• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ғалаба учун кунига 10 соатлаб китоб ўқидик” — халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчиларга 165 млн сўмгача мукофот пуллари берилди

    Тошкент шаҳрида 2022/2023-ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

    Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 

    Тадбир Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилди. Маросимда 65 нафар совриндор ва уларга таълим берган ўқитувчиларга бир марталик пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Хусусан, нуфузли халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлган киритган ёшларга 165 миллион сўмдан, ўқитувчиларига эса 148 миллион 500 минг сўмдан маблағлар топширилди.

    Фото: “Дарё”

    Маросимда нутқ сўзлаган мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг айтишича, ўқувчилар бу йил аввалги йилларга қараганда энг кўп медалларни қўлга киритди.

    “Жорий ўқув йилида Япония, БАА, Швейцария, Венгрия давлатларида бўлиб ўтган нуфузли халқаро олимпиадаларда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза медаллари қўлга киритилиб, ўқувчиларимиз томонидан тарихий ғалабаларга эришилди. Бундан ташқари, йил давомида ўқувчиларимиз турли минтақавий халқаро олимпиадаларда ҳам иштирок этиб, 6 та олтин, 23 та кумуш ва 23 та бронза медалга сазовор бўлди. Бу натижалар ўқувчи ва устозлар саъй-ҳаракатлари билан амалга ошди”, —деди вазир.
    Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 

    Вазирлик бошқарма бошлиғи Умид Раҳмонов “Дарё” мухбири билан суҳбатда совриндорларни тақдирлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдори 4 йил ичида 10 баравар ортганини таъкидлади.

    Умид Раҳмонов
    Фото: “Дарё”
    “Бу йил ўқувчиларимиз 65 та медални қўлга киритишди. Шундан 8 таси олтин, 24 таси кумуш, 33 таси бронза медалларидир. 2019 йилда ғолибларни рағбатлантириш тизими жорий қилинганда дастлабки ажратилган маблағ миқдори 780 миллион сўм бўлганди. Бугун эса у кўрсаткич 8 миллиард сўмга етди, яъни 10 баробарга кўпайди. Бу мактаб таълимига берилаётган эътибор натижаси”, — деди у.
    Фото: “Дарё”

    Маросимда Швейцарияда бўлиб ўтган 55-кимё олимпиадасида олтин медални қўлган киритган Азизбек Назаровга 165 миллион сўм пул мукофоти тантанали топширилди. Унинг айтишича, олимпиадага тайёргарлик жараёни анча оғир кечган.

    Азизбек Назаров
    Фото: “Дарё”
    “Олимпиадага тайёргарлик жараёнида бизга ҳафтада ҳар куни дарс бўларди. Таътилга ҳам чиқмасдик. Ғалабага эришиш учун кунига 10 соатлаб китоб ўқидим. Меҳнатларим натижасини берганидан хурсандман. Олимпиадага ўқитувчиларимиз билан 2 йил тайёрландик. Синовлар назарий ва лаборатория босқичидан иборат бўлди. Биздан 4 киши қатнашдик ва ҳаммамиз медал билан қайтдик. Халқаро олимпиадаларгача минтақавий олимпиадаларда ҳам ғолиб бўлганмиз. Бугун менга берилган 165 миллион сўм пул ўзимга кўплик қилади. Унинг бир қисмини ўқишим учун сарфламоқчиман. Қолганини отамга бераман ва бу менинг ниятларимдан биттаси”, — деди у.
    Фото: “Дарё”

    Шунингдек, Азизбек Назаров олий таълимни Ўзбекистонда давом эттирмоқчи эканини айтди.

    “Ўзим Қашқадарёликман. Ҳозирда Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф битирувчисиман. Келгусида Тошкент тиббиёт академиясида ўқимоқчиман”, — деди олимпиада ғолиби.

    Бу йил Азизбекнинг устози, кимё фани ўқитувчиси Моҳира Болтаеванинг 7 нафар ўқувчиси халқаро ҳамда минтақавий олимпиадаларда ғолиб бўлди. Унинг айтишича, инсонда натижага эришиш учун аввало хоҳиш бўлиши даркор.

