининг хизматларини алоҳида қадрлаймиз. Айни вақтда бунёдкор қурувчилар, саховатли тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, муҳтарам нуронийларимиз, навқирон ёшларимиз, илм-фан, маданият ва спорт соҳаси вакиллари эл-юртимизга ҳақиқий таянч ва суянч бўлиб майдонга чиқдилар. Ҳар қандай синовни бирдамлик билан енгиб ўтадиган халқимиз мана шундай оғир кунларда қудратли кучга айланди. Фурсатдан фойдаланиб, сабр-матонатли, заҳматкаш, олижаноб ва фидойи халқимизга, унинг буюк қаҳрамонлиги учун яна бир бор бош эгиб, таъзим қиламан.

    Дунёда инсон ўзини қачон бахтли деб билади? Буюклик нимада? Элга ҳалол, пок меҳнат қилиб, натижаси мана шундай мукофот бўлганда. Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда фуқароларнинг фидокорона хизматларини муносиб эътироф этиш мақсадида бу йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони, «Олий Даражали Дўстлик», биринчи ва иккинчи даражали «Саломатлик» ҳамда «Фахрий мураббий» орденлари, «Соғлом турмуш» медали каби янги давлат мукофотлари таъсис этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

    Давлат раҳбари мукофотланган барча ватандошларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллаган. Шундан сўнг мукофотлар тантанали равишда топширилган.

    Сентябрь охирида ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида жадидчилик ҳаракати намояндалари — Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган эди. Маросим аввалида ана шу мукофотлар маърифатпарварнинг невараларига топширилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, тиббиёт, иқтисодиёт, фан, таълим, адабиёт ва бошқа соҳалар намояндалари, давлат ва жамоат ишлари фаолларига мукофотлар топширилди. Самарали фаолияти, ватанпарварлиги ва ташаббускорлиги билан ёшларга ибрат бўлаётгани учун Президент уларга миннатдорлик билдириб, эзгу тилакларини изҳор этган.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    «Ҳаммамиз бугун яхши орзулар ва улуғ мақсадлар билан янги йил остонасида турибмиз. Биз барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, халқимизга садоқат билан меҳнат қилиб, янги Ўзбекистон пойдеворини яратаётганимиз билан фахрланамиз. Дунёмиз тинч бўлсин, бағрикенг ва олижаноб халқимизни, жонажон Ватанимизни Аллоҳ таоло ҳамиша ўз паноҳида асрасин», — дея сўзини якунлаган Президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, мукофотланганлар юксак эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирган. Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    28.12.2020, 16:36   Изоҳ (0)   36993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади

    28.12.2020, 16:07

    Президент Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди

    28.12.2020, 15:35

    Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи Тахтақорача довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланди

    28.12.2020, 15:06

    Бухорода 33 ёшли аёлни поезд уриб кетди

    28.12.2020, 14:50

    Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган. Қайта имтиҳон топшириш шарт эмас

    28.12.2020, 14:34

    Ўзбекистонда 29 декабрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши мумкин

    28.12.2020, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.