• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда IT тренди: ёш дастурчиларга қандай имкониятлар яратилмоқда?

    Бугун ахборот технологиялари (IT) касбларини эгаллаш нафақат дунёда, балки ўзбекистонлик ёшлар ўртасида ҳам трендга айланди. Чунки бу соҳа ҳам замонавийлиги, ҳам даромадлилиги билан ажралиб туради.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда охирги уч йил ичида ахборот технологияларини ривожлантиришга бўлган эътибор сезиларли даражада ортди. Бунинг натижасида соҳада хизматлар ҳажми ўсиб, таълим қамрови кенгайиб борди.

    Масалан, IT Park резидентлари 2021 йилда 2,5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 5 триллион сўмни ташкил этди. Хизматлар экспорти ҳажми 2021 йилда 50 миллион доллар эди, ўтган йили 140 миллион долларга етди. Яъни йилига 2-3 баравар ўсиш кузатилмоқда. IT ривожлангани сари дунё бозорида ўзбекистонлик дастурчиларга талаб ортмоқда.

    Инфографика: IT Park

    Дунёда, хусусан, Ўзбекистонда IT соҳасига кадрлар етишмовчилиги юқори. Чунки IT деярли барча соҳаларга кириб борди. Рақамлаштириш замон талабига айланди. Демак, ҳамма тармоқлар учун дастурчилар етарли бўлиши керак. Шу маънода, республикада рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш заруриятга айланган. Барча вазирлик ва идораларга IT хизматларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бу ўз навбатида ортиқча харажатлар ва инсон омилини камайтиришда ҳам қўл келади.

    Шундай экан, соҳани ривожлантириш учун энг аввало, уни ўргатишни – таълимни йўлга қўйиш даркор. Бугун ўзбекистонлик ёшларни ITга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулотига бозор яратиш энг муҳим масалалардан бири бўлиб турипти. Шу боис, ҳукумат томонидан IT таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Мисол учун, жорий йил 1 апрелдан “Электрон ҳукумат”, “Бизнес учун дастур” таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган республика танлови бошланади. Куни кеча ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларга шу каби танловларни вилоят ва туманларда кўпроқ ўтказиш топшириғини берди.

    Фото: “Дарё”

    Яна бир яхши ташаббус – ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олиш йўлга қўйилади.

    Шу билан бирга, 1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун имкониятлар яратилади. Жумладан, ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади.

    IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади. Албатта, давлат томонидан соҳага қизиқувчиларни қўллаб-қувватланиши тез орада ўзининг самарасини бериши табиий.

    Фото: “Дарё”

    Ҳукумат томонидан яна бир ташаббус, ҳар бир олийгоҳнинг битирувчилари ўз йўналишларидаги IT дастурларда ишлашни ўрганишини таъминлаш масаласида бўлмоқда.

    Мисол учун, қурилиш лойиҳалари учун чизмалар чизиш, сметалар тузиш, инфратузилмани яратиш ихтисослаштирилган дастурлар асосида 1-2 ойда якунига етказиш мумкин. Хорижда ёшлар бундай дастурларни олийгоҳда ўрганиб чиқиши лозим.

    Олий таълим ва Рақамли технологиялар вазирликлари қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилади. IT Park ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш йўлга қўйилади.

    Инфографика: Рақамли технологиялар вазирлиги

    Бугунги кунда чет тилини билган ёшлар ўзини-ўзи банд қилиш – фрилансинг орқали ҳам уйдан чиқмасдан, хориждан қўшимча даромад олмоқда. Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилганлар сони 70 мингдан ортган.

    2022 йилда ўзбекистонлик фрилансерлар 11,8 миллион доллар даромадини пул ўтказиш ёки Payoneer тизими орқали Ўзбекистонга ўтказган. Бу 2019 йилга нисбатан 7,4 баробар кўп кўрсаткич ҳисобланади. Яъни 2019 йилда 1,6 миллон доллар, 2020 йилда 9,9 миллион доллар, 2021 йилда 10,5 миллион доллар маблағлар республикага келиб тушган.

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг Telegram'да маълум қилишича, бу уларнинг барча топган маблағлари эмас.

