• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Атлетико” 120 ёшда. Бильбаолик талабалар томонидан асос солинган “матрасчилар” тарихидаги энг муҳим 10 воқеа

    “Атлетико” 26 апрель куни Ла Лига доирасида “Мальорка”ни қабул қилади. Шу билан бирга клуб ушбу кунда 120 йиллик юбилейини нишонлайди. Байрамнинг асосий детали юбилей учун махсус чиқарилган оқ-кўк форма ҳисобланади.

    Фото: Getty Images

    “Атлетико” ўзи учун ноодатий бўлган, 1903 йилга ишора қилувчи оқ-кўк рангли формада ҳаракат қилади. Жамоага Мадрид шаҳрида ўқиётган уч нафар баск талаба томонидан асос солинган. Аввалига Бильбаонинг “Атлетик” клуби қошидаги жамоа бўлган “Атлетико” бироз вақт ўтиши билан ажралиб чиқди.

    Фото: Marca

    “Атлетико” биринчи йилларида кўк-оқ рангли формада ҳаракат қилган, бироқ 1911 йилда дизайн тубдан ўзгарди. Улар арзон, қизил-оқ рангли матрас учун фойдаланиладиган матодан либос тикишни бошлади, чунки жамоада пул етишмовчилиги бор эди. Клубнинг машҳур “матрасчилар” лақаби ҳам шундан келиб чиққан.

    1911 йилга келиб “Athletic club de Madrid” жамоаси рўйхатга олинган. Ўшанда клуб логотипини ҳам, рангларини ҳам қизил-оққа ўзгартирганди. Орадан яна 6 йил ўтгач, клубнинг логотипида ҳозирда машҳур бўлган элементлар Мадрид герби, айиқ ва олма дарахти пайдо бўлди.

    “Атлетико”да Испаниянинг бошқа гранд клубларидан фарқли равишда деярли ҳамма вақт молиявий ресурслар муаммоси бўлган. Лекин бу клубнинг титуллар қўлга киритишига халақит қилмаган. 

    Жамоанинг асосий статистикаси:

    • Асос солинган сана — 1903 йил, 26 апрель;
    • Биринчи номи — “Athletic club de Madrid”;
    • Испания чемпионатидаги мавсумлар — 86;
    • Сегундадаги мавсумлар — 6;
    • Стадион — “Ванда Метрополитано”;
    • Стадиондаги ўринлар сони — 67 703.

    Жамоанинг совринлари:

    • 1 та Интерконтинентал кубоги;
    • 3 та Европа Суперкубоги;
    • 1 та Рекопа;
    • 3 та Европа Лигаси кубоги;
    • 11 та Испания чемпионати ғолиблиги;
    • 10 та Испания кубоги;
    • 10 та Пичичи кубоги;
    • 12 та Самора кубоги.

    Қуйида “Атлетико” тарихига оид 10 та энг муҳим воқеа эслаб ўтилади.

    Лигадаги илк 2 чемпионлик (1940 ва 1941 йил)

    Ўша йиллардаги фуқаролар уруши мамлакатдаги барча спорт турларини, хусусан, футболни тўхтатиб қўйганига ва “Атлетико”нинг ўзи 1939 йилда Сегундада ўйнаганига қарамай, жамоа Испания Примерасига йўлланма олди. Бироқ бу спорт принциплари асосида бўлмади. Уруш пайтида стадиони вайрон бўлган “Оведо” жамоаси Примерада қатнаша олмаслиги маълум бўлди ва “Атлетико” олий дивизионда майдонга тушиши эълон қилинди. Ўшанда клуб бош мураббийи афсонавий испан дарвозабони Рикардо Самора бўлган ва жамоа биринчи ўйинда “Осасуна”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

    Мавсумнинг сўнгги қисми хавотирли ўтган. “Атлетико” мавсумдаги сўнгги ўйинида “Валенсия”ни мағлуб этган. Жамоа чемпион бўлиши учун мусобақа ғолиблиги учун курашаётган “Севилья” сўнгги турда очко йўқотиши керак эди. Омад “Атлетико”га кулиб боққан, “Севилья” “Эркулес” жамоаси билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ўша мавсумда “Атлетико” Испания Примерасидаги илк чемпионлигини қўлга киритган.

    Кейинги мавсумда “Атлетико” яна Ла Лигани ютади, ўшанда ҳам мусобақа тақдири сўнгги турда ҳал бўлди, лекин бу сафар ҳаммаси жамоанинг ўзига боғлиқ эди. “Матрасчилар” Примерага қайтган “Оведо”ни мағлуб этиши керак эди ва жамоа буни уддалади. Самора клубни тарихда иккинчи марта Испания чемпионига айлантирди.

