• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона» 8-ўринда, «Реал» яна очко йўқотди ва «Атлетико»нинг камбэки. Ла Лигада тур тафсилотлари

    Дам олиш кунлари футбол бўйича Испания чемпионатининг 3-тури ўйинлари бўлиб ўтди. «Дарё» 30 августдан 1 сентябрга қадар кечган ўйинлар тафсилоти билан таништириб ўтади.

    «Севилья» — «Сельта»

    Фото: Twitter/@SevillaFC

    Фото: Twitter/@SevillaFC

    Тур жума оқшомида етакчи «Севилья» иштирокидаги ўйин билан старт олди. Севильяликлар ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари қизиқарли руҳда ўтди. Дастлаб 81-дақиқада Франко Васкес майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай ушбу трансфер ойнасида виголиклар сафига қўшилган Денис Суарес мувозанатни тиклади.

    Шу тариқа, ўтган икки турда 100 фоизлик натижа қайд этган Хулен Лопетеги шогирдлари учинчи турга келиб очко йўқотди ва мусобақа жадвалида учинчи ўринга тушиб қолди.

    «Осасуна» — «Барселона»

    Фото: Twitter/@FCBarcelona_es

    Фото: Twitter/@FCBarcelona_es

    Яна бир қизиқарли баҳс Памплонада бўлиб ўтди. Жароҳатлар сабаб бир қатор етакчиларидан айрилган «Барселона» «Осасуна» майдонида меҳмон бўлди. Аввалига мезбонлар 7-дақиқада Роберто Торреснинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга каталонлар иккинчи бўлим дебютида жавоб қайтарди, 51-дақиқада 16 ёшли Ансумане Фати ҳисобни тенглаштирди. Натижада Фати «Барселона» сафида Ла Лигада гол урган энг ёш футболчига айланди.

    64-дақиқада эса Артур Мело ўзининг аниқ зарбаси билан «Барселона»нинг иккинчи голини урди. Ўйин охирлаб бораётган бир вақтда ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Уни Торрес аниқ амалга оширган ҳолда жамоасига ғалабага тенг дурангни тақдим этди.

    Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйинда «кўк-анорранглилар» Лионель Месси, Луис Суарес ва Усмон Дембеле каби етакчилар хизматидан фойдалана олмади. Эрнесто Вальверде шогирдлари уч турдан кейин биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

    «Атлетико» — «Эйбар»

    Фото: Twitter/@Atleti

    Фото: Twitter/@Atleti

    «Атлетико» бу турда ўз майдонида «Эйбар» билан куч синашди. Ўйин кутилмаган сценарий остида бошланди. Дастлаб меҳмонлар Шарлес ва Анайц Арбильянинг голларидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга «матрасчилар» биринчи бўлимда Жоау Феликснинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

    Иккинчи бўлим бошида Витоло мувозанатни тиклашга эришди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Томас Парти «Эйбар» жарима майдони ичида ажойиб ҳаракат қилиб, мадридликларга уч очко тақдим этган голга муаллиф бўлди.

    Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари Ла Лига ушбу мавсумида очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда ва турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.

    «Вильярреал» — «Реал Мадрид»

    Фото: Twitter/@laliga

    Фото: Twitter/@laliga

    Турнинг сўнгги ўйинида «Реал» сафарда «Вильярреал»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувни яхши бошлаган мадридликлар 12-дақиқада Серхио Рамоснинг хатосидан кейин гол ўтказиб юборди. Шундан кейин ташкил этилган бир қатор ҳужумлар танаффус арафасида самара берди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Гарет Бэйл ҳисобни тенглаштиришга эришди.

    Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгалари кам сонли ҳужумлардан бирини гол билан якунлади. 74-дақиқада Мойсес Гомес яна мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Бэйл қойилмақом зарбаси билан мувозанатни тиклади.  Учрашув кескинлик ва қўполликларга бой бўлди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Бэйл икки дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.

