Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли бола қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура “Дарё”га йигитнинг жасади топилганини маълум қилди.

22 август куни Сеул Мун сайилгоҳида 2008 йилда туғилган бола мазкур каналга тушиб кетган бош кийимни олиш мақсадида сувга тушиб, оқиб кетган. Боланинг жасади воқеадан икки кун ўтиб, 24 август куни топилди.
Ҳозирда текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, бола офисиант бўлиб ишлаб келган.
- 23 июль куни Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги Ақчакўл сув ҳавзасида бир оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этганди.
- 36 ёшли аёл ва унинг 12 ва 10 ёшдаги қизлари ҳалок бўлган. Шу куни Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди.
- 31 июлда эса Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида жойлашган дам олиш масканида чўмилаётган 23 ёшли йигит чўкиб кетганди.
Изоҳ (0)