• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Гарри Поттердан Чебурашкагача: таътилда болаларга кўрсатиш керак бўлган 10 та фильм

    Ёзги таътил бу болаларнинг мактабдан дам олиб,   ёрқин ҳис-туйғулар ва кутилмаган кўникмалар оламига шўнғиши учун ажойиб фурсат ҳисобланади. Фильм томоша қилиш бўш вақтни мазмунли ўтказишнинг энг яхши усулларидан биридир. Кино уларга нафақат кўнгилочар, балки бошқа оламларга эшик очувчи портал бўлиб, ажойиб қаҳрамонлар билан учрашиб, ҳайратланарли саргузаштларни бошдан кечириш имконини беради.  Мақолада минглаб томошабинлар томонидан синовдан ўтган фильмлар рўйхати ҳақида сўз боради.

    Фото: Фильмдан кадр

    “Нарния салтанати: арслон, сеҳргар аёл ва сеҳрли шкаф”

    Фото: Фильмдан кадр

    2005 йилда режиссёр Эндрю Адамсон томонидан суратга олинган эпик фантазия фильмнинг асосий манбаси Клайв Луиснинг шу номли китобидир. Фильмда бош қаҳрамонлар Питер, Сузан, Эдмунд ва Луси Певенси, улар беркинмачоқ ўйинини ўйнаётган пайтда тасодифан сеҳрли шкафни топишади. Шу шкаф орқали улар доимий қиш билан қопланган, ёвуз Оқ сеҳргар аёл ҳукмронлигидаги қорга бурканган Нарния салтанатига тушиб қолади.

    Сюжет ёрқин образлар ва драматик бурилишларга бой. “Нарния салтанати: арслон, сеҳргар аёл ва сеҳрли шкаф” фильмининг яратувчилари деталларни жуда пухта ишлаб чиққан. Шунингдек, ўрта аср либослари ва безаклардан тортиб, мураккаб визуал эффектларгача, улар ёрдамида фантастик мавжудотлар жонланади ва улкан жанг саҳналари яратилади. Оқ сеҳргар аёл ролини ижро этган Тилда Свинтон совуқ харизмаси ва қатъиятли  кўриниши билан томошабинларнинг ёдида қолган.

    “Гарри Поттер”

    Фото: Фильмдан кадр

    “Гарри Поттер” фильмлари серияси XXI аср кинодаги энг ёрқин ва кенг кўламли ҳодисалардан биридир. Жоан Роулингнинг сеҳргар эканини билиб олган етим бола ҳақидаги ҳикоялари кўплаб оилалар учун ҳақиқий анъана бўлиб қолди.

    2001 йилдан 2011 йилгача чиққан саккиз фильм босқичма-босқич Гарри ва унинг дўстларининг вояга етишини, қоронғи кучларга қарши курашини ҳамда ўтган  воқелик ҳақидаги ҳақиқатни излашларини тасвирлайди. Асосий серия тугагач, 2016 йилда янги франшиза — “Фантастик махлуқлар” бошланиб, у Поттер оламидан 65 йил аввалги воқеаларни ёритади.

    “Бетховен”

    Фото: Фильмдан кадр

    1992 йилда суратга олинган “Бетховен”  номли оилавий комедия 2000 йилларда улғайганларнинг ёзги таътилида ажралмас қисмга айланган. Асосий қаҳрамон — катта ва самимий кўппак Бетховен, у кутилмаганда Ньютонлар оиласига келиб қўшилади. У тезда болаларнинг севимлисига айланиб, кўплаб хавфли вазиятлардан уларни қутқаради, бироқ ўзи ҳам баъзан муаммога дуч келади.

    Брайан Левант режиссёрлиги остида яратилган фильм ўзининг самимий ҳазиллари, ҳаяжонли лаҳзалари ва тўрт оёқли бош қаҳрамонининг харизмаси билан ажралиб туради. “Бетховен” илиқ муҳит ва меҳрибон сюжети учун томошабинлар томонидан қадрланади.

