• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Азарнинг Мадриддаги дебюти, «Атлетико»ни тўхтатган «Реал» футболчиси ва Мессининг ўринини билдирмаган 16 ёшли футболчи. Ла Лигада тур тафсилотлари

    13—15 сентябрь кунлари Испания чемпионатида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. «Дарё» одатга кўра тур тафсилотлари билан ўртоқлашади.

    «Реал» — «Леванте»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бу турда «Реал» ўзи учун ноқулай рақиб ҳисобланган «Леванте» билан баҳс юритди. Таркибдаги йўқотишлар сабаб мадридликлар устози Зинедин Зидан ярим ҳимояда ротация қилиш имкониятига эга эмас эди. Ўйин қайдномасидан фақатгина учта (Каземиро, Тони Кроос, Хамес) марказ футболчилари ўрин олганди. Шундай бўлса-да, «қаймоқранглилар» ўйин томонлама ўзини яхши кўрсата олди. Айниқса биринчи бўлимда мадридликлар рақибга ҳеч қандай имконият бермади.

    Мазкур ўйинда ёзги трансфер ойнасида «Челси»дан харид қилинган Эден Азар «Реал»даги расмий дебютини ўтказди. Танаффусдан сўнг «Реал» темпни бироз пасайтирди ва куч тежашга ҳаракат қилди. Буни эса меҳмонлар иккита гол билан жазолади. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь, чоршанба куни Мадрид шаҳри клуби ЕЧЛ доирасида ПСЖга қарши баҳс олиб боради.

    «Реал Сосьедад» — «Атлетико»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тур сенсацияси Сан-Себастьянда қайд этилди. «Реал Сосьедад» шу вақтгача очко йўқотмасдан келаётган «Атлетико»ни тўхтатишга эришди.

    Учрашувда «Сосьедад»да ижара асосида ҳаракат қилаётган «Реал» футболчиси Мартин Эдегор ҳисобни очди, орадан кўп вақт ўтмай Начо Монреаль мезбонларнинг иккинчи голини урди. Бундан ташқари, иккинчи гол урилган вақтда мадридликлар посбони Ян Облак бошидан жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмади.

    «Барселона» — «Валенсия»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Шанба оқшомининг марказий учрашувида «Барселона» ва «Валенсия» жамоалари ўзаро баҳсга киришди. Лионель Мессининг йўқлиги, Суареснинг майдонга тушиши сўроқ остида тургани каталонияликлар клуби мухлисларини ташвишга солаётганди. Бироқ ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ 16 ёшли иқтидор эгасининг ҳаракатлари «Камп Ноу»га йиғилган томошабинлар қўрқувини йўққа чиқарди.

    Қанот ҳужумчиларининг жароҳати сабаб жиддий рақибга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга туширилган Ансумане Фати 2-дақиқада валенсияликлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан беш дақиқа ўтиб Фати Френки де Йонгнинг голига ассистентлик қилди.

    Дастлабки дақиқалардаги қақшатқич «зарба»дан кейин меҳмонларнинг ўзига келиши қийин кечди. Тайм ўрталарига бориб Алберт Селадес шогирдлари олдинга ўта бошлади ва 27-дақиқада Родигонинг ажойиб узатмасидан кейин Кевин Гамейро ҳисобни қисқартирди. Бироқ «кўршапалаклар» иккинчи бўлим дебютини ҳам бой берди ва шундан кейин вазиятни ўнглаш жуда мураккаблашиб кетди. Луис Суареснинг майдонга тушиши барчасига мантиқий нуқтани қўйиб берди. Бу ўйинда «Барселона»дан «Валенсия»га ўтган дарвозабон Яспер Силессен ўзининг ишончсиз ҳаракатлари билан ёдда қолди.

    «Алавес» — «Севилья»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ортда қолган тўртта турдан кейин пешқадамга айланиб олган «Севилья» сафарда ушбу мавсум ҳали мағлубиятга учрамаган «Алавес» билан баҳс юритди. Ўйинда катта устунликка эга бўлган меҳмонлар Хоан Хорданнинг ягона голи эвазига уч очкога эга бўлди.

    Шу тариқа, «Атлетико»нинг очко йўқотганидан унумли фойдаланган Хулен Лопетеги шогирдлари биринчи ўринга кўтарилиб олди.

