• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Совет киносининг классик дурдоналаридан бири бўлган “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми томошабинлар қалбида алоҳида ўрин эгаллади. Фильмни яратиш жараёнидаги мураккабликлар, кутилмаган вазиятлар ва актёрларнинг жасорати ушбу асарнинг томошабин хотирасида абадий қолдиришига сабаб бўлди. Қуйида комедияни суратга олиш чоғида юзага келган қизиқарли ва эътиборга молик воқеаларга тўхталиб ўтамиз.

    Foto: Mosфильм
    Фото: Мосфильм

    Гайдай ҳисобидан катта зиёфат

    Фильмдаги қироллик дастурхони кўплаб томошабинлар ёдида қолган: стол устидаги таомлар, ичимликлар ва бошқа ноз-неъматлар экранда ниҳоятда иштаҳа очар ва реал кўринган.

    Аммо авваллари СССР даврида фильмларда тасвирланадиган овқатлар сунъий бўлар эди. “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильмида эса зиёфат саҳнаси учун Леонид Гайдай ўз маблағидан 200 рублдан кўпроқ пул сарфлаб, ҳақиқий икра, балиқ ва бошқа қимматбаҳо деликатесларни олиб келтирган. Шу сабабли Жорж Милославский ва уй-жой бошқарувчиси Бунша стол устидаги таомларни улоқтиришганда, суратга олиш гуруҳи исроф қилинган таомларга жуда ачинган.

    Никулин ўрнига Яковлев

    Қирол Иван Грозний ва уй-жой бошқарувчиси Бунша ролини Юрий Никулин ижро этиши мумкин эди, чунки Нина Гребешкова Гайдайга “Илм-фан ва ҳаёт” журналидаги Иван Грозний портретини кўрсатган. Журналдаги фото эса ҳақиқий қиролнинг бош суяги ўлчамлари бўйича қайта тикланган эди. У Леонид Гайдайнинг севимли актёри — Никулинга жуда ўхшарди. Шу сабабли ҳатто сценарий ҳам актёр учун махсус ёзиб тугатилади, аммо Никулин мазкур ролни рад эти, режиссёрга шундай дейди:

    “Жаноб Гайдай, ахир бу Булгаков асари. Фильм кўпчиликка етиб бормаслиги мумкин. Агар унда мен суратга тушсам, уни ҳеч ким уни кўришни истамайди”.

    Шундан сўнг қирол ролига Евгений Евстигнеев, Георгий Вицин, Евгений Лебедев каби актёрлар синовдан ўтган, аммо ҳеч ким ҳам қаттиққўл қирол, ҳам уй-жой бошқарувчиси ролини бир вақтнинг ўзида мукаммал ижро эта олмаган. Натижада ушбу образ Юрий Яковлевга насиб этган ва у ўз вазифасини аъло даражада уддалаган.

    Кўкарган юзли Марфа Василевна

    Қиролича Марфа Василевна ролига Наталя Гундарёва ва Светлана Светличная каби актрисалар кастингдан ўтишга ҳаракат қилган, аммо ушбу ролга айнан Нина Маслова танланган.

    Зиёфат пайтида Марфа Василевна кадрда кўзларини ерга қарата уялган саҳна эсингиздами? Аслида суратга олиш ишлари бошланишига бир неча соат қолганда актриса жанжалда иштирок этган ва кўз остидан жароҳат олган. Шу сабабли Нина Маслованинг юзи пардоз усталари томонидан яширинган. Гайдай эса актрисага суратга олиш пайтида камерага фақат бир тарафини кўрсатиб, кўзларини ерга қаратиши кераклигини уқтирган. Шу тариқа уятчанг қиролича саҳнаси кадрга муҳрлаган.

    “Гражданлар, пулларингизни омонат кассасида сақланг”

    Режиссёр Леонид Гайдай кадрда импровизацияларни жуда севарди. Масалан, Милославскийнинг “Гражданлар! Пулларингизни жамғарма кассасида сақланг” деган сатри сценарийда бор эди, лекин унинг охириги: “Албатта, улар сизда бўлса” деган қисми Леонид Куравлёвнинг тўлиқ импровизацияси бўлган.

    Балкондан тушиб кетишига оз қолган

    Foto: Mosфильм
    Фото: Мосфильм

    Буншанинг рафиқаси ролини ўйнаган Наталя Крачковская шоҳ ортидан қувиб, бир балкондан иккинчисига ўтиши керак эди. Аммо актриса баландликдан жуда қўрққани учун бундай саҳнага рози бўлмаган. Сўнг Леонид Гайдай уни ишонтириб, балкон остига хавфсизлик панжараси қўйишни ваъда қилган. Лекин охирги дақиқада шамол панжарани учириб юборган. Актриса деразага чиқиб, пастга қараганда тўсатдан мувозанатни йўқотган. Аммо оператор уни кийимидан ушлаб қолишга улгурган. Шу сабабли мазкур саҳна фильмдан кесиб ташланган.

    “Сизни ҳам даволашади”

    Наталя Крачковская иштирокидаги: “Сизни ҳам даволашади. Мени ҳам даволашади” сўзларини айтган кулгили саҳна актриса учун осон бўлмаган. Наталянинг бошига иккита парик тақилган эди, улар шунчалик терига қаттиқ ёпиштирилгандики, натижада актрисанинг юзи шишиб кетган эди. Наталя хоним бу саҳнада жуда кўп йиғлаганини эслайди, аммо томошабинлар учун ушбу кадр энг кулгилиларидан бири бўлиб қолди.

    25 август, 15:43   Изоҳ (0)   892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия ва Исроил ўртасидаги хавфсизлик тўғрисидаги келишувнинг янги тафсилотлари ошкор қилинди

    Дунё | 25 август, 19:37

    Украина ва АҚШ вакиллари Россия томони билан бўлажак тинчлик музокараларидан олдин учрашмоқчи 

    Дунё | 25 август, 19:25

    Ўзбекистонда “Миллий футбол электрон платформаси” яратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 19:05

    Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқандга келди. Шавкат Мирзиёев меҳмонни кутиб олди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:56

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Дунё | 25 август, 18:55

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Ўзбекистонда солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 25 август, 18:30

    Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.