• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уй олгач, менга хат ёзишни унутмагин». Шавкат Мирзиёев имтиёз асосида бюджетга ўқишга кирган талаба келинга уй совға қилди

    Ўзбекистон Президенти 2020 йилнинг 12—13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида қашқадарёлик ёшлар билан ҳам учрашди. Мулоқот мобайнида давлат раҳбари Қарши давлат университети талабаси Шоҳида Жўраевага 2 хонали уй совға қилинишини таъкидлаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, 12 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бир гуруҳ йигит-қизлар билан учрашиб, ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот ўтказган. Учрашувда Шоҳида Жўраева «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифини билдирган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Мамлакатимиз раҳбарининг айнан Қашқадарё вилоятига ташрифи, янги бунёд этилган Ёшлар марказини тақдим этиши ва биз билан мулоқот қилиши қашқадарёлик ёшларга жуда катта куч, қувонч бағишлади. Ушбу йиғилишда Президентимизга ёшлар, ёш оиларнинг психологик маданиятини ошириш, уларни катта ҳаётга тарбиялаш мақсадида «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифи билан мурожаат қилдим. Ушбу таклиф давлатимиз раҳбарига маъқул келди», — деди 25 яшар талаба.

    Давлат раҳбари Шоҳида Жўраеванинг таклифини эшитгач, унга Қарши шаҳридан 2 хонали уй совға қилинишини айтган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Турмуш қурганимизга энди йигирма кун бўлди. Президентимиз ёш оила эканлигим боис таклифимдан келиб чиққан ҳолда шу ернинг ўзида 2 хонали уйлардан бирини совға тариқасида тақдим қилди. Бу эса мени чексиз қувонтирди. Оилам билан туманда турамиз, олийгоҳимиз эса шаҳарда жойлашган. Ўқишга қатнаш менга қийинчилик туғдирарди. Бизда шаҳар марказидан уй олиш нияти бор эди ва бу ният Президентимиз билан ўтган учрашувда амалга ошди. Давлат раҳбари ‘Уйинг қайси қаватда бўлишини хоҳласанг ўзинг танла’. Уйни олганингдан кейин ‘Мана шу уйни олдим, деб менга хат ёзишни унутмагин’, деб таъкидлади. Мен эса уйни иккинчи қаватдан танлашни ният қилдим», — деди у.

    Шоҳида Жўраеванинг айтишича, у кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида талабалик бахтига эришган.

    «Коллежни битирганимдан сўнг ёшлар етакчиси вазифасида иш бошлаганман. Айнан ёшлар ташкилотида катта бўлганман, десам адашмайман. «Энг ёш ёшлар етакчиси» номинацияси бўйича «Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланганман. Шу йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияномасига кўра, кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида Қарши давлат университетининг хорижий тиллар факультети филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналишига ўқишга қабул қилиндим»,  — деди Шоҳида Жўраева.

    Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари билан кечган учрашувда, шунингдек, яқинда Сербияда ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида контаркт асосида ўқиб келаётган яккабоғлик Мушарраф Ибодуллаева давлат гранти асосида ўқишини давом эттирадиган бўлганди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев таклифи билан ЎзДЖЦУда контракт асосида ўқийдиган самбочи қиз грантга ўтказиладиган бўлди
    • «Президентимиз жамоамизнинг ҳар бир аъзосига 5 минг доллардан мукофот пули берилишини айтди» – қаршилик ёш тадбиркор билан суҳбат
    • «Ёшлар ёмон эмас, ўзимиз ёмон». Шавкат Мирзиёев ёшлардан нолийдиган раҳбарларга таклиф берди

    16.11.2020, 06:44   Изоҳ (0)   48178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Афғонистон билан авиақатновларни 2021 йилдан тиклашни режалаштирмоқда

    15.11.2020, 22:24

    «Менга келган хатларнинг кўпида ‘кўприк қуриб беринг, президент бува’ деб ёзилган». Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги йўллар ҳақида

    15.11.2020, 21:25

    Ўзбекистон бренди 9 поғона юқорилаб 61-ўринга чиқди. Энди у Кения ва Ироқ ўртасида

    15.11.2020, 20:34

    Наманганда миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлигида Халқаро бизнес марказ қурилиши 2021 йил баҳорида бошланади

    15.11.2020, 19:35

    «Қаршида кунига 4-5 соат сув берилади. Ҳатто Қорақалпоғистонда ҳам бундай эмас!» Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги ичимлик суви муаммоси ҳақида

    15.11.2020, 19:15

    Тошкентда автосаройлардан бирида чиптачи автобус ҳайдовчисига пичоқ тиқиб олди (видео)

    15.11.2020, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.