Каталониянинг “Барселона” клуби “Эспаньол” дарвозабони Жоан Гарсиянинг вакиллари билан учрашиб, шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли дарвозабон билан тузиладиган келишув 5 йилга мўлжалланган. Шунингдек, шартномада агар Жоан Испания миллий терма жамоасига чақирув олган тақдирда бонус тўланиши ҳақида банд ҳам киритилган. Ҳозирда якуний қарор Гарсиянинг ўзига боғлиқ бўлиб, у шартномани тасдиқлаши кутилмоқда.
Ҳозирда унга бир нечта топ-клублар ҳам қизиқиш билдирилмоқда. Хусусан, “Арсенал”, “Ньюкасл Юнайтед”, “Астон Вилла”, “Наполи”, “Интер” ва “Байер” дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Футболчи агентлари билан учрашиб, кейин якуний қарорини қабул қилишини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, “Барселона” футболчини қўлга киритиш учун унинг шартномасида кўрсатилаган 25 миллион евро миқдордаги товон пулини тўлашга тайёр.
Жоан Гарсия жорий мавсумда “Эспаньол” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 51 та гол ўтказиб юборган ва 8 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг “Эспаньол” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали дарвозабоннинг қийматини 20 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)