• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Авиаҳалокатдан қутулиб қолган, йўл-йўл либос ёққани учун “Реал”ни эмас, “Барселона”ни танлаган ва каталонлар афсонасига айланган Ладислав Кубала ҳақида

    Ладислав Кубаланинг ҳаёт йўлига назар солсангиз, Ремаркнинг навбатдаги асарини ўқиётгандек таассурот оласиз. Шарқий Европадаги камбағал оиладан чиққан, муваффақиятга эришиш учун жуда қийин йўлни босиб ўтган болакай ҳикояси.

    Фото: Twitter/@FCBarcelona_es

    Ласло (туғилгандаги исми) Кубала 1927 йил 10 июнда Будапешт яқинида ишчилар оиласида дунёга келган.

    Кубала ўзининг футбол йўлини Венгриянинг “Ганз Торна” жамоасида бошлаган. Ўша пайтлар энг қийин давр эди: биринчи жаҳон урушидан қолган асоратлар, иккинчи жаҳон уруши бошланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар. Ласло нафақат футбол ўйнаши, балки жуда кўп ишлаши ҳам керак эди. Бу қийинчиликлар унинг характерига таъсир ўтказмасдан қолмади.

    Фото: Twitter

    1945 йилда Кубала ўша пайтда энг кучли жамоалардан бири — “Ференсварош” билан шартнома имзолади. Ласло у ерда узоқ қолмади, лекин ушбу жамоада ўйнагани сабабли Венгрия ёшлар терма жамоасидан чақирув олади.

    1946 йилда Кубаланинг отаси вафот этади ва у оила бошига айланади. Қийинчилик сабаб оила қадимий аждодлари ватани бўлмиш Чехословакияга қайтишга қарор қилади. Ласло у ерда Ладислав исмини олади. Чехословакиянинг Братислава шаҳрига жойлашган маҳаллий жамоа билан келишувга эришади. 1946 йил 27-октябрда Чехословакия терма жамоасида дебютини ўтказади. Австрияга қарши дастлабки учрашувидаёқ Кубала ўз ҳисобига гол ёздириб қўяди. Чехословакия ўша ўйинда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонади.

    1947 йилда эса Ладислав бош мураббийнинг қизига уйланади ва турмуш ўртоғи билан 3 фарзандни вояга етказади.

    Кубала Братиславада узоқ қолмади. Тез орада Венгрия ўз ерларидан чиқиб кетган қочоқларни ортга қайтара бошлайди. Кубала ҳам оиласи билан Венгрияга қайтишга мажбур бўлади.  Будапешт шаҳрининг “Вашаш” жамоаси Ладиславни ўз сафига қўшиб олади. Венгрия терма жамоаси Кубала бошқа терма жамоада иштирок этган бўлса-да, иккинчи терма жамоа сифатида уни қайдномага кирита бошлади. Бу эса узоқ давом этмади. Футболчи Чехословакияга жосуслик қилишда гумонланиб, кузатув остига олинди. Кузатувларнинг охири Кубаланинг Венгрия армиясига чақирилиши билан тугайди. Футболчи армияда хизмат қилишни истамасди ва иккинчи марта мамлакатни тарк этди. 1949 йил январь ойида Кубала оиласи билан Венадан қочиб кетади. Мана шу ерда унинг ҳаёти Ремарк китобларидек кечаётганди. Италиянинг энг кучли жамоаларидан бири “Торино” футболчига таклиф билан чиқди. Бундан Венгрия футбол федерацияси хабар топади ва Кубалани умрбод футболдан четлатишни сўраб ФИФАга шикоят қилади. “Торино” вазият яхши томонга ўзгаришига умид қила бошлади. Кубала клубнинг расмий ўйинларида иштирок эта олмасди. Турин жамоаси Ладиславни 1949 йилги Лиссабондаги “Бенфика”га қарши ўйинга таклиф қилади. Ўша пайтда Кубала эндигина фарзандли бўлганди ва турмуш ўртоғи уни Португалияга бормасликка кўндиради. Футболчи туринликлар билан бирга парвоз қилмайди. “Торино”нинг Лиссабонга саёҳатининг якуни қандай бўлганини ашаддий футбол мухлислари билиса керак. “Торино” Лиссабонда “Бенфика” меҳмони бўлади. 4:3 ҳисобида мағлубиятга учраган туринликлар ортга қайтишда авиаҳалокат натижасида фоижавий тарзда ҳалок бўлади. Кубала турмуш ўртоғининг илтимосига кўра уйда қолади ва ўша самолётга чиқмайди.

    Фото: Wikipedia

    Ладислав узоқ вақт тушкунликда яшайди. У бирорта расмий ўйинда иштирок этолмасди, лекин оиласини боқиш учун пул керак. Кубала шунда шахсий футбол клубини ташкил қилишга қарор қилади. Жамоага Шарқий Европадан келган қочоқларни таклиф этади. Таркибнинг асосий қисмини венгерлар ва югославлар ташкил этарди. Охирги пулларига жамоа учун автобус сотиб олади ва Европа бўйлаб саёҳатга отланади. “Ҳунгария” (Кубала жамоасини шундай атаган) Австрия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнайди ва Италияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратади. Шундан сўнг Испанияга йўл олади.

