• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Мамлакатда ишсизлик нафақаси миқдори оширилиб, уни олиш шартлари аниқлаштирилмоқда. Бу тартиб жорий йил 4 августда қабул қилинган президент фармонида белгиланган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Фармонга биноан, 2025 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган фуқароларга тўланади. Мазкур турдаги нафақани олиш учун фуқаро сўнгги беш йилда камида 18 ой ишлаган ва меҳнат шартномаси бекор қилин бўлиши керак. Шу билан бирга, нафақа юзасидан олти ой ичида мурожаат қилиши талаб этилади. Шундагича унинг охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан уч ой давомида ишсизлик нафақа тўланади.

    Янги қоидага кўра, нафақа қуйидаги тартибда тўланади:

    • ишсизликнинг биринчи ойи учун ўртача иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч бараваридан (3,8 млн сўм) ошмаган миқдорда (аввал 50 фоиз бўлган);

    • кейинги икки ой давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч бараваридан ошмаган миқдорда тўловлар амалга оширилади.

    Ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.

    Ишсизлик нафақасини олувчи шахс бандлик органлари томонидан юборилган, эълон қилинган бўш иш ўринларига суҳбатга бормаган ёки таклиф этилган мақбул ишдан бош тортган тақдирда, нафақа тўлови кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.

    Маълумот учун, Бандлик вазирлиги туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказларида ишсиз деб топилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

    Ишсиз деб тан олиниш учун қуйидаги шартларга жавоб бериш керак:

    • ишлаш ёшида ва меҳнатга лаёқатли бўлиш;
    • айни вақтда иш билан банд бўлмаслик;
    • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтиш ва иш қидирувчи мақомида бўлиш;
    • марказ таклиф қилган муносиб ишни икки мартадан ортиқ рад этмаслик.

    Ишсиз фуқаро меҳнат органларига ишсизлик нафақаси учун ариза топширганда, у касбга ўқитиш учун йўналтирилади ёки иш таклиф қилинади. Бандлик маркази 10 кунда иш топиб бера олмаса, 11-кунидан бошлаб ишсизлик нафақаси тайинлайди.

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги “Дарё”га мазкур тизим бўйича халқаро тажриба таҳлилини тақдим этди.

    Маълум қилинишича, кўплаб мамлакатларда ишсизлик нафақаси ижтимоий ҳимоя ва расмий бандликни рағбатлантиришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Мисол учун, Европа Иттифоқи мамлакатларида нафақа миқдори одатда ишсизликнинг дастлабки ойларида йўқотилган даромаднинг 60 фоизидан 80 фоизигача бўлиб, кейинги даврларда аста-секин пасайиб боради.

    Шу билан бирга, Германия, Франция, Швеция ва бошқа кўплаб давлатларда нафақа олишнинг мажбурий шарти маълум муддат иш стажига эга бўлиш (масалан, сўнгги 24 ой ичида 12 ойлик иш стажи) ва давлат бандлик хизматларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтишдир.

    Бундан ташқари, халқаро амалиётда “фаоллик эвазига нафақа” (activation policy) тамойили кенг тарқалган бўлиб, унга кўра нафақа олувчилар қайта тайёрлаш, ишга жойлашиш ёки жамоат ишлари дастурларида иштирок этишлари шарт. Канада ва Австралияда меҳнат бозорида фаол позицияни сақлаб қолиш тўловларни давом эттириш шарти ҳисобланади.

    8 август, 22:09   Изоҳ (0)   707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.