• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: «Эмланишни истамайман», метродаги келинсалом, венгерлар туркийми?

    Аввал айтилганидек, апрель ойидан Ўзбекистонда коронавирус вакцинаси билан эмлаш бошланди. Қарангки, ваҳимали касалликка қарши четдан атайлаб олиб келинган вакцина билан эмланишни истамайдиганлар ўйлаганимиздан кўпроқ экан.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати 29-31 март кунлари ўтказган сўровномасида қатнашган 19 минг иштирокчининг 44 фоизи «эмланмайман» деган вариантни танлаган. 34 фоизи Россия, 8 фоизи Хитой-Ўзбекистон, 7 фоизи АҚШ-Германия, қолганлар Британия билан АҚШ вакциналарини танлаган.

    Фото: «Юксалиш»

    Фото: «Юксалиш»

    Таълим мавзуида ёзувчи ўқитувчи-блогер Исроил Тиллабоевнинг каналида ўқитувчилардан эмлашга муносабати сўралганда, уларнинг ярми эмланишни истамаслиги маълум бўлди. 37 фоизи эмлашни фойдали деб ҳисобласа, 13 фоизида ҳали рўйхатга олиш бошланмаган.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Эмлашдан бош тортиш сабаби ишончсизлик билан бирга эмланганлар ҳам коронавирусга қайта чалинаётганлиги тўғрисидаги хабарлардир. Баъзилар ножўя таъсиридан қўрқса, бошқалар вакцина сифатидан шубҳаланади. Аҳолининг каттагина қисми эса соғлиқни сақлаш тизимидан қониқмайди. Аммо бунинг олдини олиш учун таниқли шахслар, блогерлар, ҳокимлар эмланаётгани жараёнини фаол ёритишга ҳаракат қилмоқда.

    Эмлашнинг 1-кунида Ўзбекистон бўйича беш мингдан, 2-кунида 9 мингдан ортиқ фуқаро вакцина қабул қилди. Аммо кунига расман 150-200 нафардан фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмоқда.  Қурбонлар сафи ортмоқда. Агар Европа билан солиштирсак, Ўзбекистонда ҳам коронавируснинг учинчи тўлқини бораётгани эҳтимоли мавжуд.

    * * *

    29 март куни Венгрия давлати бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга келди. Оиласи билан келган Виктор Орбанни Шавкат Мирзиёев ҳам оиласи билан қарши олди. Икки етакчи тор доирада мулоқот қилди. Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга келишилди. Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети филиали очиладиган бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Венгрия марказий Европада жойлашган давлат бўлиб, Ўзбекистон каби очиқ денгиз билан боғланмаган. Шундай бўлса-да, Венгрия динамик ривожланаётган иқтисодга эга индустриал давлат саналади. Аҳолиси биздан 3,5 баравар оз бўлгани ҳолда иқтисоди қарийб уч баравар ортиқ.

    Шу ҳафта Ўзбекистон президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклидаги норасмий саммитида иштирок этди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислик қилган тадбирда Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши, Туркий кенгашнинг фахрий раиси Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Туркий кенгаш бош котиби Бағдод Амреев қатнашди. Туркий кенгаш иқтисодиёт, савдо, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашди. Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, шу мақсадда Зиёрат туризмини ривожлантириш дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирди ҳамда Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этишни таклиф қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон ва умуман туркий давлатлар орасида Венгриянинг иштироки кўпчиликни ҳайрон қолдирган бўлиши мумкин: ахир улар туркий эмас-ку. Гап шундаки, венгерлар билан туркий халқларни минг йиллар аввалги тарих боғлаб туради. Улар ҳам туркийлар каби кўчманчи халқ ва муайян даврда туркийлар билан қўшни бўлиб яшаган. Қолаверса, Усмонийлар қўл остида яшаган венгер халқи тилида туркий сўзлар кўп учрайди. Шу сабабли туркий тилли давлатларга Венгрия ўзини яқин олиб учрашувларида қатнашиб туради.

    * * *

    Президентни ҳақоратласа бўладими? Табиийки, бундай «довюрак»лар йўқ ҳисоб, аммо шундай қилганларни қандай жазо кутишини бу ҳафта билиб олдик. 30 март куни қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.

    Бундан ташқари, оммавий тартибсизлик ва зўравонликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Ушбу ҳаракатлар учун БҲМнинг 400 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Яна қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди. Ушбу ҳаракатларни бажаришга оммавий даъват қилиш 19,6 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. Блогерлар ва сайт эгаларига ахборот тарқатишда қўйилган талаблар кучайтирилди. Хусусан, оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилувчи материалларни эълон қилиш тақиқланди. Бир сўз билан айтганда гайкалар қотирилмоқда.

