Жорий йилнинг 22 май куни Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса – Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди. Форум тўловлар соҳаси ва банк сектори келажаги борасидаги муҳокамалар учун асосий майдон бўлиб хизмат қилди. Тадбир рақамли тўловлар соҳасидаги дунё етакчиси – Visa компанияси томонидан ташкил этилди.
Келажак инновациялари ва Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясига бағишланган пленар сессияни очиб берар экан, Visaнинг Ўзбекистондаги минтақавий бошқарувчиси Бехзод Абдураҳмонов қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Бугунги кунда Ўзбекистон ноёб трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Сўнгги йилларда мамлакат рақамли иқтисодиёт томонга, айниқса тўловлар саноатида дадил қадамлар ташлади. Бу шунчаки тренд эмас, бизнес, давлат ва аҳоли учун янги уфқларни очувчи стратегик танловдир”.
Банк секторининг асосий ўйинчилари иштирокидаги сессияда рақамли трансформация амалиёти ва замонавий тўлов муҳитини яратиш учун амалга оширилган аниқ чоралар муҳокама қилинди.
Ипак Юли Банк бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёр Алимов рақамлаштиришга узоқ муддатли ёндашувнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди: “Рақамлаштириш – бу нафақат тренд, балки стратегик йўналишдир, айниқса, гап ёшлар ҳақида кетганда. Бу биринчи навбатда мўлжал олиш керак бўлган сегментдир. Биз Ипак Юли Банкда шунчаки оммавий маҳсулот ишлаб чиқаришга эмас, мижозларимиз учун ҳақиқатда нима муҳим эканлигини тушунишга интиламиз. Шу сабабдан биз узоқ муддатли, маълумотлар, мижозлар ва рақамли келажакка мўлжалланган ёндашувимизни акс эттирувчи қатор ташаббусларни ишга туширдик. Масалан, Visa Старт Сум – бу илк сўмдаги карта бўлиб, у билан автоматик валюта конвертацияси, пулни нақдлаштириш имкониятлари ва лайфстайл-чегирмалар орқали Ўзбекистонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳар кунлик харидларни қулай амалга ошириш мумкин. Биринчи уч ойда кредит карталари лимитлари 100 млрд сўмдан ошди. Яна бир ёрқин мисол – Woman Cард. У бутун экотизим бўлиб, 2,5 ой давомида ундан 23 мингдан зиёд аёллар фойдаланди. Карта дўконлар, саломатлик, кафе, ресторанлар ва бошқа хизматларга 55 фоизгача чегирмалар беради. Биз мижозга унинг кундалик ҳаётида ҳамроҳлик қилувчи банк бўлишни истаймиз”.
Хусусий банк секторининг етакчиларидан бири Капитал Банкнинг кузатув кенгаши аъзоси Кирилл Маркевич қуйидагиларни таъкидлади:
“Трансформация ва молия саноати келажаги ҳақида гап кетганда кўпинча молиявий технилогиялар ёдга олинади, аммо айнан банклар ушбу ўзгаришлар ядросига айланиши мумкин. Капитал банкдаги янги йўналиш бу Банк-ас-а-Service “Банк хизмат каби”дир. Бу IT-тизимдаги модул эмас, аниқ маҳсулот, ҳамкорликдаги модел ва технологик платформани талаб этувчи мустақил бизнес-йўналиш.
Энг муҳими — банк шунчаки “маҳсулотлар пештаҳтаси” эмас, ўзгалар муваффақиятининг ядроси бўлишга тайёр бўлиши лозим. БааС — бу ўрта асрлардаги баланд девор билан ўралган, атрофи жарликдан иборат қаср эмас, балки аэропорт, хабдир. У ўзи чипта сотмаса-да, ҳар куни ўнлаб авиакомпаниялар ва уларнинг минглаб йўловчиларига хизмат кўрсатади. Йўловчининг ҳар бир ҳаракатида унинг учун манфаат бор. Шунингдек, банк инфратузилмаси ҳам ўз ролини ўзгартириб, изоляция қилувчидан бирлаштирувчига ўзгармоқда.
Зеро, эртага бўлимлари кўпроқ, мобил иловаси чиройлироқ бўлган банк эмас, одамларнинг кундалик ҳаётига яқинроқ кириб борган банк ютади. Банк мижозни жалб қилишга уринмасдан, мижоз бор жойга келиши бу мутлақо ўзгача мантиқ. Келганда ҳам рақобатчи ролида эмас, ихтисослашган, мураккаб, оғир ва бошқа бизнесларга хос бўлмаган ядро ролида”.
InfinBANK бошқарув раиси ўринбосари Руслан Каримов банкнинг рақамлаштиришга бўлган стратегик ёндашуви ва мижозларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари атрофига қурилган хизматларни яратишнинг муҳимлиги ҳақида сўзлади:
“Бугунги рақамли кун тартиби шунчаки тренд бўлиб қолмай, биз ҳар куни бирга яшайдиган корпоратив бошқарувнинг бир қисмидир. Биз InfinBANKда рақамлаштиришга мижоз йўли призмаси орқали қараймиз. Масалан, банкнинг эҳтимолий мижози фаол сайёҳ бўлиши мумкин. У банк, суғурта, элчихона каби кўплаб муассасалар билан тўқнаш келади ва ушбу йўл имкон борича оддий бўлиши муҳим. Ягона кириш нуқтаси бўла оладиган ва мижоз учун сезиларли қийматни ярата оладиган банклар ҳақиқатда рақобатбардош бўлади. Биз, шунингдек, ички операцион самарадорликни ошириш учун рақамли ечимларни фаол ривожлантиряпмиз ва бу борадаги натижалар кўп нарсани айта олади: бизнинг кредит конвееримиз 2023 йилда чакана блокда 90 мингта ариза устида ишлаган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 500 минг аризага ошди. Рақамли трансформацияга тизимли ёндашувнинг натижаси айнан шудир”.
Сессия якунида Visa вакили иштирокчиларга очиқ мулоқот учун миннатдорлик изҳор қилди ва фақатгина банклар, финтех-компаниялар ва давлат тузилмалари билан ҳамкорликда рақамли молия соҳасида мустаҳкам ўзгаришларга эришиш мумкинлигига ишонч билдирди.
“Бизнинг вазифамиз – фақатгина замон билан ҳамнафас бўлиш эмас, балки келажакни ҳозир яратиш, – дея таъкидлади Бехзод Абдурахмонов. – Айнан шунинг учун биз асосий эътиборни кенг кўламлилик, қулайлик ва инновацияларга қаратамиз. Биз Ўзбекистоннинг тўлов экотизимини ривожлантиришга ёрдам берадиган ғоялар, ташаббуслар ва ҳамкорликдаги лойиҳаларга очиқмиз”.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)