    “Чунки ёшларнинг кўпчилиги хориждан топган даромадига чет давлатнинг ўзидан кўпгина бошқа маҳсулот ва хизматларни ҳам харид қилишади”, – деб ёзади у.

    Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда IT соҳасига сўнгги 5 йилда 2 миллиард доллар (700 миллион доллари тўғридан-тўғри инвестициялар) йўналтирилган. Жумладан, 2022 йилда АКТ соҳасига киритилган инвестициялар ҳажми 1,3 баробарга, соҳа томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 1,25 баробарга ортган. Натижада аҳоли жон бошига АКТ хизматлари 621 минг сўмни ташкил этиб, қўшимча 29,6 мингта аҳолининг иш билан бандлиги таъминланган.

    Инфографика: Рақамли технологиялар вазирлиги

    Ўзбекистонда IT инфратузилмаси яхшиланиши, хорижий компаниялар учун яратилган қулай муҳит натижасида 2021 йилда фаолият олиб бораётган 23 та хорижий IT компаниялар сони, 2022 йилда 157 тага етди. Ўтган йил якуни бўйича IT Park резидентлари 1037 тани ташкил қилди.

    Мамлакатда IT компаниялар учун қатор имтиёзлар берилгани уларнинг сони сезиларли ортиб боришига туртки бўлмоқда. Хусусан, бундай компаниялар ижтимоий солиқдан озод қилинади. Улар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 7,5 фоиз ставкада тўлайди. Қолаверса, улардан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган дастурий таъминот воситаларини олиб киришдаги божхона тўловлари ундирилмайди.

    Мазкур соҳага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлашда халқаро ҳамкорликнинг ўрни ҳам самарали бўлмоқда. Хорижнинг нуфузли ташкилотлари Ўзбекистонга сармоялар йўналтирмоқда. Хусусан, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ Тараққиёт дастурининг 121 минг долларлик гранти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг очиқ маълумотлар соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув материаллари яратиш ва ёшларни ўқитишга йўналтирилган 145 минг долларлик гранти шулар жумласидандир. Жаҳон банки томонидан ажратилган 1 миллиард доллар эса мамлакат IT соҳаси ривожланишига жуда катта импулс беришига ишонилмоқда.

    Инфографика: Рақамли технологиялар вазирлиги

    Рақамли технологиялар вазирлигининг маълум қилишича, кўплаб имтиёзларни ўзида жамлаган “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси доирасида 2,5 миллиондан ортиқ ёш рўйхатдан ўтиб, шу соҳага қизиқиш билдирган. 1 миллион 700 мингдан ортиқ ёш битирув сертификатига эга бўлган.

    2022 йилги халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг рақамлаштириш бўйича ўрни сезиларли даражада кўтарилди. Хусусан, Жаҳон банкининг “GovTech Enablers” индексига мувофиқ, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича мамлакатимиз 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилади. “GovTech Маturity Index” натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича эса 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг “А” гуруҳига кирди. БМТ томонидан ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган Электрон ҳукумат рейтингининг (E-Goverment Survey) 2022 йилги натижасида Ўзбекистон бир йўла 18 поғона юқорилаб, “юқори/жуда юқори ривожланувчи” мамлакатлар қаторига кирди.

    Умуман олганда, қисқа давр ичида IT бўйича сезиларли натижаларга эришилди. Соҳани янада ривожлантириш учун ҳаракат қилинмоқда. Кўплаб мутахассислар Ўзбекистонда мазкур соҳани ривожлантириш учун потенциал етарли эканини такрорлайди. Бунинг сабаби мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилиши билан боғлиқ. IT эса кўпроқ, ёшлар касби.

    23.02.2023, 16:29   Изоҳ (0)   11865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди 

    23.02.2023, 16:11

    Россияда ағдарилиб кетган автобусда ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинди 

    23.02.2023, 15:52

    Тошкентда Умрага бориш учун авиачипта олмоқчи бўлган 50 киши алданди

    23.02.2023, 15:07

    Ўзбекистонда Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси ҳудудларга топширилди  

    23.02.2023, 14:27

    Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг айрим ходимлари лавозимидан озод этилди

    23.02.2023, 13:27

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида газ-заправкалар 24 соат ишлай бошлади

    23.02.2023, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.