• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Эрон АҚШга итоат этмайди” — Оятуллоҳ Али Хоманаий

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ Эронни ўзига бўйсундиришни истаётганини таъкидлаб, эронликлар бундай оғир ҳақоратга қарши бор кучи билан қаршилик кўрсатишини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    Али Хоманаийнинг тегишли баёноти ҳақида давлат телевидениеси 24 август куни хабар берган.

    “АҚШ Эронни мамлакатга бўйсунишини хоҳлайди. Аммо эронликлар бундай ҳақоратга бор кучи билан қаршилик кўрсатади. Биздан АҚШга қарши салбий фикрлар билдирмасликни ва улар билан тўғридан тўғри музокара қилишни талаб қилаётганлар вазиятга юзаки муносабат билдирмоқда. Бу муаммони ҳал этиб бўлмайди”, деди Хоманаий диний тадбирлардан бирида. 

    Хоманаийнинг ушбу баёноти Эрон ва Европа давлатлари 22 август куни ядро дастури юзасидан тўхтаб қолган музокараларни қайта бошлашга келишиб олганидан сўнг янграган. Франция, Германия ва Буюк Британия Теҳрон музокараларга қайтмаса, БМТ санкцияларини тезкор равишда тиклашга тайёрлигини билдирган.

    Маълумот учун, Теҳрон Эрон-Исроил ўртасида бўлиб ўтган 12 кунлик урушда мамлакатнинг ядро объектларига уюштирилган ҳужумлардан сўнг, АҚШ билан ядро музокараларини тўхтатиб қўйган эди.

    “Душман учун олдинга йўл — Эронда ихтилоф вужудга келтириш. Америкалик агентлар ва сионистик режим бу ишда айбдор саналади”, деди олий раҳнамо.

    Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, Эронни ядровий қурол яратишга уринаётганликда айбламоқда. Бироқ Теҳрон бу дастур фақат тинч мақсадларда олиб борилаётганини таъкидлаб келади.

    Маълумот ўрнида, Эрон 2015 йилда АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари билан йирик ядровий битим имзолаган эди. Унга кўра, Эрон ўз ядровий фаолиятини чеклаш эвазига халқаро санкциялардан халос бўлиши лозим эди. Аммо Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп 2018 йилда ушбу битимдан чиқиб, Теҳронга янги санкциялар жорий қилган эди. Эрон ва АҚШ ўртасида 2025 йилнинг июнь ойида бўлиши керак бўлган олтинчи раунд ядро музокаралари айнан юқоридаги 12 кунлик уруш туфайли бекор бўлган.

    25 август, 15:10   Изоҳ (0)   1643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Эрон#Эрон олий раҳнамоси#Оятуллоҳ Али Хоманаий#Трамп#Теҳрон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41

    Машина бошқарувини 13 ёшли ўғлига топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:27

    Хорижлик дипломатлар Дональд Трамп даврида қонун устуворлиги сусайишидан хавотирда

    Дунё | 25 август, 22:05

    Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли “Чеченистон Республикаси ҳимоячиси” медали билан мукофотланди

    Дунё | 25 август, 21:50

    Apple шахсий сунъий интеллект терапевтли хизматни ишга туширади

    Дунё | 25 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.