• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Феликс, Азар, Гризманн. Ла Лигада янги мавсум бошланмоқда

    Футбол бўйича Испания чемпионатининг янги мавсумига 16 август, жума куни старт берилади.

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Европанинг кучли бешлик лигалари қатори Испания чемпионатида ҳам янги мавсум бошланмоқда. Дунёнинг энг кучли чемпионати номи учун Англия билан курашаётган Примера ўйинларининг ушбу мавсумида ҳам кураш «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» жамоалари ўртасида кечиши кутилмоқда.

    «Барселона»

    Бир неча йилдан буён чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётган «Барселона» мазкур трансфер ойнасида бир нечта катта харидларни амалга оширди. Жамоа Френки де Йонг, Антуан Гризманн, Хуниор Фирпо ва Нето каби футболчиларни трансфер қилди.

    Жамоа ниҳоят Хорди Альбага ўринбосар топишга эришди. Энди испаниялик ҳимоячи жамоасининг ҳар бир ўйинида тушишга мажбур бўлмайди. Бироқ Фирпо аввалги футболчилардан фарқли ўлароқ асосий таркибга кира оладими? Мана шу масала сўроқ остида.

    «Аякс»дан сотиб олинган таянч ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ўтган мавсумда фантастик ҳаракат қилди. Энди ёш иқтидор эгаси Серхио Бускетс билан биргаликда янада ўсишга эришиши табиий. Антуан Гризманн эса ортиқча таърифга муҳтож эмас. Шунингдек, жамоа Неймарни ортга қайтариш устида бош қотирмоқда.

    «Барселона»ни Яспер Силессен, Малком, Томас Вермален, Адре Гомеш ва бошқа бир қатор футболчилар тарк этди. Шунингдек, каталонлар яна бир нечта ярим ҳимоячи борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани бот-бот хабар қилинмоқда. Хусусан, Филиппе Коутиньо ва Иван Ракитич каби футболчилар сентябрга қадар бошқа жамоага йўл олиши мумкин.

    «Кўк-анорранглилар» устози Эрнесто Вальверде жамоанинг бу йилги мақсади Ла Лига чемпионлигини ҳимоя қилишдан иборат эканини таъкидлади. Бироқ бу сафар каталонларга осон бўлмаслиги аниқ. Нега деган саволга кейинроқ яна тўхталамиз.

    «Реал Мадрид»

    Муваффақиятсиз мавсумдан кейин ёзда бир қатор ўзгаришлар қилган мадридликлар ўз ўйинини топиб олса, бу сафар «Барселона»га муносиб рақобатчи бўлиши мумкин. Ўтган мавсум якунида жамоа президенти Флорентино Перес қатор ваъдалар берган ҳолда Зинедин Зиданни мураббийликка қайтарди.

    Ёзги трансфер ойнасида «Реал» Эден Азар, Лука Йович, Эдер Милитао, Ферлан Менди, шунингдек, ёш иқтидор эгалари Родриго Гоэс ва Такефуса Куболарни ўз сафига қўшиб олди. Жамоани эса Хесус Вальехо, Серхио Регилон, Дани Себальос, Марко Льоренте, Тео Эрнандес, Матео Ковачич, Боха Майораль каби футболчилар тарк этди.

    Азарни сотиб олиш орқали «Реал» ҳужумдаги муаммоларни деярли ёпишга ҳаракат қилади. Бироқ қолган футболчилар анча ёшлиги ва бошқа чемпионатлардан олиб келинганини инобатга олса, Зидан ўйинни барқарорлаштириш учун анча тер тўкишига тўғри келади. Франциялик мутахассис Пол Погбани ҳам олиб келишни истаганди ва бу трансфернинг амалга ошиши чўзилавергач, ОАВда турли хил хабарлар янграшига сабаб бўлмоқда. Баъзи нашрлар Зидан жамоани тарк этиш ниятида эканини ёзса, айримлари мутахассис Бэйл ва Йовични режасига киритмаётганини айтмоқда.

    «Реал» ҳозирда трансфер бозорида фаолликни пасайтирмади. «Қаймоқранглилар» Погба ёки Неймарни ўз сафига қўшиб олиши катта эҳтимол. Вазиятга эътибор қилинса, ҳозирда «Реал»га бразилиялик футболчидан кўра «Манчестер Юнайтед» етакчисининг фойдаси кўпроқ тегадигандек. Бироқ трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бирор нима дейиш қийин. Балки мадридликлар раҳбарияти дастлабки турлардаги ўйинлардан хулоса қилган ҳолда камчиликларни бартараф этиш ҳақида ўйлаётгандир...