    * * *

    28 март куни Тошкентда ҳамжинс муносабатлар қонунийлаштириш тарафдорлари скверда йиғилиши ҳақида гап тарқалди ва бу тартибга қаршилар ўша куни Амир Темур хиёбонида йиғилди. Маълум бўлишича, хиёбон олдида 3-4 нафар фуқаро бир йигит ва бир қизни ЛГБТ фаоллари деб гумонлаб, уларни уришга ҳаракат қилган. Шундан кейин ушлаб олиб кетилган. Ҳамжинс муносабат тарафдорларини қатор таниқли шахслар қоралаб чиқди, улар орасида депутатлар Расул Кушербоев ва Алишер Қодиров, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжоновлар бор.

    Фото: «Шоу-бизнес янгиликлари»

    Фото: «Шоу-бизнес янгиликлари»

    Келинг, бу мавзудан узоқлашайлик. 1 апрель халқаро ҳазил, кулгу куни. Шу боис бўлса керак апрель бошида метрода турли ғалати тадбирлар ташкил қилган ёшлар видеоси тарқалди. Тўғри, буларда бир оз қуюшқондан чиқиш бор, ижтимоий тармоқда машҳур бўлиш учун нималар қилишмайди дейсиз. Бир видеода йигитлар метро вагонига кичик хонтахта, бир лаган ош, ичимлик ва стаканлар олиб келиб, «зиёфат» ташкиллаштирган. Метро вагонидаги бошқа йўловчилар уларни ҳайрат ва кулги билан кузатиб ўтирган. Ундан ҳам қизиғи, кўп ўтмай йигитлардан бири тўйини ҳам метрода ўтказиб қўяқолди. Балки тўйхона қимматлик қилгандир, карантинга ёпилган бўлиши ҳам мумкин. Видеода метро ўриндиқлари орасида ширинлик, ичимликлар билан базм қилаётган ёшларни кўрамиз. Келин ҳам оқ рўмолларни ёпиниб, ўриндиқлар орасида учраганга салом қилиб турибди. Куёвжўраларнинг рақси авжида... Ҳазил-ҳазил билан-у, «Қўзиқорин» рукнимизда ёритилган бу ноодатий тадбирни уюштирганларни транспорт вазирлиги жавобгарликка тортишини билдирди. Жамоат тартиби бор.

    * * *

    Олдин пуфлаб шиширамиз, кейин дамини чиқарамиз. Сўнгги йилларда қайси соҳада ечиладиган масала бўлса дарров мутасадди ташкилот тузиб «ҳал этиш» урфга кирди. Вазирликлар ва давлат қўмиталари болалаб кетди. Мана энди бошқарув аппарати шишиб кетгач қисқартиришга киришилди. Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади. Натижада давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5 288 та штат қисқаради. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади. Раҳбар ўринбосарлари лавозими сони уч ва ундан ортиқ бўлганда раҳбарнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилиши мумкин.

    Математикада касрларни қисқартириш амали мавжуд. Бир касрнинг тепаси (сурати) ва унга кўпайтирилаётган иккинчи касрнинг ости (махражи) бир хил бўлса, шартта қисқартириб ташлаб, масала осонгина ечилади. Демак, бошқарувда ҳам вазифаси ўхшаш тепа ва пастдагиларни мувофиқ қисқартирилса буни олқишлаш лозим. Қолгани бир гап бўлар. «Дарё»да қолинг.

    05.04.2021, 08:04   Изоҳ (0)   31952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экинлар ва тупроқ учун нима хавфли?

    05.04.2021, 08:01

    Ўзбекистондаги 13 та туман инновацион ҳудудга айлантирилади

    05.04.2021, 07:49

    Наманганда боғчада танасининг 70 фоизи қайноқ сувдан куйган бола вафот этди. Ҳодиса рўй берганидан икки ой ўтиб жиноят иши қўзғатилди

    05.04.2021, 07:18

    Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс жинояти 20 йил ўтиб фош бўлди

    04.04.2021, 23:25

    Тошкентда 30 минг доллар эвазига прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар ушланди

    04.04.2021, 22:55

    Ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилди

    04.04.2021, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41

    Пеп Гвардиола “Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубият сабабини айтди

    Спорт | 1 июл, 11:30

    Эронлик хакерлар Трамп ёрдамчиларининг электрон хатларини тарқатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 1 июл, 11:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.