    “Сеҳрланган Элла”

    Фото: Фильмдан кадр

    2004 йилги романтик комедия Элла исмли қиз ҳақидаги воқеани ҳикоя қилади. Элла болаликдан ўзига хос характерга эга. У ҳар қандай сўров ёки буйруқни ўз хоҳиш-истаклари ва оқибатларидан қатъи назар бажаришга мажбур. Қиз лаънатдан қутулиш мақсадида пари Люсиндани излаб саёҳатга чиқишга аҳд қилади. Йўл давомида у ғаройиб ҳамроҳларга дуч келади: сўзлайдиган китоб, элф ҳамда тахтнинг жозибадор ва ақлли вориси бўлмиш шаҳзода Чар.

    “Сеҳрланган Элла” асари Золушка ҳақидаги классик эртакни шунчаки қайта ҳикоя қилиш билан чекланмайди, балки ирода эркинлиги ва танлов қудрати мавзусига янгича қараш таклиф этади. Бош қаҳрамон киришимли ва жасур қиз бўлиб, у барча тўсиқларни енгиб ўтиб, ўз тақдири учун курашишни ўрганади.

    “Малефисента”

    Фото: Фильмдан кадр

    2014 йилги Америка фантастик фильми классик “Уйқудаги гўзал” эртагини янгидан талқин қилди. Асосий сюжет Малефисента ҳақидаги ҳикоя атрофида айланади. У ботқоқликнинг сеҳрли оламида яшайди, болаликдан меҳрибон ва кучли бўлади, лекин хиёнат туфайли ҳаёти тубдан ўзгаради. Малефисента ғазабга тўлиб, қасос олишга сўз беради.

    Режиссёр Роберт Стромбергнинг фильми қаҳрамонларнинг мураккаб муносабатлари билан ажралиб туради. Малефисента оддий ёвуз жодугарга ўхшамайди, у ролини оғриқ ва хиёнат билан очиб берадиган қаҳрамондир. Анжелина Жоли бош ролни ижро этиб, ваҳимали, лекин ҳамдардлик уйғотадиган образ яратган.

    “Чарли ва шоколад фабрикаси”

    Фото: Фильмдан кадр

    Бош қаҳрамон Чарли Бакет камбағал оилада, кичкина кулбада ота-онаси, бувиси ва бувалари билан яшайди. Вилли Вонка эса шоколад фабрикасининг ғайриоддий эгаси бўлиб, ўз фабрикасига бориш ва умрбод ширинликлар билан таъминланиш имконини берувчи танлов эълон қилади. Танловда Чарли ғолиб бўлиб, ҳақиқий эртакнамо оламга тушиб қолади.

    Фильм режиссёр Тим Бертоннинг бетакрор услуби, ноодатий саҳна безаклари ва ёдда қоладиган мусиқий чиқишлари билан ажралиб туради. Вонка ролидаги Жонни Депп сирли ва ғалати даҳога хос образни яратган бўлиб, томошабинда бир пайтнинг ўзида ҳамдардлик ва бир оз ҳайратни уйғотади. “Чарли ва шоколад фабрикаси” — меҳр, камтарлик ва оила қадриятлари ҳақида ҳикоя қилувчи эртакдир.

    “Қатъий тартибли таътил”

    Фото: Фильмдан кадр

    Россиялик режиссёр Иван Поповнинг ушбу комедияси айнан болалар учун мўлжалланмаган бўлса-да, айниқса ўсмирлар ва болалигида ёзги лагерларни севганлар учун жуда ёқимли фильм ҳисобланади. “Қатъий тартибли таътил” — икки маҳбуснинг ноодатий ҳикояси бўлиб, улар қочқинликда болалар лагерига яширинади ва ўзларини сардорлар сифатида кўрсатишга мажбур бўлади.

    Фильм ҳазил-мутойиба, иқтибослар ва совет давридаги “Омадли жентлменлар”, “Шурикнинг саргузаштлари” каби машҳур комедияларга ишоралар билан тўла. Бу турли оламлардан келган одамлар ўзаро тил топишга мажбур бўлган сценарий орқали инсоний муносабатларга самимий ва ҳаётий қарашдир. Қаҳрамонлар бир бирига нисбатан ишончни ўрганади, болалар эса янги сардорларида чин дўст ва мураббийларни кўра бошлайди.