    Халқаро майдондаги биринчи кубок — Кубок эгалари кубоги (1961/62 йилги мавсум)

    “Атлетико” 1960 йилларда ўз тарихидаги энг кучли жамоага эга бўлган. Ўшанда ҳатто “Реал” футболчилари ҳам уларнинг асосий рақиби “Барселона” эмас, балки “Атлетико Мадрид” эканини тан олган. Буни айнан “Атлетико” ва “Реал Мадрид” жамоалари Испания чемпионати ва Генералиссимус Кубоги учун курашгани ҳам тасдиқлайди. “Матрасчилар” 1961/62 йилги мавсумда Кубок эгалари кубогини қўлга киритган. Мадрид клуби финалда “Фиорентина”га қарши майдонга тушган, биринчи ўйин 0:0 ҳисобида якунланган, қоидаларга кўра учрашув қайтадан ўтказилиши керак эди. Аммо Жаҳон Чемпионатини ўтказиш бўйича келишмовчиликлар туфайли такрорий ўйинни 4 ой кутишга тўғри келди. “Атлетико” иккинчи ўйинда Италия клубини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионга айланди.

    Фото: Marca

    Интерконтинентал кубоги (1975 йил)

    Чемпионлар Лигаси финалида 1974 йилда “Бавария”дан, 2014 ва 2016 йилда эса “Реал”дан қабул қилинган мағлубиятлар “Атлетико” тарихидаги энг аламлиси ҳисобланади. Интерконтинентал кубоги эса “матрасчилар” тарихидаги энг муҳим титуллардан бири. Жамоа турнирга “Бавария” иштирок этишдан бош тортганидан сўнг йўл олган. “Атлетико” турнир финалида “Индепенденте”ни мағлуб этди, аввалига меҳмонда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, кейин эса ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Фото: Marca

    Луис Арагонес даври. Майдонда ҳам, мураббийлар штабида ҳам афсонага айланган биринчи мутахассис

    Луис Арагонес “Атлетико” таркибида ўйнаган ўн йили давомида жамоанинг асосий футболчиси бўлган. У футболчилик фаолиятини 1974 йилда клубнинг энг яхши тўпурари ва афсонаси сифатида якунлаган. Арагонес 10 йил ичида 3 та соврин ютган — 1 марта Примера ва 2 марта Испания Кубоги.

    Арагонес 1973/74 йилги мавсумни футболчи сифатида бошлаб, Примерада 6 та, Европа Лигасида 3 та ўйин ўтказганига қарамай, жамоа президенти Висенте Калдерон ундан мураббий Хуан Лоренсонинг ўрнини эгаллашини сўрайди. Натижада Луис жамоага мураббий сифатидаги биринчи келишида Интерконтинентал кубоги, Примера ва Испания кубогида ғалаба қозонади. Кейинчалик Луис кўп марта жамоага қайтди, икки марта Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. 2002 йилда эса клубни Сегундадан олий дивизионга қайтарди. Умуман олганда у жамоани 612 та учрашувда мураббий сифатида бошқарган.

    “Сантьяго Бернабеу”даги тўртта Испания Кубоги

    “Атлетико” қўлга киритган барча 10 та Испания Кубоги совринлари бир хил аҳамиятга эга бўлса-да, азалий рақиб майдонида ютилган 4 та соврин кўпроқ ёқимли хотира бўлиб қолган. “Матрасчилар” биринчи марта 1959/1960 йилги мавсумдаги Испания кубоги финалида Пушкаш, Ди Стефано ва бошқалар ўрин олган юлдузли таркибга эга “Реал Мадрид”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Бу тасодиф бўлмаган, чунки “Атлетико” кейинги мавсумда ҳам “Сантьяго Бернабеу”да “қаймоқранглилар” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпион бўлган.

    “Атлетико”нинг “Бернабеу”даги учинчи эсда қоларли ғалабаси 1992 йилги Испания Кубогига тўғри келади. Унда “матрасчилар” “Реал Мадрид”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Шундан сўнг “Атлетико” дербиларда 14 йиллик ғалабасиз серияни ўтказган. 2013 йилнинг 17 майида Испания Кубоги финалида муваффақиятсиз серия бузилади. Учрашувда Диего Коста ҳисобни очган бўлса, Криштиану Роналду гол уриб дуранг натижани таъминлаган. Аммо қўшимча вақтда Миранда ғалаба голини уриб, ҳамма нарсани ўзгартириб юборган. “Атлетико” азалий рақиб майдонидаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритган.

    Хесус Хил билан кўтарилиш ва тушишлар

    “Атлетико” тарихидаги энг улкан даврлардан бири 1987 йилнинг 27 июнида бошланган. Клубга Хесус Хил президент этиб сайланади. Сайловларда мухлисларга жамоага юлдуз футболчини олиб келишни ваъда бериб, ғалаба қозонган. Хил юлдуз футболчини жамоага олиб келди. Бу “Порту” ўйинчиси Паулу Футре бўлди.