    Моҳира Болтаева
    Фото: “Дарё”
    “Бу йил нуфузли халқаро олимпиадада икки нафар, минтақавий Менделеев олимпиадасида 3 нафар ўқувчим медал олди. Бундан жуда ҳам мамнунман. Ўзим ҳам 2019 йилда халқаро олимпиадада иштирок этиб, кумуш медал олганман. Албатта, олимпиада 10 кунда ўтиб кетади. Лекин унда қатнашиш учун йиллар давомида жуда ҳам зич график асосида тайёргарлик кўрганмиз. Байрамлар, дам олиш кунларида ҳам ишлаганмиз. Энг муҳими, инсонда хоҳиш бўлиши керак. Олимпиада жуда ҳам узоқ йўл. Халқаро майдонни кўрган инсон ҳали кўп нарса билмаслигини англаб етади. Чунки бошқа ёшларнинг билим даражасини кўради. Бундан янада олдинга юришга ўрганади”, — деди муаллим.

    Тантанали тадбирда академик Абдулла Аъзам ҳам қатнашди. Олим ёшлар ва устозларга мурожаат қилиб, учинчи ренессансни қуриш вақти келганини айтди.

    Абдулла Аъзам
    Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 
    “Тарихимизда иккита илм-фан юксалиши бўлган. Биринчи ренессанс Ал-Хоразмийдан бошланади, то мўғул истилоси ва Беруний, Ибн Синоларгача. Иккинчиси, темурийлар ва Мирзо Улуғбек даврида. Фарзандларимиз томирида ана шу буюк аждодларимиз қони оқмоқда. Ва биз яна жаҳонга ўзбекнинг интеллектуал салоҳияти ва қудратини кўрсатиб қўйишимиз керак. Ана шу учинчи ренессанс бўлади. Бунинг учун ҳурматли ўқувчилар, мен сизлардан илтимос қиламан, эришган натижангиз билан тўхтаб қолманг. Юксак марраларни кўзланг. Математик бўлсангиз, Филдс медали олишни ният қилинг. Физик, химик, геолог бўлсангиз, Нобел мукофоти олишга ҳаракат қилинг. Қўрқманг. Бунга сизнинг иқтидор ва салоҳиятингиз етади. Фақат мақсаддан чалғимасангиз бўлди. Ҳаётда чалғитадиган нарсалар кўп”, — деди олим.
    Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 

    Вазирлик берган маълумотларга кўра, сўнгги маротаба 5 та халқаро олимпиада жорий йил каби тўлиқ анъанавий шаклда 2019 йилда ўтказилган ва унда ўқувчилар томонидан 8 та медал (2 та кумуш, 6 та бронза) қўлга киритилган.

    Фото: “Дарё”

    2021 йилдаги натижа бундан аввалги энг яхши натижа бўлган, бироқ у пайтда пандемия сабабли барча олимпиадалар онлайн шаклда ўтказилиб, ўқувчилар фақат назарий саволларга жавоб берган ҳамда амалий ва тажриба-синов топшириқлари берилмаган. Ўзбекистонлик ўқувчилар 2022 йилда 6 та медал, 2021 йилда 10 та медал қўлга киритган.

    Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 3 майдаги қарорига мувофиқ:

    • олтин медални қўлга киритган ўқувчилар БҲМнинг 500 баравари (165 миллион сўм), устози 450 баравари (148,5 миллион сўм);
    • кумуш медал учун — ўқувчи БҲМнинг 300 баравар миқдори (99 миллион сўм), устози 250 баравар (82,5 миллион сўм);
    • бронза медал учун — БҲМнинг 200 баравари (66 миллион сўм), устози 150 баравар (49,5 миллион сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.

    Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган тақдирда, лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама олади.

    11.09.2023, 16:49   Изоҳ (0)   15765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    11.09.2023, 16:33

    Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган президент сайловларини тан олмайди

    11.09.2023, 16:25

    Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейи ўтказилади

    11.09.2023, 15:08

    Қашқадарёда сирка кислотаси ичирилган чақалоқ оғир аҳволда шифохонага ётқизилди 

    11.09.2023, 14:52

    Ўзбекистонда 13—15 сентябрь кунлари амалга ошириладиган бир қатор поездлар ҳаракати бекор қилинди

    11.09.2023, 14:24

    Самарқандда пул эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган яна бир киши қўлга тушди

    11.09.2023, 14:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.