    “Сўнгги баҳодир” ва унинг давомий қисмлари

    Фото: Фильмдан кадр

    Россияда суратга олинган ушбу саргузашт фильм эртак жанридаги ҳақиқий кашфиёт бўлди. Асосий қаҳрамон — Иван Найденов, Москвада яшовчи оддий йигит бўлиб, ташқи томондан фаровон ҳаёт кечираётгандек кўринса-да, аслида ёлғиз ўсган ва болалар уйида тарбияланган. Бир куни қувғиндан қочаётган пайтда у аквапаркдаги сув қувурларидан бирига шўнғийди ва кутилмаганда сеҳрли Белогоре оламига тушиб қолади. Бу ерда рус эртакларининг қаҳрамонлари яшайди ва сеҳр оддий ҳаётнинг бир қисмига айланган.

    “Сўнгги баҳодир” фильми ва унинг сценарий бўйича давом этган қисмлари — “Сўнгги баҳодир: ёвузлик илдизи” ҳамда “Сўнгги баҳодир: зулмат элчиси” — саргузаштли жанговар, комедия ва эртак жанрларини ўзида бирлаштирган. Ялмоғиз кампир, ўлмас Кашей, Сув париси каби машҳур образлар иштирок этган бу картиналар сўнгги йилларда энг кўп томоша қилинган рус фильмлари қаторидан жой олди.

    “Чебурашка”

    Фото: Фильмдан кадр

    Бу қувноқ ва қулоқлари катта жонивор илк бор Эдуард Успенскийнинг “Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари” китобида пайдо бўлган. Чебурашка меҳрибон характерга эга, сирли ва ноодатий ҳайвон бўлиб, тимсоҳ Гена ва бошқа дўстлари билан кўплаб кулгили ва таъсирли саргузаштларни бошдан кечиради.

    Дмитрий Дяченко суратга олган “Чебурашка” тўлиқ метражли фильми классик ҳикояларнинг аниқ экранизацияси эмас, балки қаҳрамонлар ва уларнинг дунёсига янги нигоҳдир. Болаликнинг энг таниқли ва севимли қаҳрамони замонавий шаҳарда яшаб, янги синовларга дуч келади, бироқ меҳрибонлиги ва самимиятини йўқотмайди.

    “Чўртанбалиқ амри”

    Фото: Фильмдан кадр

    Александр Войтинский режиссёрлигида 2023 йилда суратга олинган ушбу фильм классик рус халқ эртагининг замонавий экранизациясидир. Фильм Эмеля исмли қишлоқ йигити ҳақида ҳикоя қилади.  У уч тилакни бажарадиган сеҳрли балиқчани тутиб олади. Бу воқеа унга кулгили ва кутилмаган натижаларни олиб келади. Эмеля сафар давомида ҳар бир ҳаракати учун масъул бўлишни, жасорат ва қатъиятни ўрганади. Шунингдек, у ҳақиқий мўжиза севган инсонининг ёнида бўлиш эканлигини тушуниб етади.

    Фильмнинг суратга олиш ишлари Санкт Петербург, Тюмен, Перм ва Тоболск шаҳарларида амалга оширилди. У ерда қироллик саройи ҳамда Кашей салтанати учун кенг кўламли декорациялар яратилган. Бу асар вояга етиш ва қийинчиликларни енгиб ўтиш ҳақидаги ҳикоя бўлиб, унда сеҳрли воқеалар ҳамда ҳаётий донишмандлик уйғунлашган.

    4 июл, 19:10   Изоҳ (0)   442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Кино#болалар#таътил#ёз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёзги мактаб очилди, шошилинг ота-оналар!