    Қандай жойга бориб қолаётганимизни сезаётган бўлсангиз керак.

    Мухлислар билан тўлган Севилья стадионида Кубала жамоаси Испания устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Ладиславнинг ўзи ўша ўйинда жарима зарбасидан гол уради. Кубала испан грандлари назарига тушади. “Реал” ва “Барселона”дан тушган таклифлар ичидан каталонияликларни танлайди. “Нега?” деган саволга йўл-йўл либос ёқишини айтиб ўтади.

    Фото: Getty Images

    1950 йилда Кубала Испания фуқаролигини олади. Исмини Ладислаога ўзгартиради. “Барселона” скаутлар раҳбари Пеп Самитер ФИФА офисига боради ва футболчининг расмий ўйинларда қатнашиш ҳуқуқини қайтариш учун музокара ўтказади.

    Соатлаб давом этган суҳбатдан сўнг ФИФА футболчининг дисквалификациясини 1 йилга қисқартириб беради ва “Барселона”га шарт қўяди. Унга кўра, каталонияликлар Венгрия футбол федерациясига ва “Про Патрии” жамоасига (Кубала “Торино”даги омадсизликдан сўнг шу жамоа билан шартнома имзолаган эди) пул тўлаб бериши лозим эди.

    Кубаланинг Каталония жамоасидаги илк устози Фердинанд Даучик бўлди. Даучик бошчилигида клуб 2 марта Ла Лига ва 1 марта Испания Кубогини қўлга киритди.

    Кубала “Барселона” мухлисларининг ёқимтой футболчисига айланди. Унинг ўйинини яна кўпроқ мухлис кўриши учун каталонияликлар янги стадион қуришни режалаштиради. Ўша стадион дунёга машҳур “Камп Ноу” эди.

    Кубала Каталониядаги дастлабки тўлиқ мавсумида 19 ўйинда майдонга тушади ва 26 та гол урди. Улардан 7 тасини битта ўйинда “Спортинг Хихонг” дарвозасига уради.

    Мадридда эса бошқа бир венгриялик футболчи Ференс Пушкаш етакчилигида супер клуб тузилаётганди. “Барселона” эса бунга кўз юмиб кета олмасди. Янги мураббий Эленио Эррера футболчиларга алкогол маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқлаб қўйди. Кубала алкогол маҳсулотларини кўп ичарди, лекин раҳбариятнинг сўзини икки қилмади.

    Кейинги мавсум оғир кечади. Футболчи сил сабаб жуда кам ўйинда майдонга туша олмайди, тузалганидан кейин эса у жамоасининг чемпионат, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритишига ёрдам берганди.

    Фото: Getty Images

    Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Кубала “Барселона” мураббийига айланади. Лекин футболчиликни қўмсайверди. Шунинг учун “Эспаньол” жамоасига ўйновчи мураббий бўлиб ўтиб кетади. У ерда Альфред о ди Стефано билан биргаликда тўп суради.

    Умрининг охирги йилларида Кубала Паркинсон касаллигига чалинади. 2002 йил 12 февралда Барселонадаги шифохонага ётқизилган Ладислав 2002 йил 17 майда вафот этди.

    1999 йилда “Барселона” ўзининг 100 йиллигини нишонлади ва мухлислар ўртасида “жамоанинг энг яхши футболчиси” кимлиги ҳақида сўровнома ўтказди. Сўровнома натижаларига кўра Ладислав Кубала энг кўп овоз тўплади.

    Футбол тарихидаги афсонавий футболчилардан бирининг ҳаёт йўли шундай кечган.

    31.12.2023, 21:58   Изоҳ (0)   28062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қадрдон бутси, футболга кириб келишдаги тўсиқлар ва гўзал Женни. Марадона эмас, Роналдога ҳавас қилган неаполлик «пакана» — Лоренцо Инсинье ҳақида

    05.06.2021, 00:18

    Умрини «Рома»га бағишлаган, «Реал»га рад жавобини берган ва фаолиятини тугатган куни қизидан айрилишига бир бахя қолган Франческо Тотти ҳақида

    27.09.2021, 23:48

    Оғриқ ва қон. Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон ўртасидаги шов-шувли жанг ҳақида 

    14.11.2023, 12:10

    Конор Макгрегор: “1 январь куни октагондаги навбатдаги рақибим кимлигини айтаман” 

    31.12.2023, 21:28

    0 дан 618 гача. Футбол тарихидаги ноодатий рақамлар

    31.12.2023, 19:00

    Аббосбек Файзуллаев РПЛ биринчи давраси бўйича “ЦСКА”нинг энг яхши футболчиси деб топилди 

    31.12.2023, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40

    “Ойлигимни ярми жаримага кетса керак”: машинасига сирена ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 август, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.