• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ислоҳот ва тизим ишлаяпти, ундан тўғри фойдаланишни билсак бўлди”. Президент билан суҳбатлашган жиззахлик тадбиркор 

    Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи чоғида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбалари масалаларида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида давлат раҳбари жиззахлик ёшлар, тадбиркорлар ва фаоллар билан ҳам мулоқотда бўлди.

    Улардан бири Жиззах вилояти, Пахтакор туманидаги Silverleafe қўшма корхонаси John Deere комбайни оператори Дилчеҳра Эргашевадир. Дилчеҳра президентга ўқиш билан биргаликда ишини ҳам олиб бораётганини айтиб, 2022 йилги ғалла мавсумида 4500 тонна ғаллани комбайнда ўргани ҳақида гапирди. Шунингдек, Дилчеҳра Эргашева ўтган йили пахта мавсумида 2562 тонна пахтани теришда ўз ҳиссасини қўшганини айтди. Унинг айтишича, орттирган тажрибалари асосида Дилчеҳра келгуси пахта мавсумида 50-60 тонна пахта теради.

    Дилчеҳра Эргашева 2022 йилнинг 30 июнь куни Шавкат Мирзиёевдан мукофот қабул қилиб олди.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Дилчеҳра Эргашевадан давлат раҳбари билан мулоқот, унинг ҳиссиётлари ва келгуси режалари ҳақида сўрадик.

    “Олдинлари аёл иши техника ҳайдаса, ҳамма ҳайратланиб қарарди. Ҳозир юртимизда аёллар енгил ва оғир машиналарни ҳайдаяпти, кранларни бошқаряпти. Шу соҳага мен ҳам қизиқиб, комбайн ҳайдашни ўргандим. Мана 3 йилдирки, ўқиш билан биргаликда Silverleafe класстерида трактор, комбайн ҳайдаб келмоқдаман.

    Ўтган йили ғалла ўримида 4500 тонна ғалла ҳосилини йиғиб, юртимиз хирмонига ҳисса қўшдим. 2022 йилнинг 30 июнь куни “Янги Ўзбекистон” боғида Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда президентимиз мени “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлади, бундан жуда ҳам хурсандман. Кичик ишимга юксак баҳо бериб, шундай мукофотга лойиқ деб топгани учун Президентга раҳмат айтаман.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Биз 2022 йил пахта мавсумида 2562 тонна пахта ҳосилини йиғиб, ўз ҳиссамни қўшдим. 1 кунда 40-50 тонна пахта ҳосилини АҚШнинг John Deere комбайни орқали тердим. Бир кунда минг нафар ишчининг ишини бажардим деб ўйлайман, чунки бир киши 100 килограммдан терганда, шунча бўлади. Олдинлари техника меҳнатга жалб қилингунча ўзимиз далаларда пахта териб, дарслардан қолиб кетардик. Бир кунда 100 кг эмас, 50-60 кг йиғардик. Юртимизда замонавий класстерлар йўлга қўйилгач, оғир меҳнатдан воз кечила бошланди. Четдан мана шундай комбайнлар олиб келинди.

    Ҳурматли президентимиз билан яхши мулоқот бўлди. Учрашувдан сўнг янада кўп масъулиятга эга бўлдим ва мотивация, куч олдим деб ўйлайман. Худо хоҳласа, мақсадларим кўп. Президентимизга айтиб ўтганимдек, магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олиб, эгаллаган билим ва тажрибаларим асосида илмий иш қилмоқчиман. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳиссамни қўшмоқчиман. Ўзим тенги ва ёш қизлар техникаларни ҳайдашга қизиқса, қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман.

    3 йилдан бери комбайн ҳайдаб келяпман. Илк бор ишга келганимда Silverleafe қўшма корхонаси директори Ден Петерсон билан суҳбат қурганман ва кейин ишга қабул қилинганман. Биринчи иш кунимданоқ тушликкача назарий, тушликдан кейин амалий иш қилганман. Дастлаб лазерли ер текислаш трактори орқали ўрганганман. Пахта мавсумига келиб улкан комбайнлар ҳайдашни ўргана бошладим. Мана 3 йилдирки, ғалла, жўхори ва пахта ўримида мана шундай комбайнларни ҳайдаб келяпман.

    Уйдагилар бошида қаршилик қилишган. Улкан техникани кўриб қўрқишган, ўзим ҳам қўрққанман. Чунки овози ташқаридан жуда ваҳимали эшитилади, ичида эса умуман овоз ҳам эшитилмайди, сизда хавотир уйғотмайди. Кейин отамга айтганимда: “Қўлингдан келса, ўзингга ишонсанг, ҳаракат қилиб кўр”, деганлар. Ҳозир, Аллоҳга шукрки, ҳаммаси яхши. Менга ишонишади”, — дейди Дилчеҳра Эргашева.

