• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Interstellar”ни тушунишга ёрдам берадиган фильмдаги сирли ишора ва деталлар

    Кристофер Ноланнинг “Interstellar” фильми 10 йил олдин экранларга чиққан бўлса-да, аллақачон илмий-фантастик кинематография тарихида ўчмас из қолдирган. Фильм одамзод учун янги яшаш жойини излашга йўл олган учувчи Купер ҳақида ҳикоя қилади. Космик кема қора туйнук орқали бошқа галактикага ўтади, у ерда экипаж бир нечта сайёраларни тадқиқ этади. Воқеалар якунида Купер инсониятни қутқариш бутунлай бошқа нарсада эканини англаб етади.

    Нолан ўз фильмларида энг майда тафсилотларни пухта ишлаб чиқадиган режиссёр сифатида машҳур. Баъзи деталлар шунчаки муҳитни бойица, бошқалари фильмни тушунишга ёрдам беради.

    1. Саундтрекда кунларнинг ўтиши шифрланган

    Энг машҳур сирли ишора Ханс Зиммернинг мусиқаси билан боғлиқ. Қора туйнукдан ўтгач, “Эндюренс” кемаси экипажи Миллер сайёрасига етиб боради. У ерда ҳар бир соат Ердаги 7 йилга тенг. Қаҳрамонлар сайёрага тушганида, мусиқага соатга ўхшаш ритмик тақиллаш жўр бўлади.

    Мухлислар ҳисоб-китобига кўра, бу тақиллашлар орасидаги вақт 1,25 сонияни ташкил этади. Агар буни Ерда ўтаётган вақтга нисбатан ҳисобласак, ҳар бир “тиқ” бир кунга тўғри келади.

    Вақт мавзуси бутун фильмни қамраб олган. Бу нафақат Купер қизига совға қилган соатда, балки бошқа жиҳатларда ҳам намоён бўлади. Масалан, қаҳрамонларнинг космик кемаси ташқи кўринишидан соат циферблатига ўхшайди: у марказий бўлим атрофида айланадиган 12 та блокдан иборат.

    2. Купер бошини тўғри эгади

    Купер инсоният учун энг муҳим вазифани бошқаришга бежиз танланмаган. У кема бошқарувининг нозик жиҳатларини аъло даражада биладиган тажрибали мутахассис. Бу ҳатто сезилмас деталларда ҳам намоён бўлади.

    Доктор Манн билан учрашган сайёрадан жўнаб кетгач, қаҳрамонлар қўниш модулини кемага улашга уринишади ва кучли юкланишни ҳис қилишади. Биолог олима Амелия бошини кема айланаётган томонга эгади ва ҳушини йўқотади. Купер эса бошини айланишга тескари томонда ушлаб туради — бу унга ҳушдан кетмаслик имконини беради.

    3. Формулаларда совет олимларига ишора қилинган

    Россиялик астроном Владимир Георгиевич Сурдиннинг айтишича, фильм муаллифларидан бири ва илмий маслаҳатчиси бўлган Кип Торн асарда машҳур совет олимларига ишора қилувчи яширин маълумотларни жойлаган.

    Саҳналардан бирида Купернинг қизи Мёрф (Жессика Честейн ижросида) тахтага катта лотин ҳарфи ва иккита индексдан ташкил топган тензорларни ёзади. Одатда бундай ҳарфлар юнон алифбосидан олинади, аммо бу ҳолатда кирилл алифбосидан фойдаланилган.

    ЯБ — Яков Борисович Зелдович, АД — Андрей Дмитриевич Сахаров. Гап шундаки, бир пайтлар улар махфий лойиҳалар устида ишлаган ва исмлари шундай ёзилган. Кин Торн бу олимларнинг маърузаларида бўлган ва рус тилини билади. Сезилмас ҳавола орқали у ўқитувчиларга ҳурмат бажо келтирди.

    4. Қизининг биринчи ибораси фильм якунига ишора қилади

    Фильм воқеалари ўн йиллар давомида ва турли сайёраларда кечса-да, асосий воқеалар Мёрфнинг ётоқхонасида рўй беради. Аввалига қандайдир арвоҳ унинг жавонидан китобларни тушириб, физика қонунлари билан ўйнайди. Ота қизини буни ғайритабиий ҳодиса деб ҳисобламасдан, ўрганишга ундайди.

    Ёш қизча шундай дейди: “Мен сени арвоҳ деб ўйлагандим”. Ердан учиб кетишидан олдин Купер рус тилидаги дубляжда шундай дейди: “Биз бу ерга фарзандларимизнинг хотирасига айланиш учун келганмиз”. Оригинал ибора аниқроқ таржима қилинса, “Ота-она бўлиб, сиз фарзандларингиз келажагининг арвоҳига айланасиз”, деган маъно англашилади.

    Финалда маълум бўладики, айнан Купер қора туйнукдан қайтиб келиб, жавонлардан китобларни туширган ва Мёрфга кейинги ҳаракатларини кўрсатиб берган экан. Аслида ўша “арвоҳ” Купернинг ўзи бўлиб чиқди.

    5. Купернинг аслида исми мавжуд

    Меттю Макконахи қаҳрамонининг исми Купер — бу унинг фамилияси. Фильм давомида унинг исми бир марта ҳам айтилмайди. У ўзини айнан шундай деб билгани учун фильм охирида қаҳрамон “Купер космик станцияси” унинг шарафига номланган деб нотўғри ўйлайди. Аслида эса бу қаҳрамон қизи Мёрфнинг хизмати.