    Хил қўл остида “Атлетико” 3 тадан Ла Лига ва Испания Кубогини ютган. Унинг қўл остида клуб иккинчи дивизионга ҳам тушиб кетган. У мураббийларни қўлқоп каби алмаштирарди. Унинг президентлик вақтида жамоанинг айни вақтдаги акциядори Хил Марин ўсиб улғайди. Айни вақтда клубда унинг розилигисиз ҳеч нарса қилинмайди.

    Фото: Marca

    Олтин дубль (1995/96 йилги мавсум)

    Бу “Атлетико” бир мавсумда ҳам Испания чемпионатини, ҳам Испания Кубогини қўлга киритган ягона ҳолат ҳисобланади. Радомир Антич деярли ҳеч қандай трансферсиз жуда рақобатбардош жамоани тўплай олди. Жамоа дастлаб Испания Кубоги финалида “Барселона”ни мағлуб этди. Испания чемпионатида ҳам охиригача курашди ва сўнгги турда “Альбасате”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Примерани қўлга киритди.

    Фото: Marca

    Испания иккинчи лигасидаги омадсизлик

    Олтин дублдан 4 йил ўтиб, “Атлетико” ажойиб таркиби ва ўша вақтдаги юлдузи Ҳасселбайнк билан биргаликда Примеранинг сўнгги турида “Оведо” билан дуранг ўйнаб, Сегундага тушиб кетди. Бу клубнинг Испания олий дивизионидан иккинчи марта тушиб кетиши эди ва клубнинг янги тарихидаги энг ёмон вақт бўлди. 1999/2000 йилги мавсум жанжал ва суд жараёнлари билан ўтди, шулардан бирида Хесус Хил клубни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди. Клуб ичкарисида президентлик учун кураш туфайли тартибсизликлар бошланди, ўша пайтда футбол иккинчи даражага тушиб қолди.

    Бироқ чемпионатдаги ёмон натижаларга қарамай, “Атлетико” Испания Кубоги учун кураш олиб борди ва жамоа айнан ўша ерда ўзининг ҳақиқий даражасини кўрсатаётгани сезилди. Аммо турнир финалига чиққан “Атлетико” “Эспаньол”га имкониятни бой бериб қўйди. “Атлетико”нинг дарҳол Примерага қайтмагани ҳам клуб имижи учун зарба бўлди. Кейинги мавсумда эса “матрасчилар” олий дивизионга қайтди.

    “Висенте Калдерон” билан хайрлашув

    “Атлетико” 2017 йилнинг 21 майида ўз стадиони “Висенте Калдерон” билан хайрлашди. Баъзилар учун бу фожиа, клубнинг жуда муҳим қисмини йўқотиш эди. Бошқалар учун эса клуб ривожланиши учун зарур бўлган қадам бўлди. Шунга қарамай бу стадион хотираси ҳам, унинг номи билан аталган шахс каби абадий яшайди. 

    Фото: Marca

    Симеоне даври — клуб тарихини ўзгартирган мураббий

    “Атлетико”нинг бой тарихига қарамай, айнан Диего Симеоненинг клубга келиши Испания ва Европада жамоага бўлган муносабатни ўзгартирди. Симеоне нафақат “Реал Мадрид” ва “Барселона”нинг гегемонлигини тўхтата олди, балки рақобатчилари билан молиявий томондан беллаша олмай туриб, икки марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди.

    Фото: Marca

    Жамоанинг муваффақияти ўйин билан бирга молиявий жиҳатдан ҳам ўсиш имконини берди, клуб бюджетини тобора ошириб борди. “Чоло” ақл бовар қилмайдиган ишни бажарди ва ўз номини клубнинг 120 йиллик шонли тарихига ёзиб қўя олди.

    26.04.2023, 23:48   Изоҳ (0)   5200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига “Сўғдиёна”ни мағлуб этди, “Арал” “Дўстлик” устидан йирик ғалабани нишонлади 

    26.04.2023, 20:30

    Голфчи Бэйл, боксчи Эвра ва пойгачи Бартез. Футболдан кетган, аммо спортни тарк эта олмаганлар

    26.04.2023, 20:10

    АПЛда ҳаёт-мамот жанги. “Арсенал” сафарда “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади

    26.04.2023, 17:18

    “Челси” кейинги бош мураббий борасида бир қарорга келди

    26.04.2023, 16:26

    CAFA Nations Cup—2023 мусобақасига қуръа ташланди

    26.04.2023, 14:24

    Жаҳон футболидаги энг кекса ўйинчи Кадзуёши Миура ўзининг 16-клубида дебют қилди

    26.04.2023, 13:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати бир йилда 14,1 млрд долларга кўпайди

    Иқтисодиёт | 10 май, 09:07

    Покистон ҳаво зарбалари орқали Ҳиндистоннинг муҳим объектларини йўқ қилди

    Дунё | 10 май, 08:50

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    Лайфстайл | 10 май, 08:30

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.