• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар

    Актёрларнинг тасодифий сўзлари, импровизация қилинган саҳналар ва кутилмаган ҳазиллар — айнан шу кичик деталлар шедевр асар яратади. Бу фильмларни юз марталаб кўрган бўлсангиз ҳам, улар ҳақидаги фактлар сизни ҳайратда қолдиради.

    “И операцияси” фильмидаги Шурик ролини Петросянга беришмоқчи бўлишган

    Евгений Петросяннинг хотирлашича, Гайдай дастлаб унга машҳур комедияда Шурик ролини ўйнашни таклиф этган экан. Ўшанда ҳазилкаш 19 ёшда бўлиб, айнан шу ёшга мос келарди. Александр Демяненко эса ундан 8 ёш катта эди.

    Петросян Шурикни кўпроқ романтик қаҳрамон деб ҳисоблагани учун ролни рад этади. Ўша пайтда уни бевосита комедик образлар кўпроқ қизиқтирарди. Бироқ вақт ўтиб, у хато қилганини ва фильм айнан комедия жанрининг классикасига айланганини кўрсатди.

    “Кавказ асираси” фильми умуман суратга олинмаслиги ҳам мумкин эди

    “Кавказ асираси” фильми биз барчамиз эслайдиган кўринишда бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Бунинг сабаби шуки, Юрий Никулин катта экранда яна Довдир ролини ижро этишдан қатъиян бош тортган.

    У ўз қарорини Вицин ва Моргунов билан биргаликдаги учлик аллақачон ўзини тугатган, деб ҳисоблаши билан асослаган. У ҳатто режиссёрга бошқа ечим излашни маслаҳат берган, чунки циркда ҳам, кинода ҳам ҳазил узоқ яшамаслигини таъкидлаган.

    Гайдай эса Никулинсиз фильм суратга олинмаслигини айтади. Уни кўндириш учун ҳар хил йўллар қўлланилади, аммо барибир ҳал қилувчи ролни аёл киши ўйнайди — Нина ролига тасдиқланган актриса ёш гимнастикачи Наталя Варлей Никулинга таниш бўлган цирк доирасидан эди.

    Суратга олиш майдонида Никулин Варлейга устозлик қилади. Премьерадан сўнг бутун мамлакат Варлейни таний бошлайди ва машҳур учликни: Қўрқоқ, Довдир ва Безбет деб аталган персонажларни янада кўпроқ севиб қолади.

    “Омадли жентлменлар” фильмида цистернадаги аралашма ранг берилган хамиртуруш бўлган

    Албатта, ҳеч ким актёрларни ҳақиқий цементга ботиришни ўйламаган. Чунки қоришма тез қотиб қолади, суратга олиш эса анча вақт талаб қилиши мумкин эди.

    Реквизиторлар цемент қоришмасига муқобил топиш учун анчагина бош қотиришга мажбур бўлишган. Аввалига пиво ачитқисидан хамир тайёрлашади. Ҳатто ёрма бўтқасини ҳам синаб кўришади, аммо иккала вариант ҳам тасвирда яхши кўринмайди.

    Ниҳоят синов ва хатолар орқали пиёз эссенсияси билан бўялган нон хамиртурушидан фойдаланишга қарор қилинади.

    Василий Алибобоевич ролини Фрунзик Мкртчян ижро этиши мумкин эди

    “Омадли жентлменлар” фильмидаги Василий Алибобоевич ролини ижро этадиган актёрни топишда ўз вақтида муаммолар юзага келган. Владимир Этуш ва Илья Рутбергни синаб кўришган, кейин эса режиссёрнинг эътибори Фрунзик Мкртчянга тушади.

    Актёр бу фильмда суратга тушишни жуда хоҳлаган, аммо тақдир тақозоси билан суратга тушолмай қолган: ўша пайтда Арманистон Республикаси 50 йиллигини нишонлаётган бўлиб, раҳбарлар актёрнинг тантаналарда қатнашишини талаб қилишган. У на қочиб кетолган, на таниш-билишлари орқали масалани ҳал қила олган. Оқибатда Раднер Муратов деярли синовларисиз ролга тасдиқланган. Бу унинг ҳаётидаги биринчи бош роли бўлган.

    Наталя Селезнёва муваффақиятли дубль учун 20 та сосиска ейишига тўғри келган

    Актриса “И операцияси” ва “Шурикнинг бошқа саргузаштлари” фильмида суратга тушганидан сўнг икки йил давомида сосискага қарагиси ҳам келмаган. Гарчи у сосискаларни жуда яхши кўрса-да, фильм суратга олинаётганда 20 та сосиска ейишга мажбур бўлган. 

    “Оқ шудринглар” фильмида Караченсовни дарахтга чиқишга кўндириш учун анча вақт кетган

    “Оқ шудринглар” фильмида Караченсов қаҳрамонининг фақат юқорига қараши бежиз эмас. Бунинг сабаби актёр баландликдан жуда қўрқарди. Шунинг учун уни кўп қаватли бинонинг олтинчи-еттинчи қаватига тенг бўлган баландликдаги лайлак уясига чиқишга кўндириш учун анча вақт кетган.

