• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “У ўлишни хоҳларди, унга интиларди, у ҳақда орзу қиларди”. Тақдири фожиали якунланган совет киносининг машҳур актёрлари

    Кўпинча ҳатто жиддий одамни ҳам кулдира оладиган қувноқ актёрлар экран ортида умуман кула олмайди. Бир неча йил ўтгач, улар қандай муаммолар ва касалликларга дучор бўлгани ҳақида маълум бўлгандагина бунинг сабаби аён бўлади.

    Александр Демяненко

    “И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари” комедияси Александр Сергеевичдан ҳақиқий машҳур одамни яратди, лекин шу билан бирга, уни битта образнинг гаровига айлантирди, бу эса унинг кейинги ишларига халақит берди. “Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари”, “Иван Василевич касбини ўзгартиради” фильмлари актёрнинг машҳурлигини янада мустаҳкамлади.

    Албатта, унга бошқа лойиҳаларда ишлаш таклиф қилинади: “Майсазордаги нонушта”, “Маъюс дарё”, “Яшил фургон”, аммо бу картиналар муваффақиятга эриша олмайди.

    90 йилларда Александр Сергеевич Москвада “Қулупнай” комедиясида суратга тушишга рози бўлган пайтда Санкт-Петербургдаги театрда ҳам ишларди. Доимий йўл азоби актёрни жуда чарчатади, шунинг учун у бир неча бор юрак хуружига учрайди. Шифокорлар унга режалаштирилган операция тайинлашади. Аммо унинг юраги операцияга 1 кун қолганда уришдан тўхтайди — актёр 1999 йил 22 августда 62 ёшида вафот этади.

    ​Фрунзик Мкртчян

    “Мимино” ва “Кавказ асираси” актёрга оламшумул машҳурлик олиб келади. Уни кўплаб кино мухлислари яхши кўришарди. У ҳақиқий муҳаббати — иккинчи хотини Донара Пилосян билан танишади, уларнинг бахтли никоҳидан қизи ва ўғли туғилади.

    Айнан шу пайтда актёр ҳаётида қора кунлар бошланади: Донаранинг руҳий касаллиги борлиги аниқланади ва Фрунзик уни энг яхши шифокорларга кўрсатади, аммо барчаси натижасиз тугайди. Актёр рафиқасини даволатиш учун карьерасини қурбон қилади ва бир муддат кинони тарк этади.

    Кучайиб борувчи шизофрения туфайли Мкртчян рафиқасини Францияга даволанишга юборади, болаларини эса ёлғиз ўзи тарбиялай бошлайди. Бир куни актёр ўғли Вазген ҳам ўзини ғалати тутаётганини пайқаб қолади. Маълум бўлишича, касаллик унга онасидан ўтган, шунинг учун Фрунзик ўғлини ҳам  рафиқаси ётган клиникага юборишга мажбур бўлади. Афсуски, касаллик шу даражада зўраядики, ҳатто она-бола бир-бирини танимайди ҳам.

    Актёр учинчи бор оила қуради, аммо бу никоҳи ҳам унга бахт келтирмайди. Кейин у спиртли ичимликларга муккасидан кетади. Айтганча, “Мимино” фильми суратга олинаётганда актёр деярли ҳар доим маст бўлган. Спиртли ичимликлар Фрунзикнинг жигарини емиради, у ҳатто клиник ўлимни ҳам бошдан кечиради. 1993 йил 29 декабрда актёрнинг укаси Алберт уни ўлик ҳолда топади. 63 ёшли юлдузнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

    “Фрунзик ўлишни хоҳларди, унга интиларди, у ҳақда орзу қиларди. Уни ўлдирган вақт ҳам эмас, шароб ва тамакига бўлган мойиллиги ҳам эмас... Йўқ, у атайлаб ўз ўлими томон юрди, ўғли ва хотинининг касаллиги — улкан қайғудан омон қолишга ўзида куч топа олмади”, — дея таъкидлаган Алберт.

    Юрий Яковлев

    ​

    “Иван Василевич касбини ўзгартиради” комедиясида Яковлев характери икки хил бўлган қаҳрамонларни гавдалантиради: қудратли шоҳ ва қўрқоқ Бунша. Лекин унинг “Ўлик ҳужайралар”, “Кин-дза-дза”, “Идеал эр” ва бошқа фильмларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Яковлев, шунингдек, Достоевскийнинг “Телба” романига мослаштирилган фильмда ҳам иштирок этган.

    Актёр уч марта оила қуради. Унинг сўнгги рафиқаси музей директори Ирина Леонидовна Сергеева билан турмуш қуриши уни умрининг охиригача бахтли қилади. Бироқ у билан учрашишдан олдин Яковлев ичкиликка муккасидан кетганди. Рафиқаси билан саёҳат пайтида актёр пиво ичиб олади, бу эса унинг уйқусини келтиради ва машина ариққа ағдарилиб кетади. Шифокорларнинг фикрича, актёр жуда омадли экан, чунки бундай бахтсиз ҳодисалардан омон қолиш деярли мумкин эмасди.

    Уруш йиллари Юрий Василевич учун жуда қийин бўлган — у болалигида онаси билан Москвадан Уфага кетишга мажбур бўлади. Очлик туфайли шифокорлар унга иккинчи даражали дистрофия ташхисини қўйишади. Ўшанда ота-онаси ўғлининг омон қолиш эҳтимоли камроқ эканлиги ҳақида огоҳлантирилади, аммо 1943 йилда Яковлевлар ўз она шаҳарларига қайтишга муваффақ бўлишади, бу эса Юранинг барчанинг севимлисига айланишига ёрдам беради.

    Надежда Румянсева

    “Бензаколонка маликаси”, “Қизлар” фильмининг юлдузи ажойиб карьерага эга эди. Румянсева биринчи кадрданоқ томошабинлар қалбини забт этади. Шунингдек, у бўлажак турмуш ўртоғи — дипломат Вилли Хштоянни ҳам ўзига мафтун қилади.

    Агар 90 йиллардаги воқеа бўлмаганда, эр-хотин узоқ ва бахтли яшаши мумкин эди. Ўшанда уларнинг уйига ўғри тушади, улардан бири Надежда Василевнага оғир тан жароҳати етказади. Шу воқеадан сўнг актрисанинг соғлиғи ёмонлашади. Бир куни зинапоядан йиқилиб, бошидан жароҳат олади.

    Бу вақтда Румянсеванинг карьераси ниҳоясига ета бошлайди: у фильмлар ва мультфильмларга овоз беришни тўхтатади. 2000 йилларнинг бошида актриса бош оғриғидан азоб чекади, текширувдан кейин унинг миясида шиш борлиги маълум бўлади. Актриса бу ҳақда ҳеч кимга айтмайди ва операциядан бош тортади.

    Надежда Василевна ҳаётининг сўнгги йилларини гуллар ўстириб, ёга билан шуғулланган ҳолда дала ҳовлисида ўтказади. Комедик фильмларнинг афсонавий  юлдузи 2008 йилда 77 ёшида вафот этади.​

    10.02.2024, 16:40   Изоҳ (0)   61851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #совет киноси#комедик актёрлар#Шурик#Фрунзик#шизофрения

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танимаслигингиз аниқ: бошқа фильмларда ҳам ажойиб образлар яратган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    08.02.2024, 09:50

    “Одамлар билан гаплашишга уялади”: Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)

    09.02.2024, 11:50

    Эгизак қаҳрамонларни битта актёр ўйнаган энг яхши фильм ва телесериаллар (фото)

    09.02.2024, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.