    Президент билан мулоқотда бўлган яна бир жиззахлик тадбиркор – Феруза Умарова. У давлат раҳбарига 2021 йили 5 нафар бола билан ёлғиз қолиб кетгани, кейин эса “Аёллар дафтари” тизими орқали 30 млн сўм кредит ажратилгани ҳақида гапирди. Феруза Умарованинг сўзларига кўра, унга Шароф Рашидов туманидан 2 ойга ҳеч қандай тўловларсиз бино ажратиб берилган. У ўзига ажратилган кредит орқали 6 та компьютер харид қилиб, ўз ишини бошлаган. Бугунга келиб Феруза Умарова ўқув-марказ раҳбари ҳисобланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Феруза Умаровадан президент билан мулоқот қандай ўтгани ҳақида сўрадик. У “Аёллар дафтари” ўзи каби инсонлар учун яратилган, дея таъкидлади.

    “5 нафар боласи бор она сифатида “Аёллар дафтари” шакллантирилиши, фарзандларим учун эса “Ёшлар дафтари”ни шакллантирилгач, уйимга кучли бешталик кириб келди, десам хато бўлмайди. Сабаби кучли беш тизим қўлимдан нима келишини сўради. Ҳайрон бўлиб қараб турсам, биз сизга кредит берамиз дейишди. “Кредит олгандан кейин уни тўлаш керак-ку” десам, “олгач ўрганасиз-да”, дейишди. Маҳаллада жойлашган нотурар жой биноси – бўм-бўш бинони менга 2 ойлик имтиёзли даврга ижара шартномаси асосида беришди. 6 та компьютер билан ўқув марказ ташкил этишимга кўмаклашишди. Ушбу тизим орқали 6 та компьютер билан иш бошлаган Magical Study ўқув маркази ҳозирги кунда 22 та йўналишда фаолият олиб бормоқда. Бу дегани 22 та доимий ишчи ўрни яратилди.

    Бу тизим орқали ўқув марказим онлайн маҳалла платформаси, “Ёшлар дафтари” платформаси ҳамда ҳттп://касбталим.уз/ платформасига киритилди. Бандликка кўмаклашиш маркази, яъни Шароф Рашидов тумани билан шартнома асосида аёллар, болалар ва эркакларни ўқитишни бошладим. Ҳозирга қадар 2 йил давомида 840 нафар фуқарони ўқитдим.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олинган даромадим ҳисобидан яна битта иш бошладим. Фермер хўжалигини яратиб, у ерда экспорт учун олма, бодом ёнғоғи етиштирдим. Ўша ердаги аҳоли билан келишган ҳолда олмани суғориб, тагини чопишни йўлга қўйдик. Тагига сабзи, картошка, карам, кади экдик. Шуни ҳисобидан қишлоқ аҳолиси рўзғорига озгина бўлсада маблағ кирди. Менга ҳам маблағ тушди. Айланма маблағим 500 миллион сўмга етди.

    Лекин яна бўш ўтирмадим, Бойқўнғир ҳудудида жойлашган E-auksionъга чиққан 66 сотих ерни сотиб олдим. Энди февраль ойи охирида у ерда экотуризмни йўлга қўяман. Сабаби жойлашув локацияси жуда чиройли – Қирқиз тоғи. У ерда қизил жар ва катта қуюқ ўрмон бор. Мен ҳозирги ҳолатда Янги Ўзбекистондан жуда миннатдорман. Хонадонимга кириб келган Ўзбекистон янги тизимига ким ишонмаса, бемалол, Шароф Рашидов тумани, “Истиқлол” маҳалласига келиб, ишимни кўришсин, ўрганишсин. Ислоҳот ва тизим ҳақиқатан ишлаяпти, фақат ундан тўғри фойдаланишни билсак бўлди”, — дейди Феруза Умарова.

    12.02.2023, 15:27   Изоҳ (0)   4354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Амударё суви 2050 йилгача 15 фоизгача камайиши мумкин

    12.02.2023, 15:08

    Қашқадарёда туман ҳокимлиги ходими қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм пора олаётганида ушланди (видео) 

    12.02.2023, 13:05

    “Чақалоқлар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар йилдан йилга қисқариб бормоқда”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Андижон вилояти мисолида ўрганди 

    12.02.2023, 11:36

    Навоийнинг 100 та ғазалини ёд олган қиз. Энди у “Хамса”ни ўрганиш ниятида 

    12.02.2023, 10:38

    Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўлидан фойдаланиш борасида янги келишув имзоланди 

    12.02.2023, 10:26

    Ўзбекистонликлар Туркияга жўнатаётган нарсалар орасида эски ва яроқсиз кийимлар йўқлиги маълум қилинди 

    12.02.2023, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.