    Актёрни дарахтга кўтарма кран ёрдамида ўтқазиш керак бўлган. Суратга олиш ҳам худди шу усулда амалга оширилган. Бу саҳна Караченсов учун ҳақиқий синовга айланган.

    15 июл, 08:58   Изоҳ (0)   1035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #совет фильми#фильмлар#актёрлар#кино#шоу-бизнес

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қарғалар учса қарайлик». «Илҳақ» фильмидан нима кутгандим-у, нима олдим?

    10.05.2020, 16:30

    Шарққа Шарқдан қараган фильм. Узоқ кутилган «Ибрат»нинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида

    02.10.2020, 12:16

    «Ваъз ўқишни бас қилинг! Ундан кўра ёмғир овозини жимгина тинглаш қизиқроқ!». Акира Куросава фильмларини қандай кўриш керак?

    03.01.2022, 16:11

    Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    03.01.2022, 16:42

    200 рублга тушган шоҳона тушлик, КГБ назоратида бўлган «Бриллиант қўл», Брежневга ёққан «Кавказ асираси»: томошабинлар қалбидан жой олган Леонид Гайдайнинг машҳур

    15.06.2022, 22:01

    Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    31.12.2022, 16:48

    “Кавказ асираси”, “Бриллиант қўл”, “Гугуртга кетиб”:  Леонид Гайдайнинг қайта-қайта томоша қилсак-да, зериктирмайдиган классик фильмлари

    01.02.2023, 21:43

    “У ўлишни хоҳларди, унга интиларди, у ҳақда орзу қиларди”. Тақдири фожиали якунланган совет киносининг машҳур актёрлари

    10.02.2024, 16:40

    “Уларсиз севимли фильмларимиз ўз жозибасини йўқотарди”. Совет фильмларидаги энг эсда қоларли импровизациялар

    13.02.2024, 12:16

    Машҳурлик олиб келган образларини ёқтирмаган совет актёрлари (фото)

    16.04.2024, 19:31

    “Кавказ асираси” фильми юлдузи Наталя Варлей 77 ёшда: актриса ҳозирда нималар билан банд? (фото)

    07.10.2024, 09:50

    Зийрак томошабинлар “Ишдаги ишқ” комедиясида яна бир хатоликни аниқлади (фото)

    11.10.2024, 15:05

    Ҳема Малини 76 ёшда: афсонавий ҳинд актрисаси иштирокидаги энг сара фильмлар (видео)

    18.10.2024, 17:00

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50

    Тақиқланган мева ширин бўлади. “Анора” фильми “ўзбек фоҳишаси” ҳақида эдими?

    9 январ, 18:10

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Фильм ва сериаллар туфайли бутун дунёга машҳур бўлган автомобиллар (фото)

    20 март, 08:15

    80 ёшдан ошган ўзбекистонлик машҳурлар  

    1 апрел, 12:07

    Нега Саахов бунга йўл қўйган? “Кавказ асираси” фильмидаги мантиқсиз хатолик

    29 март, 12:33

    “Фантомас” 61 ёшда: дунё томошабинларининг севимли комедияси қандай суратга олинган?

    10 апрел, 15:40

    “Interstellar”ни тушунишга ёрдам берадиган фильмдаги сирли ишора ва деталлар

    19 май, 09:50

    Об-ҳаводан тортиб ноёб компьютергача: “Ишдаги ишқ” фильмининг кадр ортида нималар содир бўлган?

    15 май, 21:30

    Юрий Никулиннинг қайси сўзлари туфайли “Кавказ асираси” суратга олинмай қолиши мумкин эди?

    16 май, 21:35

    Гайдай ҳам хато қилади: “Кавказ асираси” фильмида режиссёр эътиборидан четда қолган хатолар

    2 июн, 17:55

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Лида 80 ёшда: Наталя Селезнёва қандай қилиб совет комедиясининг қироличасига айланди?

    24 июн, 09:34

    “Диско раққоси” 75 ёшда: Митхун Чакраборти қандай қилиб ўзбек томошабинларининг севимли актёрига айланди?

    24 июн, 15:05

    Гарри Поттердан Чебурашкагача: таътилда болаларга кўрсатиш керак бўлган 10 та фильм

    4 июл, 19:10

    Болаликни ёдга солувчи эртак: “Мио, болагинам Мио” фильми актёрларининг тақдири қандай кечди?

    1 июл, 10:27
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 11 нафар одам денгизда 6 соат сузиб тирик қолди

    Дунё | 15 июл, 15:45

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37

    Ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:30

    Германия аэропортида қандолат қутиларига яширилган 1 500 та ўргимчак мусодара қилинди

    Дунё | 15 июл, 15:20

    Эрон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

    Спорт | 15 июл, 15:15

    Медведев “Трампнинг декоратив ультиматуми” Россияга аҳамиятсиз эканини айтди

    Дунё | 15 июл, 15:10

    Тошкентдаги International меҳмонхонаси Россия компанияси бошқарувига берилади

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:00

    Халит Эргенч, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актёрларининг менежери нима сабабдан судланмоқда?

    Кино | 15 июл, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.