• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси, «Янги Ўзбекистон» университети ва спорт марказлари қурилиш лойиҳалари билан танишди (фото)

    Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, дастлаб Олимпия шаҳарчаси бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Бу мажмуа 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилади. Халқаро талабларга мувофиқ, шаҳарчада олимпия стадиони, ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади.

    Аввалги тақдимотда президент бу спорт мажмуалари халққа мулк бўлиб қолишини, уларни сифатли қилиб қуриш зарурлигини айтган эди. Шу боис лойиҳалаш ва кейинчалик қурилиш жараёнларига соҳада катта тажрибага эга чет эл компаниялари жалб этилади. Давлат раҳбари спорт мажмуаларининг универсал бўлиши муҳимлигини таъкидлади. Стадион ва биноларнинг тепасида қуёш панеллари ўрнатиб, энергияни тежаш, бўш майдонларда кўпроқ дарахтлар экиш бўйича тавсиялар берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда «Янги Ўзбекистон» университети лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Бунинг учун пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидан жой ажратилиб, ўқув бинолари, маъмурият, ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхоналар, ошхона, кутубхона, лаборатория, спорт мажмуаси қурилиши лойиҳалаштирилган.

    Ҳозир бу ҳудудда Президент мактаби бор. Келгусида Президент таълим муассасалари агентлиги ҳам шу ерда жойлашади. Шу тариқа ҳудуд таълимга ихтисослашган яхлит мажмуа бўлади.

    Ихтисослаштирилган мактаблар – бизнинг заминимиз. Уларда болаларимиз билимли, баркамол бўлиб вояга етади. Университет бу тизимнинг давоми бўлиб, мамлакатимиз учун керакли, замонавий мутахассислар тайёрлайди. Шунинг учун бу ерда барча шарт-шароит, илғор методика бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
    Давлат раҳбари бунёдкорлик ишларига кўпроқ маҳаллий қурувчиларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Тақдимотда кўрсатилган навбатдаги лойиҳа ҳам ёшларга қаратилган. Унга кўра, маҳаллаларда стадион, ўйин майдончалари, кутубхона, компьютерхона, ошхона, ҳаммом ва бошқаларни ўз ичига олган марказлар барпо этиш кўзда тутилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент кўрсатмасига мувофиқ, аҳоли билан маслаҳатлашилиб, аввало, бундай марказлар қуриладиган жойлар аниқланди. Бугунги кунгача 171 та маҳаллада спорт майдончалари қурилиши бошланиб, улардан 64 таси фойдаланишга топширилди.

    Президентнинг шу йил 11 апрелдаги «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бунга ҳамоҳанг бўлди. Мазкур қарорга мувофиқ ўтказилган «Беш ташаббус» олимпиадасининг спорт мусобақаларида 279 та маҳалла ғолиб ва совриндор бўлган эди. Спорцевар ёшларга ҳам мукофот, ҳам рағбат сифатида, ушбу маҳаллаларда 3 хил – универсал, стритбол ва воркаут мажмуалари қурилади. Бундан ташқари, спорт инфратузилмаси йўқ яна 208 та маҳаллада ҳам стритбол ва воркаут майдонлари ташкил этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил декабрда Кореяга давлат ташрифи жуда самарали бўлган эди. Шундан сўнг, Тошкентда тиббиёт кластери ташкил этиш лойиҳаси ҳам жадаллашди. Унга кўра, Кореянинг Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди (EDCF) кўмагида катталар учун тиббиёт маркази, онкология шифохонаси ва олий ўқув юрти қурилиши режалаштирилган.

    Бу учта мажмуа ҳозирги Болалар тиббиёт маркази билан бирга яхлит кластер ҳосил қилади. Унда ўқитиш ва даволаш бўйича Корея тажрибасига асосланган илғор тизим йўлга қўйилади. Шифохоналар жами 900 бемор ўрнига эга бўлади. Қурилиш ишлари 2023 йилда бошланади. Давлат раҳбари лойиҳа бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

    23.09.2022, 19:43   Изоҳ (0)   13556
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Миқ этмади». Президент танқид қилиб, ишдан олган қашқадарёлик ҳокимлар ОАВ сўровига беписандлик қилмоқда

    23.09.2022, 19:29

    Наманган ва Самарқандда «Регапен» психотроп моддаларини сотаётган шахслар ушланди

    23.09.2022, 19:22

    Тошкентда 205 миллион сўм писта пулини қайтариб бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    23.09.2022, 19:10

    Ўзбекистонда докторантура квоталари тасдиқланди — инфографика

    23.09.2022, 19:00

    Қашқадарёда маст фуқаро ЙПХ ходимини уриб, ҳақоратлади (видео)

    23.09.2022, 18:49

    Қашқадарё ЙПХ ходими фуқарога қўл кўтаргани айтилмоқда (видео)

    23.09.2022, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.