• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Анчелотти даҳоси. «Реал»нинг 35-чемпионлиги ҳақида

    «Реал Мадрид» тарихда 35-маротаба Испания чемпионига айланди. Бу воқеа Каталониянинг «Эспаньол» клубига қарши ўйинда (4:0) қайд этилди. «Қироллик клуби» бу сафар титулга қандай етиб келди? Мазкур саҳифада бу ҳақда бироз мулоҳаза юритилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тўғри танлов

    2021 йилнинг 1 июнь куни Мадриднинг «Реал» жамоаси Карло Анчелотти билан 3 йиллик шартнома имзолангани ҳақида эълон қилди. Тўғри, бу унинг Мадридга иккинчи келиши, бироқ бу сафарги ташриф атрофида кузатилган жараёнлар уни алоҳида воқелик сифатида кўриб чиқишга мажбур қилади.

    Ўша вақт бу қарорни барча бирдек қабул қилди дейиш қийин. 2021 йил аввалидан бери Антонио Конте ва Массимилиано Аллегри номларини клуб билан шу қадар кўп боғлашгандики, бирданига Карло Анчелоттининг бош мураббий этиб тайинланиши баъзи мухлислар томонидан мажбурий йўл сифатида қабул қилинди. Бошқа томондан бу қарорни кутилмаган дейиш нотўғри бўлади. Унутмаслик керак клуб Зинедин Зидан мураббийилигидан чиқиб келаётганди. Карло Анчелотти эса францияликнинг устози ҳисобланади. Жамоа ўйинига ёндашув иккисида жуда ўхшаш. Яъни, янги тайинлов билан Флорентино Перес бошқа исталган мураббий танловидаги юз бериши мумкин бўлган рисклардан қочди, уни минималлаштирди.

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    Бошқа бир фактор пост-Роналду давридан чиқиш билан боғлиқ. Албатта, Зидан Роналдусиз ҳам Испанияда чемпион бўлишга муваффақ бўлди, бироқ бу кўпроқ мураббийнинг ротациялари эвазига, майдондаги алоҳида ёрқин футболчиларсиз қўлга киритилган титул эди. Ҳа, ўшанда ҳам дейлик Бензема ёки Модрич таркибда эди. Аммо, улар жорий мавсумдаги каби ёрқин кўринишмаган ўшанда, гарчи ҳозиргидан  кўра ёшроқ бўлишларига қарамай. Бундан ташқари клубни Серхио Рамос ҳам тарк этганди. «Роналдусизлик тенгламаси»ни ечиш Зиданнинг зиммасига тушган бўлса Рамос кетгач юзага келадиган вазиятни назорат қилиш учун ҳам мос мураббий керак эди. Бир сўз билан айтганда – айни давр учун Анчелоттидан кўра мосроқ мураббийни топиш қийин эди.

    Ким ва нима ўзгарди?

    Мураббийлик услублари ҳақида гапирганда Анчелоттини мураккаб фалсафа ёки бошқотирмалар устаси сифатида билмаймиз. Таркибдаги футболчиларнинг индивидуаллиги Анчелотти учун доим энг муҳими бўлган. Қўл остидагиларнинг ҳар биридан қандай фойдаланишни билишидан ташқари у алоҳида футболчи учун самарани оширувчи шахсий кўрсатмаларни маромига етказади. Бу галги энг ёрқин мисол – Винисиус Жуниор.

    У «Реал»нинг самара кўрсаткичи энг ёмон футболчиларидан бири эди – 2020/21 йилги мавсумда (Ла Лига ва ЕЧЛ) жами 57 зарба билан 6 та голга эришган. Анчелотти келгач эса мавсумнинг ўртасидаёқ 58 зарбасининг 12 тасини голга айлантириб улгурди.

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    Италиялик мутахассис Винисиусдаги потенциалнинг тўлиқ ва тез бўй кўрсатиши ишонч ва руҳий ҳолат билан боғлиқлигини ҳис қилиб футболчига шахсий психолог ёллашни маслаҳат беради. Ҳужумчи бу маслаҳатга қулоқ тутган. Бундан ташқари авваллари катта масофани босиб ўтиб мадори қолмай ноаниқ зарбалар йўллайдиган, чарчоқ оқибатида самарасиз дриблингга бериладиган Винисиусга сифатли жисмоний тайёргарлик ҳам керак эди.

    Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтуснинг клубга қайтиши ҳам муҳим ўзгаришлардан бири эди. Зиданнинг сўнгги мавсуми жароҳат гирдобида ўтганини унутмагандирсиз. Бутун мавсуми учун олтмишга яқин жароҳат. Таҳлиллар жароҳатларнинг аксари жисмоний тайёргарликдаги хатолар ва юкламанинг нотўғри тақсимланиши билан боғлиқ эканини кўрсатарди. Бу ҳолатда клубни тарк этиб, «Интер»да Италия чемпионига айланган Антонио Пинтусни ортга қайтариш Анчелотти эришган энг катта ютуқлардан бири эди. Юқорида эсланганидек Винисиус Жуниор ёки Родриго, Лука Модрич, Тони Кросс ва Каземиро сингари футболчиларга юкламани тўғри тақсимлашда Пинтуснинг ўрни жуда катта. Натижа яққол кўзга ташланмоқда.

    Бензема

    Чемпионлик ва ёрқин мавсумнинг майдондаги бош исми — Карим Бензема. Бугун франциялик футболчининг чемпионат ва Чемпионлар Лигасидаги «гол+пас» кўрсаткичи 53 очкога етиб бўлган. Аммо рақамлар Бенземанинг бор қадрини кўрсатиб беролмайди, бу сафар. Бу гал у мавсумни якка етакчи, ҳақиқий қутқарувчи ва характер рамзи сифатида ўтказмоқда. «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ўйинлари бунинг ёрқин мисоли. Бироқ Бенземанинг жамоадаги ўрни яққол намоён бўлган ўйин иккинчи даврада «Барселона»га қарши ўтган учрашув эди. «У ўйинни ўтказиб юборганди-ку», — дейсизми? Айнан у бўлмагани учун ҳам кейинги воқеалар юз берган ва футболчининг бор мавқейи намоён бўлиб қолганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Биз Бенземага боғланиб қолганмиз. Буни рад этмайман, ҳатто Каримга боғлиқлигимиздан жуда хурсандман. У замонавий футболда ҳужумчи қандай бўлиши кераклининг мукаммал мисоли

    Карло Анчелотти

    Албатта шунча мақтовдан сўнг жамоанинг ҳимоя чизиғи бутун мавсум учун жуда ёмон таассурот қолдирганини айтиб ўтиш лозим. Давид Алабанинг мослашув жараёни ҳали якунланмаган, Эдер Милитаонинг ўйини беқарор бўлиб қолмоқда, Ферлан Менди жароҳат туфайли кўп вақт ёрдам беролмади. Бунга ўхшаш сабаблар етарли. Шунинг учун ҳам келаси мавсум учун трансфер мақсадлари қаторида биринчи бўлиб марказий ҳимоячилар айтилмоқда.

    Ҳозир эса жорий мавсумдаги чемпионликни нишонлаш мумкин. Бу муносиб ғалаба эди. Натижа билан жамоанинг бутун дунёдаги мухлисларини табриклаш мумкин.

    Дарвоқе, эндиликда Карло Анчелотти Европанинг топ-5 биринчиликларида чемпион бўлган тарихдаги илк мураббийга айланди. У футболчилари билан ҳали ЕЧЛда ҳам ғалаба қозониш имкониятини сақлаб турибди.

    Ориф Толипов

    30.04.2022, 23:52   Изоҳ (0)   31124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда 4 та тўп фарқи билан ғалаба қозониб, яна пешқадамга айланди

    30.04.2022, 23:43

    Суперлига. «Бунёдкор» ўз майдонида «Олимпик»дан 5 та гол ўтказиб юборди. «Нефтчи» Самарқандда очко йўқотди

    30.04.2022, 22:55

    «Реал» йирик ғалабага эришиб, муддатидан аввал Ла Лига чемпиони бўлди

    30.04.2022, 21:19

    Бундеслига. Чемпион «Бавария» сафарда ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди. «Боруссия Д» ҳам 7 та гол урилган ўйинда ютқазиб қўйди, Ҳоланддан ҳет-трик

    30.04.2022, 20:56

    Мино Райола вафот этди. Агентнинг оила аъзолари буни тасдиқлади

    30.04.2022, 19:39

    АПЛ. «Ливерпуль» сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди

    30.04.2022, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.