    Бироқ Куперниг исми сценарийда ёзилган, унда қаҳрамоннинг исми Жозеф А. Купер экани фақат бир марта тилга олинади.

    6. Барча таомлар маккажўхоридан тайёрланади

    Фильм бошланишида Ерда яшаш тобора қийинлашиб бораётгани кўрсатилади. Ҳавода азот миқдори кўпайиб, чанг бўронлари бошланади, қишлоқ хўжалик экинлари йўқ бўлиб кетади. Воқеалар бошланиш пайтида сайёрада фақат маккажўхори қолган.

    Далани табиий кўрсатиш учун фильм ижодкорлари 500 акр (тахминан 2 км²) майдонга маккажўхори экишган. Куперлар оиласи фақат маккажўхоридан тайёрланган овқатлар ейди: қуймоқ, шўрва, нон, қиём. Бу эса ҳар бир саҳна пухта ўйлаб чиқилганини яна бир бор тасдиқлайди.

    7. “А” режа амалга ошмаслиги керак эди

    Куперни НАСАга олиб келганларида, профессор Бренд унга инсониятни қутқаришнинг икки йўли борлигини тушунтиради. А режага кўра, Ердан иложи борича кўпроқ одамни кўчириб ўтказишдан иборат эди. Агар бу режа амалга ошмаса, Б режага ўтилади — бошқа сайёрани мустамлака қилиш учун музлатилган эмбрионлардан фойдаланиш.

    Бренд ролини ижро этиш учун режиссёр ўзининг севимли актёрларидан бири — доно ва олижаноб инсон қиёфасини яратадиган Майкл Кейнни таклиф этди. Бироқ А режаси ҳақида гапирганда, профессор ҳеч қандай тафсилотларни ошкор қилмасдан, доимий равишда мавзудан четга чиқиб кетаётганини сезиш мумкин.

    8. “Interstellar”да Ноланнинг севимли фильмларига ишоралар мавжуд

    Кўплаб замонавий режиссёрлар сингари Нолан ҳам қисман фантастика классикасидан илҳомланганини тан олади. Айниқса, Стенли Кубрикнинг “2001: космик Одиссея” фильми билан ўхшашликлар яққол кўзга ташланади. Бу нафақат визуал қаторга, балки сунъий интеллектли TARS ва CASE роботларига ҳам тааллуқли.

    Шу билан бирга, скафандрлар дизайни 1983 йилда суратга олинган “Ҳақиқий йигитлар” фильмига ишора қилади. Қаҳрамонларнинг тор кўринишли кичик думалоқ шлемлари ва елка қалқонлари худди ўша фильмдагидек. Миллер сайёрасида сувга қўниш саҳнаси эса классик “Маймунлар сайёраси” фильмидан олингандек. Бу саҳнада Купер бир дақиқани ҳам бой бермаслик кераклигини айтиб, “ҳеч қандай маймунчилик қилиш керак эмас” дейди.

    Нолан қисман Стивен Спилбергнинг фантастик фильмларига ҳам мурожаат қилган, улардан оила билан хайрлашиш мавзуси ва роботларнинг ҳазил-мутойибали образлари ўзлаштирилган. Нолан лойиҳага келишидан олдин айнан Спилберг Кип Торн ғояларини экранга олиб чиқишни режалаштирганди.

    19 май, 09:50   Изоҳ (0)   2071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#«Interstellar»#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Леонардо Ди Каприо, Меган Маркл ва бошқа киноюлдузларининг ноодатий ҳоббилари 

    14 апрел, 13:12

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Хитойнинг энг бой актрисалари топ-7 талиги: Дилраба Дилмурат эса охирги ўринда

    14 апрел, 16:40

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    10 май, 10:40

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    9 май, 15:55

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    10 май, 22:15

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    11 май, 19:50

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    11 май, 16:35

    Жонни Деппнинг собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрд эгизак фарзандларни дунёга келтирди

    13 май, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бир ҳафтада қанча газ ва свет ўғирлангани маълум бўлди 

    Ўзбекистон | 19 май, 20:30

    Юнусободда руҳий касал эркак ички ишлар ходимига пичоқ билан жароҳат етказди

    Ўзбекистон | 19 май, 20:21

    Арманистон президенти қароргоҳи ёнида портлаш ва ёнғин юз берди

    Дунё | 19 май, 20:20

    “Аввал ҳам газдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилган” — ФВВ Бойсундаги газ кони бўйича изоҳ берди

    Ўзбекистон | 19 май, 20:11

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    Дунё | 19 май, 20:10

    Одамлар 1000 долларга ҳам олишга тайёр: Лабубу ўйинчоғи нима учун машҳур бўлиб кетди?

    Қўзиқорин | 19 май, 19:55

    Ўзбекистон элчиси Урхелск епископига ишонч ёрлиқларини топширди 

    Ўзбекистон | 19 май, 19:45

    Россия ва Украина ўт очишни тўхтатиш шартларини ёпиқ режимда муҳокама қилади 

    Дунё | 19 май, 19:35

    Японияда қишлоқ хўжалиги вазири ўзига гуруч совға қилинаётганини тан олгач, можаро авж олди

    Дунё | 19 май, 19:25

    Носталгия: 20 йил аввал ҳамманинг орзуси бўлган афсонавий телефонлар (фото)

    Лайфстайл | 19 май, 19:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.