    Бу турдан кейин ФИФА кунларининг бошланиши кўпчилик клублар қатори Зинедин Зидан жамоасига ҳам қўл келадиган кўринади. Икки ҳафтадан кейин бошланадиган 4-тур учрашувларига қадар бир қатор жароҳатдаги футболчилар сафга қайтиши кутилмоқда. Хабарингиз бор, сўнгги бир ой ичида мадридликларнинг саккизта футболчиси жароҳат сабаб сафдан чиқди.

    Тур рақамлари

    Ушбу турда жамоалар жами 29 та гол уришга эришди ва ҳеч қайси ўйинда нурсиз дуранг қайд этилмади. Бир ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган бўлса, тўртта учрашувда жамоалар муроса йўлини танлади.

    Ҳозиргача фақат «Атлетико» турнир жадвалида йўқотишсиз келмоқда. Шунингдек, битта жамоа («Леганес») ҳали очко тўплай олгани йўқ. Ортда қолган учта турда ҳам голлар ҳисобини оча олмаган жамоа «Эспаньол» бўлиб турибди.

    Ла Лига

    3-тур баҳслари

    30 август, жума

    «Севилья» — «Сельта» 1:1

    Голлар: 1:0 — 81 Васкес, 1:1 — 84 Денис Суарес.

    «Атлетик» — «Реал Сосьедад» 2:0

    Голлар: 1:0 — 11 Уильямс, 2:0 — 28 Рауль Гарсия.

    31 август, шанба

    «Осасуна»—«Барселона» 2:2

    Голлар: 1:0 — 7 Роберто Торрес, 1:1 — 51 Фати, 1:2 — 64 Артур, 2:2 — 81, пенальти, Роберто Торрес

    «Хетафе»—«Алавес» 1:1

    Голлар: 1:0 — 24 Молина, 1:1 — 31 Хоселу

    «Леванте»—«Вальядолид» 2:0

    Голлар: 1:0 — 83 Леон, 2:0 — 90 Моралес

    «Бетис»—«Леганес» 2:1

    Голлар: 0:1 — 50 Брэйтуэйт, 1:1 — 54 Морон, 2:1 — 61 Фекир

    1 сентябрь, якшанба

    «Валенсия»—«Мальорка» 2:0

    Голлар: 1:0 — 43, пенальти Парехо, 2:0 — 57, пенальти Парехо

    «Атлетико»—«Эйбар» 3:2

    Голлар: 0:1 — 7 Шарлес, 0:2 — 19 Арбилья, 1:2 — 27 Жоау Феликс, 2:2 — 52 Витоло, 3:2 — 90 Томас

    «Эспаньол»—«Гранада» 0:3

    Голлар: 0:1 — 13 Пуэртас, 0:2 — 68 Фернандес, 0:3 — 74 Азиз

    «Вильярреал»—«Реал» 2:2

    Голлар: 1:0 — 12 Жерар Морено, 1:1 — 45 Бэйл, 2:1 — 74 Мойсес Гомес, 2:2 — 86 Бэйл

    Мусобақа жадвали

    Фото: Twitter/@laliga

    Фото: Twitter/@laliga

    Тўпурарлар рўйхати

    1. Лоренцо Морон («Бетис») — 3 та гол
    2. Херар Морено («Вильярреал») — 3 та гол
    3. Карим Бензема («Реал») — 2 та гол
    4. Антуан Гризманн («Барселона») — 2 та гол
    5. Серхио Гвардиола («Вальядолид») — 2 та гол
    6. Рохер Марти («Леванте») — 2 та гол
    7. Витоло («Атлетико») — 2 та гол

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

     

    02.09.2019, 18:21   Изоҳ (0)   16779
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФИФА The Best совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатини эълон қилди

    02.09.2019, 16:33

    Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги ярим финалига қуръа ташланди

    02.09.2019, 16:23

    «Наполи» навбатдаги трансферини эълон қилди

    02.09.2019, 15:06

    Элдор Шомуродов РПЛнинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилмоқда

    02.09.2019, 14:45

    Бэйл «Реал»нинг легионер тўпурарлари рўйхатида Роналдога етиб олди

    02.09.2019, 13:10

    Погба «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини узайтирмайди

    01.09.2019, 23:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.