    31.05.2017, 09:00

    «Қор маликаси»: Янги йилга эртак билан

    19.12.2017, 11:00

    Таътил вақтида болалар билан томоша қилиш тавсия этиладиган энг яхши Янги йил мавзусидаги фильмлар

    01.01.2021, 11:55

    «Матрица-4», «Қора бева»: 2021 йилнинг энг кўп кутилаётган фильмлари (фото)

    05.01.2021, 17:45

    «Канизак Изаура» сериали юлдузи — Луселия Сантуш 65 ёшда: Актрисанинг ҳаёти қандай кечди? (фото)

    23.05.2022, 11:44

    Ўзбекистонда ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

    09.06.2022, 14:28

    Кинотавсия: Луи де Фюнес иштирокидаги кайфиятни юқори даражага кўтариши кафолатланган 5 та култ комедия

    11.10.2022, 11:55

    “Бу фильм учун Мусоқовни қамаш керак” —  камтарона ҳаёт кечирса-да, ўзини бахтли ҳис қиладиган режиссёр Зулфиқор Мусоқов 66 ёшда (фото, видео)

    22.01.2024, 13:20

    Пенелопа Круз — 50 ёшда. Испаниялик камсуқум оиланинг фарзанди қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    07.05.2024, 13:50

    Ухлаб қолган болани уйғотиш мумкин эмас: болаларнинг кинода суратга тушиши ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар

    07.12.2024, 12:35

    Қишки таътилда кўриш учун Янги йил ҳақидаги энг қизиқарли анимацион фильмлар (видео)

    2 январ, 13:50

    Севимли мултқаҳрамонларимиз дастлаб қандай кўринишда бўлган?

    22 март, 11:54

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Мерос ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас: Фарзандларини бир тийинсиз қолдирган машҳурлар

    12 июн, 17:55

    90 йилларнинг севимли фильми — “Бетҳовен”да ўйнаган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    12 июн, 10:50

    “Оскар”нинг ёш истеъдодлари: киномукофотга номзоди қўйилган болалар

    12 июн, 09:35

    Ҳалит Эргенч яна можаро марказида: У папараццидан фарзандларининг суратларини ўчиришни талаб қилди

    13 июн, 16:20

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    13 июн, 15:07

    Безори ўқувчи сифатида рўйхатда турган, раққоса бўлолмаган, “Алданган аёл” фильмидаги роли билан машҳурликка эришган Райҳон Уласенова 43 ёшда

    18 июн, 21:55

    Кинотавсия: Зерикарли кечани қизиқарли ўтказишга ёрдам берадиган қисқа турк сериаллари

    19 июн, 21:15

    Жонни Депп Жек Читтак қиёфасида болалар шифохонасига ташриф буюрди

    20 июн, 15:15

    Маъноси олтинга тенг бўлган, аммо кўпчилик кўрмаган қадрдон мультфильмлар

    21 июн, 14:20

    Аёли ва отасини тупроққа қўйган, тақиқларга учраган “Хоразм булбули” Оғабек Собиров 53 ёшда 

    26 июн, 12:59

    Арнольд Шварценеггер карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмни айтди ва бу “Терминатор” эмас

    26 июн, 11:59

    Қуёш, денгиз ва эркинлик: саёҳат қилишни орзу қилувчилар учун ажойиб фильмлар

    25 июн, 19:10

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    28 июн, 15:35

    Ўз-ўзига режиссёр: шахсий киностудиясини ташкил қилган машҳурлар

    26 июн, 18:45

    Рейчел Зеглер “Оппоғой” фильмидан сўнг танқидлар оқими билан курашиш учун психиатрга мурожаат қилишга мажбур бўлди

    26 июн, 19:10

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    27 июн, 14:39

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    28 июн, 14:25

    Нега биз кинодаги ёвуз қаҳрамонларни ёқтириб қоламиз?

    26 июн, 20:50

    Аввал фантастикадек туюлган энди эса ҳақиқатга айланган 5 та кино прогнози

    28 июн, 13:50

    Кулолчилик, фокус кўрсатиш ва ошпазлик: машҳурларнинг яна қандай яширин иқтидорлари бор?

    27 июн, 13:53

    Киносаёҳат: Голливуднинг машҳур фильм ва сериаллари суратга олинган локациялар

    27 июн, 19:20

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    29 июн, 11:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.