Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, “Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади. Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.
Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
Бундан аввал Ўзбекистонда Ўрмон агентлиги ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)