    Қизиқарли фактлар ва тур рақамлари

    • Ансу Фатининг Ла Лигада 2 та гол уриши учун 3 та ўйин керак бўлди. Месси бу натижага эришиш учун 13 та ўйин сарфлаган эди.
    • Эден Азарнинг бошқа жамоалардаги («Лилль»,»Челси» ва Бельгия терма жамоаси) дебюти ғалаба билан тугамаган эди. Бироқ у мазкур нохуш анъанага «Реал»да барҳам берди.
    • Карим Бензема Ла Лига доирасида «Реал»нинг «Сантьяго Бернабеу»да урган сўнгги 10 та голидан 7 тасига муаллифлик қилди. Карим шулардан 4 та голни бош билан урди.
    • Турнир жадвалида дастлабки иккита ўринни эгаллаб турган «Севилья» ва «Атлетико» жамоалари тўртта турда бор-йўғи бештадан гол урди. 10-ўриндаги «Вильярреал» эса ўнта гол уришга эришган.
    4-турга келиб мусобақада очко йўқотмаган жамоа қолмади. Учта жамоа («Леганес», «Эйбар», «Хетафе») ғалабага эриша олгани йўқ. Шунингдек, яна учта клуб дуранг нималигини билмай келмоқда («Леганес», «Леванте», «Атлетико»).

    Ла Лига

    4-тур баҳслари

    13 сентябрь, жума

    «Мальорка»—«Атлетик» 0:0

    14 сентябрь, шанба

    «Реал»—«Леванте» 3:2

    Голлар: 1:0 — 25 Бензема, 2:0 — 31 Бензема, 3:0 — 40 Каземиро, 3:1 — 49 Майораль, 3:2 — 75 Мелеро

     «Леганес»—«Вильярреал» 0:3

    Голлар: 0:1 — 26 Херар Морено, 0:2 — 39, автогол Сильва, 0:3 — 90 Херар Морено

    «Реал Сосьедад»—«Атлетико» 2:0

    Голлар: 1:0 — 58 Эдегор, 2:0 — 61 Монреаль

    «Барселона»—«Валенсия» 5:2

    Голлар: 1:0 — 2 Фати, 2:0 — 7 де Ёнг, 2:1 — 27 Гамейро, 3:1 — 51 Пике, 4:1 — 61 Суарес, 5:1 — 82 Суарес, 5:2 — 90 Макси Гомес

    15 сентябрь, якшанба

    «Вальядолид» — «Осасуна» 1:1

    Голлар: 1:0 — 65 Эрвиас, 1:1 — 81 Ибанес.

    «Сельта» – «Гранада» 0:2

    Голлар: 0:1 — 45 Херман Санчес, 0:2 — 54 Эррера.

    «Алавес» — «Севилья» 0:1

    Гол: 0:1 — 37 Жордан

    «Эйбар» — «Эспаньол» 1:2

    Голлар: 1:0 — 58 Рамис, 1:1 — 76 Феррейра, 1:2 — 79 Гранеро

    «Бетис» — «Хетафе» 1:1

    Голлар: 0:1 — 15, пенальти Мата, 1:1 — 73, пенальти Хоакин

    Мусобақа жадвали

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тўпурарлар рўйхати

    1. Херар Морено («Вильярреал») — 5 та гол
    2. Карим Бензема («Реал») — 4 та гол
    3. Лоренцо Морон («Бетис») — 3 та гол
    4. Луис Суарес («Барселона») — 2 та гол
    5. Ансумане Фати («Барселона») — 2 та гол
    6. Антуан Гризманн («Барселона») — 2 та гол
    7. Серхио Гвардиола («Вальядолид») — 2 та гол
    8. Рохер Марти («Леванте») — 2 та гол
    9. Гарет Бэйл («Реал») — 2 та гол

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    16.09.2019, 23:57   Изоҳ (0)   39520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик шахматчи ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

    16.09.2019, 21:59

    Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди

    16.09.2019, 21:31

    Роналду марҳум отаси ҳақидаги видеони кўриб йиғлаб юборди (видео)

    16.09.2019, 16:02

    Бобоусмон Ботуров Жаҳон чемпионатидаги дебют жангида ғалаба қозонди

    16.09.2019, 15:38

    Ўзбекистонлик икки боксчи бугун Жаҳон чемпионатида рингга кўтарилади

    16.09.2019, 12:49

    «Интер» ва «Милан» «Манчестер Юнайтед» футболчиси учун кураш олиб боради

    15.09.2019, 23:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.