    «Атлетико Мадрид»

    «Матрасчилар» мавсумлар оралиғида ҳайрон қоларли ўзгаришларга қўл урди. Дастлаб жамоани Диего Годин, Хуанфран, Филиппе Луис, Лукас Эрнандес, Родри ва Антуан Гризманн каби етакчилар тарк этди. Бироқ уларнинг ўрнига Киран Триппьер, Маркос Льоренте, Жоау Феликс, Иван Шапонич ва Ренан Лоди каби янги номлар олиб келинди. Бундан ташқари, мадридликлар «Валенсия» етакчиси Родригони қўлга киритишга яқин турибди.

    Бир қарашда янги номлар билан сафини кенгайтириб олган жамоага ўйин амалиёти керакдек кўринаётганди, бироқ мавсумолди ўртоқлик учрашувлари бунинг аксини кўрсатди. Симеоне бошчилигидаги жамоа сермаҳсулликда ҳам ёмон кўринмади. Бироқ бу расмий ўйинларда ҳам бардавом бўлиш ёки бўлмаслигини кейин билиб оламиз.

    1-тур учрашувлари ҳақида

    Мавсумни амалдаги чемпион иштирокидаги ўйин билан бошланади. «Барселона» Билбаога сафар қилади ва «Атлетик» билан ўйнайди. Мазкур баҳсни каталонлар сардори Лионель Месси ўтказиб юборади.

    «Реал» эса меҳмонда «Сельта» билан ўйнайди. Мадридлкилар учун Виго сафар доим оғир ўтган, бунинг устига илк турдаёқ ноқулай рақибнинг дуч келиши Зидан жамоаси учун ҳақиқий синов бўлади. Катта эҳтимол билан учрашувни жароҳат олгани айтилаётган Эден Азар ўтказиб юборади.

    Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири «Валенсия» ва «Реал Сосьедад» жамоалари ўртасида кечади. Ўтган мавсум якунини кўтаринки руҳда ўтказган «Валенсия» юқоридаги «кучли учлик»ка қаршилик қила оладиган саноқли жамоалардан бири ҳисобланади.

    «Бетис» ўзида «Вальядолид»га қарши баҳс юритади. «Севилья» эса Каталонияда «Эспаньол» билан ўйнайди. «Атлетико» Мадридда ўтган мавсум кашфиётига айланган «Хетафе»ни қабул қилади. Асосий эътиборни ҳимояга қаратадиган мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

    Ла Лига

    16 август, жума

    1-тур баҳслари

    «Атлетик Б»—«Барселона» 00:00

    17 август, шанба

    «Сельта»—«Реал Мадрид» 20:00

    «Валенсия»—«Реал Сосьедад» 22:00

    «Мальорка»—«Эйбар» 23:00

    «Вильярреал»—«Гранада» 00:00

    «Леганес»—«Осасуна» 00:00

    18 август, якшанба

    «Алавес»—«Леванте» 20:00

    «Эспаньол»—«Севилья» 22:00

    «Бетис»—«Вальядолид» 00:00

    «Атлетико М»—«Хетафе» 01:00

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    16.08.2019, 17:41   Изоҳ (0)   12804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» 10 йил деганда Ла Лиганинг илк турини Мессисиз ўтказади

    16.08.2019, 14:21

    Европа Лигаси плей-оффининг барча жуфтликлари маълум бўлди

    16.08.2019, 12:59

    ОКМК футзал бўйича Осиё чемпионати финалига чиқа олмади

    15.08.2019, 18:25

    УЕФА 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогарларни эълон қилди, унда Муҳаммад Салоҳ йўқ

    15.08.2019, 18:11

    Зубайра Тухугов Нурмагомедов—Порье жанги олдидан UFC дебютанти билан жанг қилади

    15.08.2019, 17:03

    Одил Аҳмедов гол урган ўйинда «Шанхай СИПГ» йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

    15.08.2019, 14:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек муҳожирлари Болтиқбўйи давлатларидан пул юборишни кескин коъпайтирди

    Ўзбекистон | 25 август, 20:20

    Сурия президенти аш-Шараъа БМТда нутқ сўзлайди

    Дунё | 25 август, 20:05

    Трамп АBC ва NBC телеканалларининг эфир лицензияларини бекор қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди

    Дунё | 25 август, 19:50

    Сурия ва Исроил ўртасидаги хавфсизлик тўғрисидаги келишувнинг янги тафсилотлари ошкор қилинди

    Дунё | 25 август, 19:37

    Украина ва АҚШ вакиллари Россия томони билан бўлажак тинчлик музокараларидан олдин учрашмоқчи 

    Дунё | 25 август, 19:25

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ўзбекистонда “Миллий футбол электрон платформаси” яратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 19:05

    Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқандга келди. Шавкат Мирзиёев меҳмонни кутиб олди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:56

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Дунё | 25 август, 18:55

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.