Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 51,29 сўмга тушиб, 12 305,80 сўм бўлди;
- евро 58,65 сўмга кўтарилиб, 14 389,17 сўм бўлди;
- рубль 0,93 сўмга тушиб, 152,56 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 56,70 сўмга тушиб, 12 357,09 сўм бўлганди. Бундай паст кўрсаткич сўнгги марта 2024 йил 6 январда қайд этилганди. Ўшанда доллар курси 12 355 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)