• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Омадсиз «Реал», кутилмаган етакчи — «Севилья», Месси ва Суарессиз қолган «Барселона»нинг ғалабаси. Ла Лигада тур тафсилотлари

    23—25 август кунлари Испания чемпионатида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Дарё» қизиқарли курашларга бой бўлган тур тафсилотлари билан ўртоқлашади.

    «Гранада» — «Севилья»

    Фото: Twitter/@SevillaFC

    Фото: Twitter/@SevillaFC

    Жума оқшомида «Севилья» клуби Гранадага сафар қилди. Унда Хоан Хорданнинг ягона голи андалусияликларга ғалаба келтирди. Шу тариқа, кетма-кет икки турда ғалабани тантана қилган Хулен Лопетеги шогирдлари турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

    Бироқ ушбу учрашувда «Севилья» «Реал»дан ижарага олган Серхио Регилонни йўқотди. 1-тур қаҳрамонига айланган ҳимоячи жароҳат сабаб сафдан чиқди.

    «Реал» — «Вальядолид»

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Биринчи турда ажойиб ғалабага эришган «Реал» ўз майдонида «Вальядолид»ни қабул қилди. Учрашувда катта ташаббусга эга бўлган мадридликлар ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олмади.

    Баҳснинг сўнгги дақиқалари драматик руҳда кечди. 82-дақиқада Карим Бензема «Сантяго Бернабеу» узоқ кутган голни урди, бироқ «қаймоқранглилар»нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 88-дақиқада Серхио Гвардиола меҳмонларга бир очко келтирган голга муаллиф бўлди.

    «Реал» таркибдаги йўқотишлар ўз сўзини айтмай қолмади. Асосий етакчилардан бирига айланиши кутилаётган Эден Азарнинг йўқлиги ва 60 миллион еврога харид қилинган Лука Йовичнинг ҳали жамоага киришиб кета олмагани сабабли ҳам ҳужумда ранг-баранглик кўринмади. «Вальядолид» эса кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам характер кўрсатган ҳолда сенсецион натижа қайд этди.

    «Леганес» — «Атлетико»

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Фото: Twitter/@LaLiga

    «Атлетико» мазкур турда «Леганес» майдонида меҳмон бўлди ва ўз услубида муваффақият қозонди. Кескин ва муросасиз кечган учрашув тақдирини Витолонинг ягона голи ҳал қилди. У захирадан майдонга тушганига 1 дақиқа ўтмасидан Жоау Феликснинг узатмасини голга айлантира олди.

    Мавсумлар ралиғида сермаҳсуллик намойиш қилган Диего Симеоне шогирдлари расмий баҳсларда буни амалга ошира олмаяпти. Дастлабки турда ҳам «матрасчилар» минимал ҳисобдаги ғалаба билан уч очкога эга чиққанди.

    «Барселона» — «Бетис»

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Бильбаодаги аламли мағлубиятдан кейин амалдаги чемпион ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди. Асосий ҳужум учлиги — Лионель Месси, Луис Суарес ва Усмон Дембеле мазкур учрашувда иштирок этмаслиги боис мезбон жамоа мухлисларида катта хавотир бор эди. Бу эса Антуан Гризманнинг «катта саҳна»га чиқишига замин яратди.

    Ўйин дебюти севиляликлар учун омадл келди, ёзги трансфер ойнасида сотиб олинган Набиль Фекир 15-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ бунга каталонлар бешта тўп билан жавоб қайтарди. Танаффус арафасида ҳисобни тенглаштирган франциялик футболчи, иккинчи бўлим дебютида қойилмақом зарбаси билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин Карлес Перес, Жорди Альба ва Артуро Видаль бир мартадан «Бетис» дарвозасини аниқ нишонга олди. Гризманн иккита гол уриш билан бирга битта голга ассистентлик ҳам қилди.

    Бошқа учрашувлар

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Ўтган турда «Эйбар»ни мағлуб этган янги мавсум дебютанти — «Мальорка» бу сафар «Реал Сосьедад»ни ўзида қабул қилди. Мазкур баҳсда «Реал»дан ижарага олинган ҳужумчи Мартин Эдегорнинг голи Сан-себастианликларга ғалаба олиб келди.

    «Сельта» 2-турни ҳам ўз майдонида ўтказди, бу сафар Вигода «Валенсия» меҳмон бўлди. Меҳмонлар кутилмаганда бу турда ҳам ғалаба қозона олмади. Ўтган тур қаҳрамони — «Атлетик» мазкур турда «Хетафе» билан дуранг ўйнаб қўйди.

