• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Ёшлар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий кучи

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва давлат бошқарувидаги иштироки сезиларли даражада кенгайиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларга янги имкониятлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили ўнлаб қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинмоқда. 

    Давлатимиз раҳбари “ёшларни халқимизнинг олтин фонди,” деб таъкидлаб, ёшлар масаласини давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб келмоқда. Бу ёндашув “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, унинг унда белгиланган асосий вазифалар ёшлар манфаатларига қаратилган.

    Парламентда ёшлар масалалари бўйича комиссия ва Ёшлар парламенти орқали ёшлар овози давлат қарорларига етказилиб, уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.

    Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар қадам қўймоқда ва бу рақам 2030 йилда 1 миллионга етиши кутилмоқда. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида сўнгги 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 баравар ошди, ишсиз ёшлар сони эса 2 баравар камайди.

    Ёшларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизми сифатида “Ёшлар дафтари” орқали 180 мингдан ортиқ ёшга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар баланси” асосида ёшлар учта тоифага – “яхши”, “ўрта” ва “оғир” тоифага ажратилиб, эътибор марказига олинди. Айниқса, “оғир” тоифадаги 400 мингга яқин ёшга давлат томонидан кенг кўламли ёрдам кўрсатилди.

    Сўнгги йилларда олий таълим муассасалари сони 3 баравар ошди ва ёшларнинг 42 фоизи олий таълим билан қамраб олинди. Хотин-қизлар учун шартнома тўловларини давлат қоплаб бериши натижасида уларнинг сони 
    11 баравар кўпайди. Ёш олимлар сони 2 баравар ошиб, 4 минг нафардан ортиб кетди. Шунингдек, хориждаги нуфузли университетларда таҳсил олаётган талабаларимиз сони ва “Эл-юрт умиди” орқали хорижда билим олаётганлар сони ортиб бормоқда.

    Ёшлар агентлиги ҳузурида 100 миллион долларлик жамғарма тузилди. Ёш тадбиркорларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ва 2 миллиард сўмгача стартап сармоялари йўналтирилмоқда. Миллий банк ва Алоқабанк орқали ёшлар бизнеси ва стартаплари қўллаб-қувватланиб, микроқарзлар ва имтиёзли кредитлар ажратиб бериляпти.

    Креатив иқтисодиётда фаолият юритаётганларнинг 98 фоизи ёшлар ҳисобланади. IT соҳасида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси кенг қамровга эга бўлиб, яна 300 минг ёш у орқали рақамли кўникмаларга эга бўлади.

    Ёшларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Ватан таянчи” ҳаракати ташкил этилиб, унда 1 миллиондан зиёд ёшлар қатнашмоқда. Спорт орқали тарбия ва соғлом турмуш тарзига йўналтирилган “Шижоат ва ғайрат” мусобақалари орқали ғолиб маҳаллаларда спорт инфратузилмалари барпо этилмоқда.

    Бугунги кунда давлат томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ва Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиши учун мустаҳкам замин яратмоқда. Ёшларимиз миллий ривожланишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида мамлакат тараққиётида муҳим ўрин эгаллаб бормоқда.

    Ражабоев Дилмурод
    Ҳуқуқшунос, эксперт

    30 июн, 15:08   Изоҳ (0)   1087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий форумида: минтақавий фаоллик ва  иқтисодий дипломатия 

    27 июн, 21:30

    Кимё саноатида рақамлаштиришнинг ўрни қай даражада? Йэтакчи муҳандис-дастурчи Албина Каипова билан суҳбат

    24 июн, 16:03

    Ўзбекистон – Мўғулистон муносабатларида янги саҳифа

    23 июн, 21:02

    “Турон” мактаб театри ва “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг ғолиблар аниқланди

    22 июн, 12:27

    Ҳар қандай ёшда ўзини бахтли ҳис қилишга ёрдам берадиган омил аниқланди

    19 июн, 22:25

    Бутун дунё изидан қуваётган 5 та ноёб Labubu: нега улар бу қадар қиммат?

    18 июн, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.