Бразилия терма жамоаси янги бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги бўлажак ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Шундан кейин кўпчиликда Неймар нега таркибга киритилмагани борасида саволлар пайдо бўлди.

Италиялик мутахассис “Сантос” ҳужумчиси нега таркибга киритилмаганини тушунтириб ўтди:
Мен яхши спорт формасидаги футболчиларни танлашга ҳаракат қилдим. Неймар яқинда жароҳат олди. Ҳамма билади, у жамоанинг энг муҳим футболчиси ва шундайлигича қолади.
Ҳозир бизда жароҳат олганлар етарлича топилади ва улар орасида Неймар ҳам борлиги ачинарли ҳолат. У ҳақида шуни айтишим мумкинки, биз Неймарга таянамиз. Бразилия унга ишонади. Жароҳатдан тиклангач, жамоага қайтади ва Жаҳон чемпионати учун тайёргарлик кўришни бошлайди. Бугун эрталаб Неймар билан гаплашдим ва қароримни айтдим. У бундан хафа эмаслигини билдирди, деди Анчелотти Marca нашрига.
6 июнь, жума куни Бразилия сафарда Эквадорга қарши майдонга тушади. 11 июнь, чоршанба куни эса ўз майдонида Парагвайни қабул қилади. Карло Анчелотти ушбу муҳим баҳс учун қуйидаги футболчиларни жалб қилди.
Бразилия терма жамоасидан чақирув олган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Алиссон (“Ливерпуль”, Англия), Бенто Крепски (“Ан-Насср”, Саудия Арабистони), Уго Соуза (“Коринтианс”);
Ҳимоячилар: Алекс Сандро (“Фламенго”), Алекссандро (“Лилль”, Франция), Лукас Бералдо (“ПСЖ”, Франция), Карлос Аугусто (“Интер”, Италия), Данило (“Фламенго”), Лео Ортис (“Фламенго”), Маркиньос (“ПСЖ”, Франция), Вандерсон (“Монако”, Франция), Уэсли (“Фламенго”).
Ярим ҳимоячилар: Андреас Перейра (“Фулҳэм”, Англия). Андрей Сантос (“Страсбург”, Франция), Бруно Гимарайш (“Ньюкасл”, Англия), Каземиро (“Манчестер Юнайтед”, Англия), Эдерсон (“Аталанта”, Италия), Жерсон (“Фламенго”).
Ҳужумчилар: Антони (“Бетис”, Испания), Эстеван (“Палмейрас”), Мартинелли (“Арсенал”, Англия), Матеус Кунья (“Вулверҳэмптон”, Англия), Рафинья (“Барселона”, Испания), Ришарлисон (“Тоттенҳэм”, Англия), Винисиус (“Реал”, Испания).
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти 12 май куни Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бразилия Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ҳозиргача 14 та ўйиндан ўтказиб, 21 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)