    Тур рақамларда

    Иккинчи турдан кейин фақат иккита жамоа — «Севилья» ва «Атлетико» 100 фоизлик натижа билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг кетидан олтита жамоа 4 очко билан кетмоқда. Яна икки клуб («Бетис», «Леганес») ҳали бир очко ҳам қўлга киритмади.

    Бу турда энг кўп гол «Барселона» — «Бетис» учрашувида (7 та) қайд этилди, шунингдек, турдаги ягона йирик ҳисоб ҳам шу ўйинда бўлди. «Леванте» — «Вильярреал» баҳсида учта тўп киритилди. Қолган ўйинларда урилган голлар сони иккитадан ошмади.

    Иккита беллашув эса 0:0 ҳисоби билан якунланди.

    Ла Лига

    2-тур баҳслари

    23 август, жума

    «Гранада»—«Севилья» 0:1

    Гол: 0:1 — 52 Жордан

    «Леванте»—«Вильярреал» 2:1

    Голлар: 0:1 — 3 Морено, 1:1 — 68, пенальти, Марти, 2:1 — 73, пенальти, Марти

    24 август, шанба

    «Осасуна»—«Эйбар» 0:0

    «Реал»—«Вальядолид» 1:1

    Голлар: 1:0 — 82 Бензема, 2:0 — 88 Гвардиола

    24 август, шанба

    «Сельта»—«Валенсия» 1:0

    Гол: 1:0 — 15 Фернандес

    «Хетафе»—«Атлетик Бильбао» 1:1

    Голлар: 0:1 — 6 Рауль Гарсия, 1:1 — 12 Мата

    25 август, якшанба

    «Алавес»—«Эспаньол» 0:0

    «Мальорка»—«Реал Сосьедад» 0:1

    Гол: 0:1 — 83 Эдегор

    «Леганес»—«Атлетико Мадрид» 0:1

    Гол: 0:1 — 71 Витоло

    «Барселона»—«Бетис» 5:2

    Голлар: 0:1 — 15 Фекир, 1:1 — 41 Гризманн, 2:1 — 50 Гризманн, 3:1 — 56 Карлес Перес, 4:1 — 60 Альба, 5:1 — 77 Видаль, 5:2 — 79 Морон

    Мусобақа жадвали

    Тўпурарлар рўйхати

    1. Лоренсо Морон — 2 та гол
    2. Херар Морено — 2 та гол
    3. Карим Бензема — 2 та гол
    4. Антуан Гризманн — 2 та гол
    5. Серхио Гвардиола — 2 та гол
    6. Рохер Марти — 2 та гол

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    26.08.2019, 16:48   Изоҳ (0)   33003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзи уйида тарсаки еган «Ман Юнайтед» ва «Тоттенҳэм», карвонбошига айланган «Ливерпуль», Лэмпарднинг илк ғалабаси. АПЛда тур тафсилотлари

    26.08.2019, 16:05

    «Чарм тўп—2019». Финал босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди

    25.08.2019, 23:39

    Равшан Эрматов ҳакамликка қайтмоқда: У «Чарм тўп—2019» мусобақаси финалини бошқаради

    25.08.2019, 23:27

    Ўзбекистонлик дзюдочи Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди

    25.08.2019, 19:12

    Ўзбекистонлик каноэчилар Токио Олимпиадасига навбатдаги йўлланмани қўлга киритди

    25.08.2019, 16:55

    Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангида рақибини 30 сонияда нокаутга учратди (видео)

    25.08.2019, 08:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германиядаги шаҳар кўчиб келганларга бепул турар жой беради

    Дунё | 30 май, 15:57

    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

    Реклама | 30 май, 15:00

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди

    Ўзбекистон | 30 май, 15:54

    Расман. Трент Александер-Арнольд — “Реал Мадрид” футболчиси

    Спорт | 30 май, 15:52

    Янги “Гарри Поттер”нинг кичик юлдузлари фильмда суратга тушиш учун қанча ҳақ олишади?

    Лайфстайл | 30 май, 15:50

    Зидан қайси жамоа мураббийи бўлишни исташи ҳақида гапирди

    Спорт | 30 май, 15:19

    Ўзбекистонда эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

    Ўзбекистон | 30 май, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.